Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2202/25112 Дата решения 12.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси Ответчик / Подсудимый "Агробанк" акционерлик жамияти
Source ID 1073649 Claim ID 3194973 PDF Hash 5e082bdd1ebdb567... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 257-моддаси аролик кодекси 257 code_article
аролик кодексининг 261-моддаси аролик кодекси 261 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 258-моддаси аролик кодекси 258 code_article
ИПК 274-моддаси ИПК 274 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2202/25112-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья М.Султонов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья В.Ли Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 12 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вакиллари О.Ҳалимов, М.Қараханов (2023 йил 11 апрелдаги 01053-сонли ишончнома билан), ATБ “Agrobank” вакиллари Ш.Ходжаназаров (2022 йил 11 ноябрдаги 03-23/412-сонли ишончнома билан), Т.Қаландарова (2022 йил 4 апрелдаги 03-24/139-сонли ишончнома билан) иштирокида даъвогар “Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси жавобгар ATБ “Agrobank” ҳисобидан 1 237 500 000 пеня пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги қарори устидан ATБ “Agrobank” томонидан берилган кассация шикояти иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ATБ “Agrobank” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 28 мартда ВТ5156-сонли, ВТ5159-сонли ва ВТ5160-сонли депозит шартномалари тузилган ва ушбу шартномаларга асосан даъвогар томонидан жами 250 000 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари депозитга қўйилган. Шартноманинг 3.2-бандига кўра, банк омонатга қўйилган пул маблағларини шартномаларда белгиланган тартибда 2022 йил 4 апрелда қайтариши кўрсатилган. Шартноманинг 11-бандида жавобгар депозитга қўйилган маблағларни (асосий қарз учун) даъвогарнинг 200110860262663411118037 ш/хв рақамига ва фоиз пулларини 2001108603262663411118037 ш/хв рақамига тўлаб бериши кўрсатилган. Ушбу келишилган шартларга амал қилмаган ҳолда жавобгар даъвогарнинг фоиз учун берилган ҳисоб рақамига асосий пул маблағларини ва асосий пул маблағлари учун берилган ҳисоб рақамига фоиз пулларини ўтказган. Натижада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сонли Фармони 8-бандининг “а” кичик бандига асосан ғазначилик дастурида электрон тақсимот орқали Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг шахсий ҳисоб рақамига даромаднинг бир қисми сифатида 500 000 000 сўм маблағ тақсимлаб ўтказилган. Кейинчалик, нотўғри тақсимланган маблағ даъвогарнинг 2022 йил 11 апрелдаги хатига асосан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан қайтарилган ва жами асосий омонат суммаси шартномада кўрсатилган ҳисоб рақамга тушириш учун даъвогар томонидан банкка қайтарилган. Шундан сўнг, 2022 йил 19 апрель куни асосий омонат суммаси банк томонидан шартномада белгиланган ҳисоб рақамларга ўтказиб берилган. Шундан сўнг, 2022 йил 19 апрель куни асосий омонат суммаси банк томонидан шартномада белгиланган ҳисоб рақамларга ўтказиб берилган. Даъвогар томонидан 2022 йил 20 апрелда юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар жавобгар ушбу пул маблағининг 298 664 383,58 сўм қисмини 2022 йил 4 апрелда, 249 701 335 616,42 сўм депозит маблағини қайтариш муддати 15 кунга кечиктириб 2022 йил 19 апрелда қайтариб, шартноманинг 11-бандига кўрсатилган талабларга риоя қилмаганлиги асоси билан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 1 237 500 000 пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармаси (матнда учинчи шахс деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 200 000 000 сўм пеня, 24 750 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги қарорига асосан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. 2 Кассация шикоятида жавобгар даъвогар олдидаги мажбуриятини ўз муддатида бажарганлиги, 250 млрд сўм маблағ 2022 йил 4 апрелда даъвогар тўлиқ тўлаб берилганлиги, шартноманинг 3.4-бандида иккинчи хатбошисида тижорат банкининг буюртмачига депозитни қайтарилиши бўйича мажбуриятни мазкур бандда кўрсатилган буюртмачи ҳисоб рақамига депозит суммасини ўтказилган кундан бошлаб бажарилган ҳисобланади дейилганлиги, Фуқаролик кодексининг 257-моддасида кредитор мажбуриятнинг бажарилишини қабул қилиб олган вақтида, қарздорнинг талаби билан унга мажбуриятнинг тўла ёки қисман бажарилишини қабул қилиб олганлиги ҳақида тилхат бериши шарт дейилганлиги, бироқ даъвогар мажбуриятнинг бажарилишини қабул қилиб олганлигини тасдиқламаганлиги ёки эътирозларини ҳам мажбурият бажарилган кунда билдирмаганлиги, Фуқаролик кодексининг 261-моддасида қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўланадиган сумма пеня эканлиги, жавобгар мажбуриятни кечиктирмасдан ўз вақтида тўлиқ бажарганлиги сабабли пеня асоссизлиги, Фуқаролик кодексининг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланганлиги, шартноманинг 6.2-бандида тижорат банкининг мажбуриятлари кўрсатиб ўтилганлиги, мажбурият шартларига кўра жавобгар депозит суммасини аниқ бир ҳисоб рақамга қайтариш бўйича мажбурият олмаганлиги, бундан ташқари даъвогар пул маблағини 4 апрелдан 19 апрелга қадар ўзида ушлаб туриб 15 кундан кейин жавобгарга қайтарганлиги, ушбу вақтда маблағ даъвогарда бўлганлиги, жавобгар шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилан муддатда тўлаб берганлиги, жавобгар даъвогар томонидан маблағ қайтарилган куннинг ўзида маблағни тўлиқ даъвогар тўлаб берганлиги, агар даъвогар маблағни 4 апрелда қайтарган бўлганида маблағ ўша куни даъвогар тўлаб берилган бўлишини, Фуқаролик кодексининг 258-моддасида кредитор тилхат беришдан, қарз ҳужжатини қайтаришдан ёки қайтариб бериш имкони йўқлигини тилхатда кўрсатишдан бош тортган тақдирда, қарздор ижрони тўхтатиб туришга ҳақли бўлиши, бундай ҳолларда кредитор муддатни кечиктирган ҳисоблиниши баён қилиниб, иш юзасидан биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг қарорларини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этиб, кассация шикоятида келтирилган важларини такрорлаб, шикоятини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакиллари иштирок этиб, кассация шикоятига эътироз билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармаси суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига иштирокини таъминламади. 3 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 274-моддасида суд муҳокамаси тугаганидан кейин қабул қилинган қарорнинг хулоса қисми эълон қилинади ва у ишга қўшиб қўйилиши, қарор беш кун ичида тўлиқ ҳажмда тузилади ва имзоланади деб кўрсатилган. Бироқ, иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарорнинг хулоса қисми иш ҳужжатларига қўшиб қўйилган бўлса-да, қарорнинг хулоса қисмини раислик қилувчи А.Ибрагимов имзоламаган. Бундан ташқари, қарорнинг кириш қисмида судлов ҳайъати А.Ибрагимов, А.Мамараимов, В.Ли ёзилган бўлса-да, хулоса қисмида А.Ибрагимов, Ф.Ёдгоров, В.Ли деб кўрсатилган. Мазкур хатони бартараф қилиш учун 2022 йил 29 сентябрда ажрим чиқарилган ва унга кўра “қарорнинг хулоса қисмида судья Ф.Ёдгоров ўрнига судья А.Мамараимов”га ўзгартирилган. Бироқ, қарорнинг хулоса қисмида ручка билан Ф.Ёдгоров ўрнига А.Мамараимовнинг фамилияси ёзиб юборилган. Бундан ташқари, апелляция инстанцияси суди нотўғри тақсимланган маблағни бир қисмини Давлат хизматини ривожлантириш агентлигидан қайтариш бўйича даъвогар қайси сабабларга кўра бир хафта ўтганидан сўнг -2022 йил 11 апрелда мурожаат қилган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 302-моддаси учинчи қисмининг 5-бандига кўра ҳал қилув қарорининг, қарорнинг судья ёки, агар иш судьялар ҳайъати таркибида кўрилган бўлса, судьяларнинг бири томонидан имзоланмаганлиги ёхуд ҳал қилув қарорида, қарорда кўрсатилганидан бошқа судьялар томонидан имзоланганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, 4 апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниши ва шикоят шу инстанция судига кўриш учун юборилиши лозим. Баён этилганларга асосан, ИПК 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан апелляция инстанция судида кўриш учун Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. АTБ “Agrobank” томонидан берилган кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т. Аннаева Ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев О. Халмирзаев 5