← Назад
Решение #605397 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бандининг биринчи хат бошисида ФК | 736 | — | law | |
| олларда ФК | 734 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК | 327 | — | law | |
| ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК | 327 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| агар даъвогар томонидан ФК | 327 | — | law | |
| агар даъвогар томонидан ФК | 327 | — | law | |
| даъво талабидаги ФК | 327 | — | law | |
| Шу сабабли ИПК | 107 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 301 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2202/3459-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья А.Пайғамов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья У.Сайдахмедов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 12 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Халмирзаев
ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Niyat
Baraka” МЧЖ вакиллари Х.Ильмуратов (2023 йил 1 мартдаги 1-сонли ишончномага
асосан) ва С.Вохидов (2023 йил 1 мартдаги 2-сонли ишончномага асосан),
“Ипотека-банк” АТИБ вакили Д.Байназаров (2022 йил 14 декабрдаги ишончномага
асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори
устидан “Niyat Baraka” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биносида видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Ипотека-банк”
АТИБ манфаатида (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Niyat Baraka” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “Transparent
Trade-Business” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда қўшимча
жавобгар деб юритилади) солидар тартибда даъвогар фойдасига 1151-сонли кредит
шартномаси бўйаич 10 270 762 380,82 сўм фоиз қарздорлик ва 314 849 183,08 сўм
пеня, жами 10 585 611 563,90 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров
мулкларига қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 10 270 762 380,82 сўм фоиз қарздорлик, 48 000 000 сўм пеня ундирилган.
Ундирув жавобгарга қарашли қуйидаги мол-мулкларга қаратилган. Даъво
талабларининг қўшимча жавобгарга нисбатан қисми бўйича иш юритиш
тугатилган. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Жавобгардан республика бюджетига 211 712 231,27 сўм давлат божи ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 16 февралдаги қарори билан
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорининг жавобгардан банк фойдасига
10 270 762 380,82 сўм фоиз қарздорлик, 48 000 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта
харажатлари ундириш қисми 10 270 762 380,82 сўм фоиз қарздорлик ва 24 000 сўм
почта харажатлари ундириш деб, жавобгардан 211 712 231,27 сўм давлат божи
ундириш қисми 205 415 247,62 сўмга ўзгартирилган. Банкдан 6 296 983,7 сўм
давлат божи ундирилган. Даъво талабларининг қўшимча жавобгар “Transparent
Trade-Business” МЧЖга нисбатан қисми иш юритиш тугатиш қисми даъво
талабларининг қўшимча жавобгар “Transparent Trade-Business” МЧЖга нисбатан
қисми кўрмасдан қолдирилсин деб ўзгартирилган. Жавобгардан 105 856 115,67 сўм
давлат божи ундирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз
қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, шикоятда суд қарорларини бекор қилиб, иш юритишни
тугатишни, судьялар А.Пайғамов, У.Сайдахмедов, И.Юсупов, А.Ариповларга
хусусий ажрим чиқаришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакиллари кассация шикоятини
қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, иш юритишни тугатишни
сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили банкдан жавобгарнинг
кредит қарздорлиги қопланмаганлигини билдириб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар.
Суд мажлисида Палата ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирок қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2115/11822-сонли иш
бўйича қабул қилган 2021 йил 6 майдаги қарори билан қўшимча жавобгар банкрот
деб топилган ва тугатишга доир иш очилган.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата ва қўшимча жавобгар
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2018 йил 30 декабрда тузилган 1151-сонли
кредит шартномасига асосан банк томонидан жавобгарга 16 970 000 000 сўм
миқдорида пул маблағи йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой муддатга
ажратиши белгиланган.
Кредит таъминоти сифатида 2019 йил 2 мартдаги ипотека шартномасига
асосан жавобгарга тегишли қуйидаги мол-мулклар:
- 2010 йилда ишлаб чиқарилган, “DАМАS” русумли, давлат рақами
10 971 RВА, оқ касабланка рангли, двигатель рақами №F8СВ401711, кузов рақами
№ХWВ7Т12YDАА079327, шасси рақамсиз бўлган автотранспорт воситаси
(тарафлар ўртасида 2019 йил 27 февралда тасдиқланган мулкни баҳолаш
далолатномасига биноан 25 000 000 сўмга баҳоланган);
- 2010 йилда ишлаб чиқарилган, “DАМАS” русумли, давлат рақами
10 977 RВА, оқ рангли, двигатель рақами №F8СВ528161КС2, кузов рақами
№ ХWВ7Т12ZDDА087528, шасси рақамсиз бўлган автотранспорт воситаси
(тарафлар ўртасида 2019 йил 27 февралда тасдиқланган мулкни баҳолаш
далолатномасига биноан 25 000 000 сўмга баҳоланган);
- 2010 йилда ишлаб чиқарилган, “DАМАS” русумли, давлат рақами
10 978 RВА, оқ рангли, двигатель рақами №F8СВ426251КС2, кузов рақами
№ХWВ7Т12ZDDА078532, шасси рақамсиз бўлган автотранспорт воситаси
(тарафлар ўртасида 2019 йил 27 февралда тасдиқланган мулкни баҳолаш
далолатномасига биноан 25 000 000 сўмга баҳоланган);
- 2010 йилда ишлаб чиқарилган, “DАМАS” русумли, давлат рақами
10 976 RВА, оқ рангли, двигатель рақами №F8СВ450560КС2, кузов рақами
№ХWВ7Т12ZDDА078532,
шасси
рақамсиз
бўлган
автотранспорт
воситаси (тарафлар ўртасида 2019 йил 27 февралда тасдиқланган мулкни баҳолаш
далолатномасига биноан 25 000 000 сўмга баҳоланган);
- 2007 йилда ишлаб чиқарилган, “DАМАS” русумли, давлат рақами
10 973 RВА, жигарранг, двигатель рақами №718588, кузов рақами
№ХWВ7Т12YВ7А009824, шасси рақамсиз бўлган автотранспорт воситаси
(тарафлар ўртасида 2019 йил 27 февралда тасдиқланган мулкни баҳолаш
далолатномасига биноан 5 000 000 сўмга баҳоланган);
- 2013 йилда ишлаб чиқарилган, “DАМАS” русумли, давлат рақами
10 972 RВА, жигарранг, двигатель рақами №F8СВО71366КD2, кузов рақами
№ХWВ7Т12YDDА018657, шасси рақамсиз бўлган автотранспорт воситаси
(тарафлар ўртасида 2019 йил 27 февралда тасдиқланган мулкни баҳолаш
далолатномасига биноан 5 000 000 сўмга баҳоланган);
- 2011 йилда ишлаб чиқарилган, ГБАСПГ GAZ 274713, русумли, давлат рақами
10 981 RВА, оқ рангли, двигатель рақами №421500ВО305812, кузов рақами
№330200В2432386, шасси рақамсиз бўлган автотранспорт воситаси (тарафлар
ўртасида 2019 йил 27 февралда тасдиқланган мулкни баҳолаш далолатномасига
биноан 5 000 000 сўмга баҳоланган);
- 2011 йилда ишлаб чиқарилган, GAZ 27471, русумли, давлат рақами
10 980 RВА, оқ рангли, двигатель рақами №421600ВО400478, кузов рақами
№330200В0627130, шасси рақамсиз бўлган автотранспорт воситаси (тарафлар
ўртасида 2019 йил 27 февралда тасдиқланган мулкни баҳолаш далолатномасига
биноан 5 000 000 сўмга баҳоланган);
- Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Салар” ШФЙ, “Бунёдкор” МФЙ, Фитрат
кўчасида жойлашган, умумий майдони 4 166,26 кв.метрдан иборат кўчмас мулк
(тарафлар ўртасида 2019 йил 27 февралда тасдиқланган мулкни баҳолаш
далолатномасига биноан 8 758 960 000 сўмга баҳоланган);
- 2010 йилда Хитойда ишлаб чиқарилган, соатига 15 000 бутилка сувни
автомат
қадоқлашга
тизимли
тайёрлайдиган,
тизимли
соатига
6 000 бутилка сувни автомат қадоқлайдиган, тизимли 3,5 ва 10 литрли сувни
автомат тайёрлайдиган, тизимли 19 литрли сувни автомат тайёрлайдиган,
полителен бутилкани майдалайдиган “НоngfаМасhinегуМаnnufасtuгing” СО/.,LТD
номли асбоб ускуна (тарафлар ўртасида 2019 йил 27 февралда тасдиқланган мулкни
баҳолаш далолатномасига биноан 2 276 897 000 сўмга баҳоланган);
- 2013 йилда Хитойда ишлаб чиқарилган 19 литрли бутилкаларни ювиб
берадиган “НоngfаМасhinегуМаnnufасtuгing” СО/.,LТD ускуна (тарафлар ўртасида
2019 йил 27 февралда тасдиқланган мулкни баҳолаш далолатномасига биноан
11 970 000 сўмга баҳоланган);
- 2009 йилда Польшада ишлаб чиқарилган “РРS AIRPOl SР” номли винтавой
компрессор жамланмалари (тарафлар ўртасида 2019 йил 27 февралда тасдиқланган
мулкни баҳолаш далолатномасига биноан 402 933 000 сўмга баҳоланган) гаровга
қўйилган. Шунингдек, кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгарнинг
9 200 000 000 сўмлик кафиллиги қабул қилиниб, бу ҳақда тарафлар ўртасида
2018 йил 30 декабрда 1-сонли кафиллик шартномаси тузилган.
Кредит шартноманинг 2.1-бандига асосан, даъвогар томонидан жавобгарга
16 970 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган.
Мазкур шартномага кўра, жавобгар кредит тўлови ва унга ҳисобланган
фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1102-2002/503-сонли иш бўйича
қабул қилган 2021 йил 22 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан банк фойдасига
жавобгардан 17 442 683 164,66 сўм кредит қарздорлиги ундирилган. Ундирув
гаровдаги мол-мулкларга қаратилган.
Бироқ, ҳал қилув қароридаги кредит қарздорлиги тўлиқ тўланмаганлиги
сабабли, 2021 йил 22 февралдан 2022 йил 10 ноябргача кредит фоизидан
10 270 762 380,82 сўм фоиз қарздорлик, кредит шартномасининг 4.4-бандига асосан
ушбу даврга 314 849 183,6 сўм пеня ҳисобланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган қарздорликни тўлаш ҳақидаги
талабнома эътиборсиз қолдирилган. Шу боис, Палата даъвогар манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 735-моддасининг биринчи қисмига асосан қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон Қарори
10-бандининг
биринчи
хат
бошисида
ФКнинг
736-моддаси биринчи
қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган
ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар
тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан
бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг
327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар
тўланиши, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит
ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш
кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг
327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги,
агар шартномада қарз тўловининг кечиктирилганлиги муносабати билан фоизлар
миқдори оширилиши белгиланган бўлса, қарз маблағларидан фойдаланганлик учун
тўлов оширилган ставка миқдори ФКнинг 327-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ
шартномада белгиланган бошқа фоизлар миқдори деб ҳисобланиши лозимлиги,
ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар фуқароликҳуқуқий жавобгарлик чораси ҳисобланиши, кўрсатилган, қарз суммасини
қайтаришни кечиктириш муносабати билан ундириладиган фоизлар, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, пул
маблағларидан фойдаланганлик учун қайтариш кунига ҳисобланган фоизларсиз
ушбу
суммага
ҳисобланиши,
агар
даъвогар
томонидан
ФКнинг
327-моддасига асосан фоизларни ундириш ва айнан шу қонунбузилиши учун
неустойка ундириш ҳақида талаблар билдирилган бўлса, суд ўз хоҳишига кўра
фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораларидан бирини қўллаши ва талабни ёки
фоизлар ундириш қисми бўйича, ёхуд неустойка ундириш қисми бўйича
қаноатлантириши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди жавобгардан банк фойдасига
10 270 762 380,82 сўм фоиз қарздорликни ундириш тўғрисида асосли хулосага
келган.
Шунингдек, даъвогар шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ
бажарилмаганлиги учун шартноманинг 4.4-бандига асосан жавобгарлардан
314 849 183,08 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон Қарори
10-бандининг бешинчи хатбошисида, агар даъвогар томонидан ФКнинг
327-моддасига асосан фоизларни ундириш ва айнан шу қонунбузилиши учун
неустойка ундириш ҳақида талаблар билдирилган бўлса, суд ўз хоҳишига кўра
фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораларидан бирини қўллаши ва талабни ёки
фоизлар ундириш қисми бўйича, ёхуд неустойка ундириш қисми бўйича
қаноатлантириши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгартириб,
даъво талабидаги ФКнинг 327-моддасига асосан фоизларни ундириш қисми
қаноатлантирилганлиги сабабли даъвонинг неустойка ундириш қисмини рад қилиш
ҳақида асосли хулосага келган.
Бундан ташқари даъво аризада 10 270 762 380,82 сўм фоиз қарздорлик ва
314 849 183,08 сўм пеня, жами 10 585 611 563,90 сўм кредит қарздорлигини
жавобгар ҳамда қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундириш сўралган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 6 майдаги ҳал қилув
қарори билан қўшимча жавобгар банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган. Шу сабабли ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига асосан
жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга
нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида
кўрилиши лозим бўлса даъво аризасини кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Биринчи инстанция суди даъво талабининг қўшимча жавобгарга нисбатан
қисмини кўрмасдан қолдириш ҳақида тўғри хулосага келган бўлса ҳам, ҳал қилув
қарорининг қарор қисмида даъво талабларининг қўшимча жавобгарга нисбатан
қисмини иш юритиш тугатиш тўғрисида хатоликка йўл қўйган.
Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув
қарорининг қарор қисмидаги даъво талабларини қўшимча жавобгарга нисбатан
қисмини иш юритишни тугатиш қисмини даъво талабларининг қўшимча
жавобгарга нисбатан қисми кўрмасдан қолдирилсин деб ўзгартириш ҳақида
қонуний тўхтамга келган.
Биринчи инстанцияси суди даъвогар ундирувни жавобгарга тегишли гаров
таъминоти сифатида қўйилган мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги талабини
қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорининг ушбу
қисмини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Чунки, ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФКнинг 280-моддасига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан
келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг
талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ
қондирилади.
Бироқ апелляция инстанцияси суди жавобгардан апелляция инстанцияси суди
учун 105 856 115,67 сўм давлат божи ундириш тўғрисида нотўғри хулосага келган.
Чунки, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
қилинган “Давлат божи ставкалари” Қоидаларининг иккинчи банди “д” кичик
бандига асосан апелляция, кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи
инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг
50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Шу сабабли биринчи инстанция учун жавобгардан ундирилган
205 415 247,62 сўм давлат божининг 50 фоизи миқдорида 102 707 624 сўм давлат
божи ундирилиши лозим.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 3 ва 4-бандларига кўра, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ушбу Кодекс 301-моддасининг 2-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун
юбормасдан янги қарор қабул қилишга, 4-бандига асосан ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ҳақли.
Жавобгарнинг кассация шикоятидаги судьялар А.Пайғамов, У.Сайдахмедов,
И.Юсупов, А.Ариповларга хусусий ажрим чиқариш тўғрисидаги илтимосномаси
асоссиз бўлиб, уни қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Чунки, судьялар
томонидан процессуал ва моддий нормаларни қўллашда қўпол хатоликка йўл
қўйилмаган ва уларга хусусий ажрим чиқариш учун асослар мавжуд эмас.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 16 февралдаги
қарорининг жавобгардан 105 856 115,67 сўм давлат божи ундириш қисмини
102 707 624 сўмга ўзгартиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорининг
7
қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгардан республика бюджетига
кассация шикояти учун 102 707 624 сўм давлат божини ундиришни, апелляция
инстанцияси судининг 2023 йил 16 февралдаги қарорининг жавобгардан
3 148 491,84 сўм давлат божи ундириш қисми бўйича ундирувни бекор қилишни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб,
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
16 февралдаги қарорининг “Niyat Baraka” МЧЖдан республика бюджетига
105 856 115,6 сўм давлат божи ундириш қисми 102 707 624 сўмга ўзгартирилсин.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
16 февралдаги қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
“Niyat Baraka” МЧЖдан республика бюджетига 102 707 624 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
16 февралдаги қарорининг “Niyat Baraka” МЧЖдан 3 148 491,84 сўм давлат божи
ундириш қисми бўйича ундирув бекор қилинсин.
Кассация шикоятидаги судьялар А.Пайғамов, У.Сайдахмедов, И.Юсупов,
А.Ариповларга хусусий ажрим чиқариш тўғрисидаги “Niyat Baraka” МЧЖнинг
илтимосномасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари:
О.Халмирзаев
Б.Убайдуллаев