← Назад
Решение #605410 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКннг | 72 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1407-2101/846-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ҳ.Турсунов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Д.Рахимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 12 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев
ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
Нишон туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
вакили М.Ашуров, “Фазлиддин Пўлатович” фермер хўжалиги раҳбари
П.Исмоилов, “NUROBOD GLOBAL LIDER” масъулияти чекланган жамияти
раҳбари Н.Тўйчиева иштирокида, Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Фазлиддин Пўлатович” фермер
хўжалиги манфаатида жавобгар “NUROBOD GLOBAL LIDER” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 719 541 005 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қабул қилинган Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 апрелдаги қарори устидан
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий
судининг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Нишон туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) “Фазлиддин
Пўлатович” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “NUROBOD
GLOBAL LIDER” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади)дан 455 338 800 сўм асосий қарз,
211 277 552 сўм пеня, 52 924 653 зарар жами 719 541 005 сўм ундиришни
сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 4 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогарга 455 338 800 сўм асосий қарз, 46 550 000 сўм пеня ундирилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 26 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилиниб, даъвони қаноатлантириш
рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг қароридан норози бўлиб, Кенгаш
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиб, жавобгардан даъвогарга 474 619 800 сўм
ундириш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили ва даъвогар раҳбари
жавобгар томонидан бажарилган ишлар сифати қониқарли даражада
эмаслиги, ишлар тўлиқ бажарилмаганлигини билдириб, кассация шикоятида
баён этилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятига
эътироз билдириб, даъво аризасида келтирилган важларга аниқлик
киритилмаганлигини, ҳақиқатан ҳам даъвогар 60 фоиз тўловни аввалдан
амалга оширганлигини, шундан кейин 2021 йил 20 мартдан қурилиш ва
ускуналар ўрнатиш ишлари бошланганлигини, лекин шартнома тўлиқ
бажарилиши ҳамда топшириш-қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома
тузилиши учун даъвогар 90 фоиз тўловни амалга оширган бўлиши
кераклигини, лекин даъвогарга тўловни тўлиқ амалга ошириш учун ёзма хат
орқали мурожаат қилинганда мазкур хат оқибатсиз қолдирилганлигини,
жавобгар томонидан шартнома шартларига тўлиқ амал қилиниб, қўрилиш
ишлари даъвогар томонидан ўтказиб берилган маблағга нисбатан кўп
бажарилганлигини, бу эса “Afrosiyob audit standart” аудиторлик ташкилоти
хулосаси билан ўз исботини топганлигини билдириб, апелляция инстанцияси
судининг
қарорини ўзгаришсиз қолдириб,
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
апелляция инстанция суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд мажлисида тарафлар берган кўрсатмалардан
аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил февраль ойида фермер
хўжалигининг 40 га ер майдонига замонавий сувни тежайдиган
технологияларни ўрнатиб ишга тушириш бўйича пудрат шартномаси
тузилган.
Даъвогар томонидан АТБ “Агробанк” Нишон филиали билан тузилган
кредит шартномасига асосан 2021 йил 10 март куни 25-сонли тўлов
топшириқномаси орқали жавобгарнинг ҳисоб рақамига умумий маблағнинг
60 фоизи миқдорида 455 338 800 сўм миқдорида пул маблағи ўтказиб
берилган.
Даъвогар томонидан жавобгар шартнома шартлари бўйича ўз
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан қурилиш пудрати ишларини
ўз вақтида бажармасдан фойдаланишга тайёр ҳолда топширмаганлиги
сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 455 338 800 сўм асосий
қарз, 211 277 552 сўм пеня, 52 924 653 зарар жами 719 541 005 сўм
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик
ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига
асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома
шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Мазкур шартноманинг 7-бандида шартнома шартлари асосида
“Буюртмачи” томонидан 60 фоиз бўнак маблағи тўлангандан сўнг
технологиянинг асбоб-ускуналари 30 кун муддат ичида олиб келиниши;
қолган 30 фоиз маблағ тўлангандан сўнг 15 кун муддатда қурилиш-монтаж
ишлари якунлаш мажбурияти белгиланган.
Шартноманинг 8-банди “Пудратчи” томонидан сифатли лойиҳа
ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг шартнома шартларига кўра 60 фоиз бўнак
(аванс) маблағларини, технологиянинг асбоб-ускуналари келтирилиб,
қурилиш-монтаж ишлари бошлангандан сўнг 30 фоиз, технология тўлиқ
ишга туширилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг қолган
10 фоиз маблағни “Пудратчи” ҳисобрақамига ўтказиб берилишини
таъминлаш белгиланган.
Даъвогар томонидан 2021 йил 10 март куни 25-сонли тўлов
топшириқномаси орқали жавобгарнинг ҳисоб рақамига умумий маблағнинг
60 фоизи миқдорида 455 338 800 сўм миқдорида пул маблағи ўтказиб
берилган.
Жавобгар томонидан шартнома шартларига кўра ишлар бажарилиб,
2021 йил март-июнь ойларида бажарилган ишлар юзасидан далолатнома
расмийлаштирилган.
Шунингдек, судлов инстанциясининг 2022 йил 11 январдаги ажримига
асосан бажарилган ишлар юзасидан 2021 йил 24 январда даъвогар даласида
Нишон тумани қишлоқ ҳўжалиги бўлими мутахассиси З.Юсупов, туман
ирригация бўлими мутахассиси С.Хонниёзов, туман “Агробанк” филиали
мутахассиси А.Тоғаев, даъвогар раҳбари П.Исмоилов, жавобгар раҳбари
Н.Туйчиевалар
иштирокида
мониторинг
ўтказилиб
далолатнома
расмийлаштирилган.
Далолатномада шартномага асосан жавобгар томонидан дала бошига
495 метр кўб сув кетадиган ховуз, бир дона ховузга геомембрана
қопланганлиги, 21 дона бетон устун ва 63 метр сим сетка билан тусиқ
ўрнатилганлиги, насос стацияси бир дона ўрнатилганлиги, бир дона
гедроциклон, уч дона қумли ва дискли филтрлар урнатилганлиги, бир дона
инверторли бошқарув пулти ўрнатилганлиги, насос усти ёпилганлиги, электр
линия ўтказиш учун иккита столба билан трансформатор ўрнатилганлиги
қайд этилган.
Бундан ташқари “Afrosiyob audit standart” аудиторлик ташкилоти
томонидан 2022 йил 28 февралда 017-сонли аудиторлик ҳисоботи ва
хулосаси тақдим этилган.
Ўтказилган аудиторлик текширувига кўра пудратчи томонидан амалга
оширилган 579 540 529 сўм миқдорида ишлар 2022 йил 26 феврал кунида
назорат ўлчовидан ўтказилганида унинг қиймати 574 448 915 сўм миқдорини
ташкил этишлиги, далолатномада қайд этилганидан 5 091 614 сўм миқдорида
кам ишлар бажарилганлиги, пудратчи томонидан лойиха-смета
хужжатларида кўрсатилмаган 5 883 629 сўм миқдоридаги ишлар ортиқча
бажарилганлиги ҳақидаги хулоса берилган.
Ваҳоланки,
жавобгар
томонидан
шартномада
белгиланган
мажбуриятлар бажарилганлиги назорат ўлчовидан ўтказилганда ўз тасдиғини
топган.
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво талабида ундирилиши сўралган 455 338 800 сўм бажарилмаган
ишлар учун асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиб,
тўғри хулосага келган.
Шунингдек, даъво талабида шартномавий мажбуриятлар бажарилиши
кечиктирилганлиги сабабли 211 277 552 сўм пеня ундириш ҳам сўралган.
Апелляция инстанция суди даъво аризасидаги ундирилиши сўралган
асосий қарз ундириш талаби исботлаб берилмаганлиги сабабли, даъвода
ундирилиши сўралган 211 277 552 сум пеня ҳам асоссизлигини инобатга
олиб уни ҳам қаноатлантиришни рад этиб асосли хулосага келган.
Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида 52 924 653 зарар ундириш
тўғрисида ҳам талаб билдирган.
ФК 14-моддаси иккинчи қисмида, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган
шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий
зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик
муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда
бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 19-бандига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал
этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома
мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги
муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки
шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини
бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган
даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки
қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи
қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори
асослантирилган ҳисоб-китоб,
товар,
иш, хизмат кўрсатишдаги
камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси
(калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун
жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан
тасдиқланган бўлиши керак.
Бироқ, даъвогар жавобгардан 52 924 653 сўм зарар ундириш даъво
талаби исботлаб берилмаган.
Шу сабабли апелляция инстанция суди даъво талабининг ушбу
қисмини ҳам қаноатлантиришни рад этиб тўғри хулосага келган.
Чунки, ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар олдида очиб бериши лозимлиги қайд этилган.
ИПКннг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Ушбу ҳолатда, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун жиддий асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Баён этилганларга асосланиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ3318-сонли қарорининг 3-бандини 6-хат бошида, фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи
тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор
шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим
этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати
кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер
эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни кассация инстанцияси судида кўриш
билан боғлиқ давлат божини ундирмаслик, кассация шикояти билан
мурожаат қилишда тўланган 30 000 сўм почта харажатлари даъвогар
зиммасида қолдириш, ҳамда ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 75 000 сўм харажатларни даъвогардан Олий суд ҳисобига
ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, Қашқадарё вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 апрелдаги
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Фазлиддин
Пўлатович”
фермер
хўжалигидан
Ўзбекистон
Республикаси Олий суд ҳисобига 75 000 сўм ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров