Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2304/1564 Дата решения 12.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Самаркандский городской экономический суд Судья Бегимов Руфат Мусурмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ORIYO-MEHR" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ЖАСУРБЕК КОДИРОВ куп тармокли хусусий фирмаси
Source ID 1081959 Claim ID 3254272 PDF Hash 2f44b26654532cca... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
аролик кодексининг 260-моддаси аролик кодекси 260 code_article
исобланиши ва 261-моддаси исобланиши ва 261 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
нинг 326-моддаси нинг 326 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2304/1564-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Самарқанд шаҳри 2023 йил 12 апрель Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси Р.М.Бегимов раислигида, судья ёрдамчиси М.Ҳамрақуловнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар «Oriyo-mehr» МЧЖ манфаатида жавобгар «Жасурбек Қодиров» кўп тармоқли хусусий фирмасига нисбатан киритган даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар «Oriyo-mehr» МЧЖ вакили А.Ибрагимов (ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, суд қўйидагиларни-, АНИҚЛАДИ: Самарқанд шаҳар иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар «Oriyo-mehr» МЧЖ манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар «Жасурбек Қодиров» кўп тармоқли хусусий фирмасидан даъвогар «Oriyo-mehr» МЧЖ фойдасига 39 654 630,5 сўм асосий қарз ва 19 827 315,25 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатлари, жами 59 511 945,75 сўмни ундиришни, суд муҳокамасини палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосланиб, ишни палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили А.Ибрагимов судга кўргазма бериб, даъво талабини қувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадар мавжуд 39 654 630,5 сўм қарзи ва унга ҳисобланган 19 827 315,25 сўм пеня тўланмаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қўйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги хужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Oriyo-mehr» МЧЖ (“Комитент”) ва «Жасурбек Қодиров» кўп тармоқли хусусий фирмаси (“Комиссионер”) ўртасида 2022 йил 05 январда 105-сонли комиссия шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Комитент» ҳар хил турдаги дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар, косметика ва тиббий буюмларни (“Товар”) «Комиссионер”га сақлаш ва сотиш учун бериш, «Комиссионер” сотган дори воситалари тўғрисида ҳисобот берган тақдирда, зудлик билан сотилган дори воситалари бўйича электрон ҳисоб-фактура юбориш ва сотилган маҳсулотлар қийматидан 4 фоиз миқдорида кўрсатилган хизмат учун ҳақини ушлаб қолган ҳолда ҳақини тўлаш, шунингдек 30 кун ичида сотилмаган товарларни қайтариш мажбуриятларини олишган. «Комитент» томонидан “Комиссионер”га 2022 йил 25 майдаги 41051/С-сонли қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан 7 324 346,32 сўмлик, 2022 йил 14 июндаги 42804/С-сонли қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан 6 483 000 сўмлик, 2022 йил 21 июндаги 43319/С-сонли қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан 7 004 585,79 сўмлик, 2022 йил 27 июндаги 43733/С-сонли қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан 5 962 204,85 сўмлик, 2022 йил 04 июлдаги 44267/С-сонли қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан 6 470 490,81 сўмлик, 2022 йил 11 июлдаги 44869/С-сонли қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан 10 479 722,77 сўмлик, жами 43 724 350,54 сўмлик товарлар етказиб берилган, ўз навбатида “Комиссионер” томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олинган. Тузилган шартноманинг 4.1 бандига асосан “Комиссионер” сақлаш ва сотиш учун топширилган дори воситалари тўғрисида ҳар ҳисобот ойи тугагандан кейин 10 кун ичида тўлиқ маъълумот бериш назарда тутилган бўлса-да, у томонидан ҳисобот берилмаган, шунингдек, товарларнинг ҳақи ҳам тўлиқ тўланмаган. Тарафлар ўртасида тузилган ва тасдиқланган солиштирма-далолатномасига кўра, жавобгар даъвогар олдида 2023 йил 26 январь ҳолатига 39 654 630,5 сўм кредитор қарзи борлигини тан олган. Даъвогар 2023 йил 27 февраль кунидаги 115-сонли талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, 39 654 630,5 сўмлик қарзни ва унга ҳисобланган 19 827 315,25 сўм, жами 59 481 945,75 сўмни 10 кунлик муддатда тўлаб беришни сўраган, акс ҳолда иқтисодий судга даъво аризаси киритиши тўғрисида огоҳлантирган. Жавобгар даъвогарнинг ушбу талабномасига муносабат билдирмаган ва мавжуд қарзларини тўлаш чораларини кўрмаган. Суд муҳокамасида даъвогар вакилининг кўргазмасига кўра, жавобгар бугунги кунга қадар мавжуд 39 654 630,5 сўм асосий қарзи ва унга ҳисобланган 19 827 315,25 сўм пеняни тўламаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади деб, 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади деб белгиланган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 39 654 630,5 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддаси, 2-қисмига асосланиб, 19 827 315,25 сўм пеня ҳисоблаб, даъво талабида уни ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан даъво талабидаги неустойканинг ҳисоб-китоби тақдим этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланиши ва 261-моддасида неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлиши белгиланган, 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради деб белгиланган. Шартноманинг 5.1-бандида, тарафлар мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига асосан жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддаси, 2-қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди деб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 19 827 315,25 сўм пеня ундириш талабини асосли ва тўғри ҳисобланган деб ҳисоблайди. Бироқ, ФК.нинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогар юзага келган қарздорликни олдинроқ ундириш чорасини кўрмаганлигини, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган 19 827 315,25 сўм пеняни 9 919 656 сўмгача камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 9 919 656 сўм пеняни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси, 3-қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади, 6-қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 39 654 630,5 сўм асосий қарз, 9 919 656 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатларини ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ундирилиши лозим бўлган давлат божини жавобгардан ундиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Жасурбек Қодиров» кўп тармоқли хусусий фирмасидан даъвогар «Oriyo-mehr» МЧЖ фойдасига 39 654 630,5 сўм асосий қарз, 9 919 656 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг 9 907 659,25 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Жасурбек Қодиров» кўп тармоқли хусусий фирмаси ҳисобидан Давлат бюджетига (СҲОРЖ) 1 189 638,92 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида Самарқанд шаҳар иқтисодий суди орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Р.М.Бегимов