Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1708 Дата решения 12.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "MAFTUNA-SHAXZODA OMAD" хусусий корхонаси
Source ID 1073920 Claim ID 3250175 PDF Hash f85209ef3941baaf... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 273-моддаси нинг 273 law
СКнинг 111-моддаси СКнинг 111 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-715-13-19, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 2023 йил 12 апрель 4-1102-2302/1708-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматовнинг котиблигида, аризачи – Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар - “MAFTUNA-SHAXZODA OMAD” XKга нисбатан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган электрон кўринишда шакллантирилган иқтисодий ишни Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи - Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “MAFTUNASHAXZODA OMAD” XKнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида тараф вакиллари иштирок этишмади. Суд тарафларнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан кейин матнда - СК)нинг 273-моддасига асосан солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари белгилаб қўйилган бўлсада, жавобгар томонидан белгиланган муддатда юридик шахслар томонидан ўзига тегишли бўлган кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат кадастр агентлигида белгиланган тартибда хамда кўчмас мулкига эга бўлмаган ҳолларда, кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларининг ijara.soliq.uz электрон тизимида хисобга қўйиш бўйича ҳисоботи тақдим этилмаган. СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома унинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Аризачи томонидан белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этмаганлик учун банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялари тўхтатилганлиги тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда 2023 йил 15 март куни хабарнома юборилган бўлсада, юридик шахслар томонидан ўзига тегишли бўлган кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат кадастр агентлигида белгиланган тартибда хамда кўчмас мулкига эга бўлмаган ҳолларда, кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларининг ijara.soliq.uz электрон тизимида хисобга қўйиш бўйича 2023 йил 23 март кунига қадар хисобга қўйилмаган. СКнинг 111-моддасининг учинчи қисми 1-бандига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин. Бироқ, суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақида судга маълумот тақдим қилди, шу сабабли суд аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111 ва 273-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризачининг ариза талабини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Пайғамов