← Назад
Решение #605538 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1407-2101/1968-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Л.Асатов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ж.Юсупов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 12 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Ш.Мирзахакимов ва
Р.Ҳайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Нишон туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили М.Ашуров
(2023 йил 10 январдаги 7-сонли ишончнома асосида), “Суюн Артиқов” фермер
хўжалиги вакили И.Артиков (2023 йил 27 мартдаги 04-сонли ишончнома асосида),
А.Болтаев (2023 йил 27 мартдаги 03-сонли ишончнома асосида) “Нуробод Глобал
Лидер” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Тўйчиева иштирокида, Нишон
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар
“Суюн Артиқов” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Нуробод глобал лидер”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан пудрат шартномасини бекор қилиш,
531 950 000 сўм бажарилмаган иш пули, 151 073 800 сўм пеня ва 64 345 000 сўм
зарар (кредит фоизи), жами 747 368 800 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 мартдаги қарори
устидан Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Суюн Артиқов” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар ёки
буюртмачи деб юритилади) ва “Нуробод глобал лидер” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки пудратчи деб юритилади) ўртасида
2021 йил 25 январда 3/45-сонли пудрат шартномаси тузилган.
Шартноманинг 2-бандига кўра, пудратчи буюртмачига лойиҳада кўзда
тутилган шартларда 27 гектар ер майдонида томчилаб (ёмғирлатиб) суғориш
ускунасини (бундан буён матнда объект деб юритилади) фойдаланишга тайёр
ҳолда топшириш, буюртмачи эса, пудратчига объектни (таъмирлаш)
фойдаланишга топшириш учун зарур шароитлар яратиш, жумладан ерни, доимий
электр энергияни, сув ва сув ҳавзасини (сув насосидан 50 метрдан узоқ бўлмаган
масофада) тайёрлаш ва монтаж ишлари учун ёрдамчи ишчи билан таъминлаш
ҳамда бажарилган ишни қабул қилиш ва 1-иловага асосан 665 000 000 сўм тўловни
амалга ошириши лозим бўлган.
Шунингдек, шартноманинг 8-бандига кўра, мазкур шартномани тўлиқ ва
сифатли бажариш учун буюртмачи, пудратчи томонидан сифатли лойиҳа
ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг, шартнома шартларига кўра 60 фоиз бўнак
(аванс) маблағини, технологиянинг асбоб-ускунлари келтирилиб, қурилишмонтаж ишлари бошлангандан сўнг 30 фоиз, технология тўлиқ ишга туширилиб,
тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг қолган 10 фоиз маблағни
пудратчининг ҳисоб рақамига ўтказиб бериши белгиланган.
Даъвогар, шартнома шартига асосан банк кредити асосида, дастлаб
2021 йил 5 мартдаги 36-сонли тўлов топшириқномаси билан 399 300 000 сўм,
кейинчалик қурилиш монтаж ишлари бошлангандан сўнг 132 650 000 сўм
миқдорида жавобгарга жами 531 950 000 сўм тўловни амалга оширган.
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
(бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар манфаатида жавобгарга
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, пудрат шартномасини бекор
қилишни, 531 950 000 сўм бажарилмаган иш пули, 151 073 800 сўм пеня ва
64 345 000 сўм зарар (кредит фоизи), жами 747 368 800 сўм ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) жавобгар манфаатида судга қарши
даъво аризаси тақдим қилиб, даъвогардан 133 598 800 сўм асосий қарз ва
106 879 040 сўм пеня, жами 240 477 840 сўм ундиришни сўраган.
Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 январдаги ҳал
қилув қарори билан дастлабки даъво ва қарши даъво аризалари қисман
қаноатлантирилган. Дастлабки даъво бўйича жавобгардан даъвогар фойдасига
531 950 000 сўм бажарилмаган иш пули, 30 214 760 сўм пеня ундириш
белгиланган. Қарши даъво бўйича даъвогардан жавобгар фойдасига
11 704 000 сўм пеня ундириш белгиланган.
Дстлабки даъво ва қарши даъвонинг қолган қисмларини қаноатлантириш
рад этилган.
Дастлабки ва қарши даъволарни ўзаро ҳисобга олиш натижасида
жавобгардан даъвогар фойдасига 531 950 000 сўм бажарилмаган иш пули,
18 510 760 сўм пеня ундириш белгиланган.
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 16 мартдаги қарори билан Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 10 январдаги ҳал қилув қарори қисман бекор қилиниб, янги қарор қабул
қилинган. Дастлабки ва қарши даъво талабларини қаноатлантириш тўлиқ рад
этилган.
Кенгашнинг кассация шикоятида Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 мартдаги қарорини бекор қилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 531 950 000 сўм бажарилмаган иш пули,
151 073 800 сўм пеня ва 64 345 000 сўм зарар (кредит фоизи), жами
747 368 800 сўм ундириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш ва даъвогар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларини қувватлаб, шартномага биноан фермер
хўжалиги томонидан олинган кредит ҳисобидан жавобгарга жами 531 млн. сўм
яъни, умумиий сумманинг 80 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилганлиги,
шартноманинг 7-бандида 60 фоиз бўнак тўлангандан сўнг, 30 кун муддат ичида
пудратчи технологияни тўлиқ олиб келиш мажбуриятини олганлиги, бироқ
жавобгар технологияни белгиланган муддатда тўлиқ олиб келмаганлигини маълум
қилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, дастлабки
даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавогар вакили, кассация шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича жавобгар
даъвогарнинг 27 гектар ер майдонига умумий қиймати (бажариладиган ишлар
қиймати) 665 000 000 сўм бўлган томчилатиб (ёмғирлатиб) суғориш ускунасини
ўрнатиш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга шартнома суммасининг
80 фоизини тўлаб берганлиги, бироқ объект фойдаланишга топширилмаганлиги
оқибатида низо келиб чиққан.
Шу сабабли кенгаш даъвогар манфаатида даъво аризасида қўйилган талаб
билан, палата жавобгар манфаатида қарши даъво аризасида қўйилган талаб билан
судга мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди, дастлабки даъво бўйича пудрат шартномасини
бекор қилиш талабини, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни
тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 21-бандида
берилган тушунтиришларига асосланиб, шартнома 2021 йил июнь ойигача
муддатда амал қилиши, унинг муддати тугаганлиги сабабли шартномани бекор
қилиш талабини рад этишда, шунингдек, банкка тўланган 64 345 000 сўм кредит
фоизи АТБ “Агробанк” Нишон филиали ва даъвогар ўртасида тузилган кредит
шартномасига асосан тўланганлиги сабабли дастлабки даъвонинг 64 345 000 сўм
зарар ундириш қисмини ҳамда қарши даъво талабининг 133 598 800 сўм асосий
қарз ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишда
тўғри хулосага келган.
Бироқ, биринчи инстанция суди дастлабки даъво бўйича 531 950 000 сўм
бажарилмаган иш пули ва 30 214 760 сўм пеня ундиришда, шунингдек қарши
даъво бўйича, даъвогардан жавобгар фойдасига 11 704 000 сўм пеня ундиришда
нотўғри хулосага келган.
Биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини қаноатлантиришда,
пудратчининг ҳисоб рақамига бажариладиган ишлар ҳақининг 80 фоизи олдиндан
кўчириб берилган бўлса-да, лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари
бўйича олинган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, қурилиш пудрат
ишлари ўз вақтида бажарилмасдан, даъвогарга объект фойдаланишга тайёр ҳолда
топширилмаганлиги асос бўлган.
Шартноманинг 8-бандида мазкур шартномани тўлиқ ва сифатли бажариш
учун буюртмачи пудратчи томонидан сифатли лойиҳа ҳужжатлари
тайёрлангандан сўнг шартнома шартларига кўра 60 фоиз бўнак (аванс)
маблағларини, технологиянинг асбоб-ускуналар келтирилиб, қурилиш-монтаж
ишлари бошлангандан сўнг 30 фоизи, технология тўлиқ ишга туширилиб, тегишли
ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг қолган 10 фоизи маблағни пудратчининг
ҳисоб рақамига ўтказиб берилишини таъминлаш мажбуриятини зиммасига олган.
Шунингдек, шартноманинг 9-бандида тўловлар ва ҳисоб-китоблар тартиби
келишилган бўлиб, унда буюртмачи лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиб, лойиҳа
ҳужжатида кўрсатилган умумий ишлар қийматининг 60 фоизини, технологиянинг
асбоб-ускуналари келтирилиб, қурилиш-монтаж ишлари бошлангандан сўнг
30 фоизи, технология тўлиқ ишга туширилиб, тегишли ҳужжатлар
расмийлаштирилгандан сўнг қолган 10 фоиз маблағни пудратчининг ҳисоб
рақамига ўтказиб бериши кераклиги қайд этилган.
Аммо, буюртмачи томонидан шартноманинг 8, 9-бандлари талаблари лозим
даражада бажарилмасдан, пудратчининг ҳисоб рақамига 2021 йил 15 март куни
399 300 000 сўм 60 фоиз бўнак тўлови амалга оширилган бўлса-да, 2021 йил
15 июн куни 66 550 000 сўм, 2021 йил 23 июн куни 7 000 000 сўм, 2021 йил 5 июл
куни 59 100 000 сўм, жами 531 950 000 сўм яъни, жами 80 фоиз маблағлар кўчириб
берилган бўлиб, ушбу маблағлар бажариладиган ишлар қийматининг 90 фоизини
ташкил этмайди.
Ваҳоланки, шартнома бўйича 90 фоиз тўлов амалга оширилганда, ускуна
фойдаланишга топширилиши лозим.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан шартнома бўйича бажариладиган
ишлар қийматининг 90 фоизи тўланмаганлиги учун, жавобгар қурилиш-монтаж
ишларини якунламаган.
Судлов ҳайъати, даъвогар вакилларининг шартноманинг 7-бандида
60 фоиз бўнак тўлангандан сўнг, 30 кун муддат ичида пудратчи технологияни
тўлиқ олиб келиш мажбуриятини олганлиги, бироқ жавобгар технологияни
белгиланган муддатда тўлиқ олиб келмаганлиги ҳақидаги важлари билан
келишмайди.
Чунки, иш ҳужжатларидаги 2021 йил 28 декабрда тузилган далолатномага
кўра, даъвогар ер майдонида 2021 йил сув тежовчи суғориш технологиясини
жорий этиш ишлари жойида бориб ўрганилганда, 2 дона сув тиндиргич ҳовуз
қазилгани, биринчи асосий ҳовузнинг сув сиғими 563 м3 (15х15х2,5), геомембрана
қоплангани, иккинчи сув ҳовузининг сиғими 192 м3 (8х8х3), қоплама
қопланмагани, ҳовузлар атрофи сим тўсиқлар билан ўралгани, 1 дона насос
агрегати, соатига сув чиқариш қуввати 90 м3, энергия сарфи 22 кВт ўрнатилгани,
3 дона қумли фильтр (автоматик тозалайдиган), 3 дона дискли фильтр, 1 дона
гидроциклон фильтр ва 1 дона ўғитловчи мослама ўрнатилгани, 1 дона
трансформатор (100 кВт) ўрнатилгани, 40 метр линия тортилгани ва тармоққа
улангани, бир дона ёмғирлатиб суғорувчи ускуна пудратчи томонидан берилгани,
лекин ушбу технология 2021 йилда ишлатилмагани, 2021 йил 23 июлда олиб
келингани, марказий қувур, тарқатувчи қувур ва томизгичли шланглар рўйхати
буюртмачи ва пудратчи томонидан олди-берди маълумоти илова қилиниши, насос
ва фильтрлар усти навес қилиб ёпиб берилгани ва 1 дона бошқариш шити
пудратчи томонидан ўрнатиб берилгани, даъвогарда 2021 йилда томчилатиб
суғориш технологияси маҳсулотлари тўлиқ келмаганлиги сабабли ушбу
технология ишлатилмагани қайд этилган.
Мазкур далолатномани тузишда даъвогар раҳбари шахсан иштирок этган ва
имзоланган.
Бундан ташқари, иш ҳужжатларидаги фотосуратларда ҳам кўринишича
жавобгар томонидан даъвогар ер майдонида муайян ишлар амалга оширилган.
Шартнома 8-бандининг мазмунига кўра, буюртмачи олдиндан 60 фоиз бўнак
(аванс) маблағларини, технологиянинг асбоб-ускуналар келтирилиб, қурилишмонтаж ишлари бошлангандан сўнг 30 фоиз маблағни пудратчининг ҳисоб
рақамига ўтказиб берилишини таъминлаш мажбуриятини зиммасига олган.
Иш ҳужжатларидаги далиллардан кўринадики, жавобгар томонидан асбобускуналар келтирилиб, қурилиш-монтаж ишлари бошланган ва муайян ишлар
бажарилган.
Бироқ, даъвогар томонидан шартноманинг 8-банди талаблари тегишли
даражада бажарилмаган. Яъни, 598 500 000 сўм миқдоридаги (90 фоиз) пул
маблағлари пудратчининг ҳисоб рақамига тўлиқ ўтказиб берилмаган.
Шунга кўра, буюртмачи ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги
туфайли пудратчидан мажбуриятни тегишли даражада бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқи вужудга келмайди.
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди, ҳал қилув қарорининг дастлабки
даъво бўйича 531 950 000 сўм асосий қарз ва 30 214 760 сўм пеня ундириш
қисмларини бекор қилиб, ҳал қилув қарорининг ушбу қисмлари бўйича даъвони
рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишда тўғри хулосага келган.
Биринчи инстанция суди қарши даъво аризаси бўйича пудрат шартномасига
асосан жавобгар томонидан шартномада келишилган ишлар тўлиқ
бажарилмаганлиги, даъвогарга топширилмаганлиги ва бу ҳақда тегишли
ҳужжатлар
расмийлаштирилмаганлиги,
технология
тўлиқ
ишга
туширилмаганлиги, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, даъвогарга
топширилмагани сабабли 133 598 800 сўм асосий қарз ундириш талабини асоссиз
деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишда тўғри хулосага келган.
Бироқ, суд пеняни қайта ҳисоб-китоб қилиб, даъвогардан жавобгар
фойдасига 11 704 000 сўм пеня ундиришда хатоликка йўл қўйган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Мазкур ҳолатда, жавобгарнинг ишларни тўлиқ бажармаганлиги иш
ҳужжатлари билан ўз исботини толган. Қолаверса, қарши даъво бўйича асосий
қарз ундириш талабини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли, пеня ундириш
талабини ҳам қаноатлантириш рад этилиши лозим эди.
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорининг қарши
даъво бўйича 11 704 000 сўм пеня ундириш қисмини бекор қилиб, ушбу талаб
бўйича даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишда тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва
асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли суд қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, кассация шикояти учун олдиндан тўланган почта
харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдириш, кенгаш давлат божи
тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, уни ундирмаслик, иш
видеоконфернцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли даъвогардан 75 000 сўм суд
харажати ундириш лозим.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 16 мартдаги қарори ўзгаришсиз, Нишон туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Суюн Артиқов” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Ш.Мирзахакимов
Р.Ҳайдаров