Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2304/1563 Дата решения 12.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Самаркандский городской экономический суд Судья Бегимов Руфат Мусурмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "FARM LYUKS INVEST" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый SULAYMON SAMANDAR TECH FARM хусусий корхонаси
Source ID 1081982 Claim ID 3254525 PDF Hash 6f24a8429298c696... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 260-моддаси аролик кодекси 260 code_article
исобланиши ва 261-моддаси исобланиши ва 261 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2304/1563-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Самарқанд шаҳри 2023 йил 12 апрель Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси Р.М.Бегимов раислигида, судья ёрдамчиси М.Ҳамрақуловнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар «Farm lyuks invest» МЧЖ манфаатида жавобгар «Sulaymon Samarqand tech farm» МЧЖга нисбатан киритган даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар «Farm lyuks invest» МЧЖ вакили С.Бегмуродов (ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, суд қўйидагиларни-, Самарқанд шаҳар иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар «Farm lyuks invest» МЧЖ манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар «Sulaymon Samarqand tech farm» МЧЖдан даъвогар «Farm lyuks invest» МЧЖ фойдасига 20 286 480,24 сўм асосий қарз ва 811 450 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатлари, жами 21 127 930,24 сўмни ундиришни, суд муҳокамасини палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосланиб, ишни палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили С.Бегмуродов судга кўргазма бериб, даъво талабини қувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадар мавжуд 20 286 480,24 сўм қарзини ва унга ҳисобланган 811 450 сўм пеняни тўламаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қўйидаги асосларга кўра, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги хужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Farm lyuks invest» МЧЖ («Етказиб берувчи») ва «Sulaymon Samarqand tech farm» МЧЖ (“Харидор”) ўртасида 2023 йил 04 январда 72-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Етказиб берувчи» ҳар хил турдаги дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар, косметика ва тиббий буюмларни (“Товар”) «Харидор”га етказиб бериш, «Харидор” эса товарларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятларини олишган. «Етказиб берувчи» томонидан “Харидор”га 2023 йил 10 февралдаги ФЛ 5633сонли ҳисоб-фактураси билан жами 20 286 480,24 сўмлик товарлар етказиб берилган, ўз навбатида “Харидор” томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олинган. Тузилган шартноманинг 4.1 бандига асосан олдиндан 15 фоиз аванс тўланиши, қолган қисми товарлар қабул қилиб олинган кундан эътиборан 30 кун ичида тўлаб берилиши белгиланган бўлса-да, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган товарлар ҳақи тўлиқ тўланмаганлиги натижасида, даъвогар олдида 2023 йил 10 март ҳолатига 20 286 480,24 сўмлик кредитор қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар 2023 йил 13 март кунидаги 197-23-сонли талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, 20 286 480,24 сўмлик қарзни тез кунда тўлаб беришни сўраган, акс ҳолда шартноманинг 5.3 бандига асосан пеня ҳисоблаган ҳолда, судга даъво аризаси киритиши тўғрисида огоҳлантирган. Жавобгар даъвогарнинг ушбу талабномасига муносабат билдирмаган ва қарзини тўлаш чораларини кўрмаган. Суд муҳокамасида даъвогар вакилининг кўргазмасига кўра, жавобгар бугунги кунга қадар мавжуд қарзларини ва унга ҳисобланган пеняни тўламаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади деб, 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади деб белгиланган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 20 286 480,24 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар шартноманинг 5.3 бандига асосланиб, кунига тўланмаган сумма 20 286 480,24 сўмнинг 0.4 фоизи миқдорида 10 (13.03.202323.03.2023) кунга 811 450 сўм пеня ҳисоблаб, даъво талабида уни ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан даъво талабидаги неустойканинг ҳисоб-китоби тақдим этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланиши ва 261-моддасида неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлиши белгиланган, 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради деб белгиланган. Шартноманинг 5.3-бандида, “Харидор” кечиктирилган тўловлар учун ҳар бир кунига 0.4 фоиздан, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдода “Етказиб берувчи”га пеня тўлашлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 811 450 сўм пеня ундириш талабини асосли ва тўғри ҳисобланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси, 3-қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 20 286 480,24 сўм асосий қарз, 811 450 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатларини ундиришни, ундирилиши лозим бўлган давлат божини жавобгардан ундиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Sulaymon Samarqand tech farm» МЧЖдан даъвогар «Farm lyuks invest» МЧЖ фойдасига 20 286 480,24 сўм асосий қарз, 811 450 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Sulaymon Samarqand tech farm» МЧЖ ҳисобидан Давлат бюджетига 421 958,6 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида Самарқанд шаҳар иқтисодий суди орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Р.М.Бегимов