← Назад
Решение #605583 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| СК | 82 | — | law | |
| арор Кодекс | 111 | — | code_article | |
| онунини | 9 | — | law | |
| шунинг учун ИПК | 118 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Split by PDF Splitter
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244 65 40, 244 66 03
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2301/3374-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили
Ш.Пўлатов (ишончномага асосан) иштирокида, Фарғона вилояти Давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар "FER BEST CITY" масъулияти чекланган жамиятининг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда
Солиқ органи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб жавобгар "FER BEST
CITY"
масъулияти чекланган жамиятини банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради.
Ишни суд мажлисида кўриш вақти ва жойи ҳақидаги суд ажрими жавобгарни
электрон шахсий кабинетига юборилган, лекин вакили судга келмади. Суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, солиқ органи вакилининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим
деб топади.
Жавобгар 2023 йил январь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ
ҳисоботи топширмагани учун Солиқ органи қарор асосида жавобгарнинг банклардаги
барча ҳисоб варақлари бўйича чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган.
Шунингдек солиқ органи томонидан шу куни солиқ тўловчининг солиқ тўловчининг
шахсий кабинетига унинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар
тўхтатилгани, ўн кун муддат ичида камчиликлар бартараф этилиши таъминланмаса,
судга банкдаги ҳисобварақлар бўйича операциялар ўн кундан кўп муддатга
тўхтатилиши ҳақида мурожаат қилиниши ҳақида хабарнома электрон шаклда
юборилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида (бундан буён матнда СК
деб юритилади) солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибига риоя этмагани учун
Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат этиб,
жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
СК 82-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи
ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон
шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган
ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
СК 106-моддасига асосан солиқ мажбуриятининг бажарилиши мол-мулк гарови,
кафиллик, банк кафолати, пенялар, банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларнинг
тўхтатилиши ва солиқ тўловчининг мол-мулкини хатлаш билан таъминланиши
мумкин.
СК 111-моддасининг биринчи қисмида “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган
муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар
тўхтатиб турилади”, деб белгиланган.
СК 111-модасининг тўртинчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши
банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари
бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Ушбу модданинг
олтинчи қисмига мувофиқ “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун
ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга
татбиқ этилмайди”.
СК 112-моддасининг биринчи қисмида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор Кодекснинг 111-моддаси учинчи қисми 1-банди асосида — солиқ тўловчи
(солиқ агенти) томонидан молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан
кейин бир кундан кечиртирмасдан солиқ органи томонидан бекор қилиниши
белгиланган.
Аризасига илова қилинган ҳужжатларга кўра, жавобгар қонунда белгиланган
муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этмасдан солиқ мажбуриятларини
бажармаган, шунинг учун суд аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
“Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Қонунини
9-моддасининг 12-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишларда давлат божини тўлашдан озод қилинган, шунинг учун
ИПК 118-моддасига асосан жавобгардан солиқ инспекцияси фойдасига фақат почта
харажатини ундирилади. Ариза электрон шаклида судга юборилгани учун
жавобгардан почта ҳаражати ундирилмайди.
Бинобарин, суд ИПК 118, 176- 179, 215, 216, 217, 220, 221-222-моддаларига
асосан,
ҚАРОР
Ариза қаноатлантирилсин.
Қ И Л Д И:
Солиқ кодексининг 111-моддаси биринчи қисмига асосан жавобгар "FER BEST
CITY"
масъулияти чекланган жамиятини банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб
чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш
учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно) чиқиш қисми 2023 йил январь ойи
учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ органига
топширилганига қадар тўхтатилсин.
Ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш учун жавобгар "FER BEST CITY"
масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи банк муассасасига суд
ҳужжатини белгиланган тартибда тақдим этиш аризачи Фарғона вилояти Давлат
солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф
этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига бир кун
муддат ичида банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги
кўрсатмани тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. Фарғона вилояти Давлат солиқ
бошқармасининг ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари
бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисоб варақлардаги
операциялар тиклансин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали
Фарғона вилоят судига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
Т.Маматожиев