Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/670 Дата решения 12.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ГАРАНТБАНК АЖ Қибрай филиали Ответчик / Подсудимый «ФАРИДА ФАРАНГИЗ СЕРВИС» КТК
Source ID 1082274 Claim ID 3163661 PDF Hash 0f2575abad11a128... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а” е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz Tel: (+99870) 762-30-94 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 апрель 4-1104-2302/670-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "Ххххх" АЖ манфаатида Савдосаноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар "Ххххх" КТК ва қўшимча жавобгар "Ххххх" КТШКК ҳисобидан 24 029 441 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Низамов (ишончнома асосида), иштирокида, очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар "Ххххх" АЖ манфаатида Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Ххххх" КТК ва қўшимча жавобгар "Ххххх" КТШКК ҳисобидан 24 029 441 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар "Ххххх" КТШККга тегишли гаров мулкларига қаратишни сўраган. Иш ҳужжатларида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимоснома мавжуд. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар ва қўшимча жавобгар суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили "Ххххх" КТК тугатилганлигини, қўшимча жавобгар "Ххххх" КТШККга тегишли бўлган гаров мулки таъқиқдан чиқарилганлигини ҳамда "Ххххх" КТШККнинг қарздорликни тўлаш бўйича кафиллик шартномаси мавжуд эмаслигини таъкидлаб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини рад этишни, "Ххххх" КТК нисбатан иш юритишни тугатишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТ "Савдогарбанк" (кейинги ўринларда Банк) ва "Ххххх" КТК (кейинги ўринларда Қарз олувчи) ўртасида 2016 йил 5 февраль куни корхонага чорвачиликни ривожлантириш мақсадида тирик вазндаги чорва моллар ва ДЖ Эм Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган 1 (дона) Gentra русумли автомашина сотиб олиш бўйича 008/16-сонли кредит шартномаси тузилиб, шартномага асосан Банк Қарз олувчига 3 (уч) йил муддатга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратишни, Қарз олувчи эса ўз навбатида олинган қарз суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган. Ушбу кредит шартномаси бўйича Банк томонидан 175 000 000 сўм миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилган. Мазкур кредит таъминоти сифатида 2016 йил 26 февралда нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан "Ххххх" КТШККга тегишли бўлган, Бўка шаҳри, Мингчинор ҳудудида жойлашган умумий майдони 2279,96 кв.м.дан иборат бўлган ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини тарафлар ўртасида 2016 йил 5 февралда имзоланган баҳолаш далолатномасига асосан 227 000 000 сўмга баҳоланган ҳолда гаровга қўйилган. ФКнинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар ўз даъво аризасида жавобгар "Ххххх" КТК ва қўшимча жавобгар "Ххххх" КТШКК ҳисобидан 24 029 441 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар "Ххххх" КТШККга тегишли гаров мулкларига қаратишни сўраган. Ишни суд мажлисида кўриш вақтида, жавобгар "Ххххх" КТК тугатилганлиги аниқланган. ИПКнинг 110-моддаси 4-бандига кўра, ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса суд иш юритишни тугатади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд "Ххххх" КТКга нисбатан иш юритишни тугатишни лозим топади. Шунингдек даъвогар қўшимча жавобгар "Ххххх" КТШКК ҳисобидан кредит қарзини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар "Ххххх" КТШККга тегишли гаров мулкларига қаратишни сўраган. Тошкент вилояти суди Жиноят ишлари бўйича судлов хайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 22 февралдаги ажримига кўра, банд солинган гаров мулки таъқиқдан чиқарилиб, тасарруф этиб юборилганлиги, Бўка тумани 1-сонли нотариал идорасининг маълумотга кўра гаров мулки 27.07.2018 йил тақиқ ечилганлиги қайд этилган. Қўшимча жавобгар "Ххххх" КТШКК томонидан кредит қарздорлигини тўлаш юзасидан ҳеч қандай мажбуриятлар олинмаганлиги, ҳамда гаров мулки таъқиқдан чиқарилганлиги ва бегоналаштирилганлиги сабабли суд мазкур даъво талабларини ҳам рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг жавобгар "Ххххх" КТК ва қўшимча жавобгар "Ххххх" КТШКК ҳисобидан 24 029 441 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар "Ххххх" КТШККга тегишли гаров мулкларига қаратишни тўғрисидаги даъво аризасини рад қилишни суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан, суд даъво талабларини рад этишни, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни рад этишни, суд ҳаражатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 68, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар "Ххххх" КТКга нисбатан иш юритиш тугатилсин. Даъвогарнинг даъво талаблари рад этилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин. Даъвогар "Ххххх" АЖ ҳисобидан Республика бюджетига 480 588,82 сўм давлат божи ундирилсин. 4-1104-2302/670-сонли иқтисодий иш бўйича, даъвогар "Ххххх" АЖ Қибрай филиали ходимлари томонидан даъво аризасини киритишда хато ва камчиликларга йўл қуйган масъул ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш масаласи юзасидан хусусий ажрим юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов