Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2301/582 Дата решения 12.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" AJ Ответчик / Подсудимый "G`OFUROV SHAXZODBEK DALASI" фермер хўжалиги
Source ID 1075664 Claim ID 3256370 PDF Hash 339529fd07597fa2... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1406-2301/582-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 2023 йил 12 апрель Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Х.Жураев, ушбу кун Пайариқ туман прокурорининг даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар “G`OFUROV SHAXZODBEK DALASI” фермер хўжалигидан 3 544 250 сўм асосий қарз ва 629 359,25 сўм пеня ундиришн тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъво аризасидан кўринишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар ва корхона) Самарқанд филиалига қарашли Пайариқ туман электр тармоқлари корхонаси билан “G`OFUROV SHAXZODBEK DALASI” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар ва истеъмолчи) ўртасида электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган, шартномага асосан жавобгарга электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган, даъвогар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр қувватини етказиб берган, лекин жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, фойдаланилган электр қуввати тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли, ҳозирги кунга келиб 24.03.2023 йил ҳолатига 3 544 250 сўм дебитор қарздорлик ҳамда ўз вақтида тўланмаган қарздорлик учун ҳисобланган 629 359,25 сўм пеня вужудга келган ва бу тўғрисида таққослаш далолатнома расмийлаштирилган. Шу сабабли Пайариқ туман прокурори даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 544 250 сўм асосий қарз ва 629 359,25 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК) 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ѐзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаѐтган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр тақдим этилмади. ИПК 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Аниқланишича, даъвогар (“Корхона”) ва жавобгар (“Истеъмолчи”) ўртасида юридик истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти тўғрисида шартнома тузилган. Шартноманинг 1-бандига асосан, таъмитнотчи корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди 2-хатбошисига кўра, истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шартлиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси ўз вақтида етказиб берилиб, шартнома шартлари лозим даражада бажарилган. Лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан келинган. Етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб берилмаслиги оқибатида солиштирма далолатномадан маълум бўлишича жавобгарнинг даъвогар олдида 2023 йил 24 март ҳолатига 3 544 250 сўм дебитор қарздорлиги юзага келган. Шу сабабли Пайариқ туман прокурори даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Мазкур ҳолат ишдаги шартнома, солиштирма далолатнома ва счет-фактуралар билан хам ўз исботини топган. Ушбу ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги 3 544 250 сўм қарздорлиги ишда тўпланган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли мазкур даъво талаби асосли ва у қаноатлантирилиши лозим. Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгардан 629 359,25 сўм пеня ундириш сўралган. ФК 263-моддасига асосан, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шартноманинг 3.12-банди 4-қисмига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун “Истеъмолчи”га тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ѐзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори 1-иловасининг 11-бандига асосан, Ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ѐзилади. Жавобгардан даъвогарга 629 359,25 сўм миқдорида пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли. Лекин, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлариини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Пленум қарорининг 4-бандида ҳам шу ҳақда батафсил тушунтириш берилган. Суд, юқорида қайд этилганларга кўра, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, қарздорнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, ФК 326-моддасида берилган ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда, ундирилиши сўралган пеня миқдорини 200 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу модданинг 6-қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Бундай ҳолатда, даъвогарнинг, жавобгардан 3 544 250 сўм асосий қарз ва 629 359,25 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 544 250 сўм асосий қарз ва 200 000 сўм пеняни ундиришни, даъвонинг қолган 429 359,25 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юкоридагиларга кўра, ИПКнинг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд қарор қ и л д и: даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 3 544 250 асосий қарз, 200 000 сўм пеня ва тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг 429 359,25 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар “G`OFUROV SHAXZODBEK DALASI” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Б.Х.Жураев