← Назад
Решение #605624 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 380 | — | code_article | |
| ИПК | 259 | — | law | |
| ИПК | 273 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| йича иш юритишни ИПК | 273 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1401-2105/2199-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ажрим чиқарган
судья – Р.Бегимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – О.Нуримов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 12 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллаевнинг котиблигида, “Milliy metan
gaz” масъулияти чекланган жамиятининг вакили (адвокати) Ж.Насриддинов
(2022 йил 15 июлдаги 104-сонли ордер ва 2022 йил 7 январдаги 38-сонли
ишончнома асосида), “Sirius trust invest” масъулияти чекланган жамиятининг
вакили А.Очилов (2023 йил 7 мартдаги ишончнома асосида), А.Улмасованинг
вакили (адвокати) Б.Расулов (2022 йил 20 декабрдаги 71-сонли ордер ва
2022 йил 8 ноябрдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар
“O'zsanoatqurilishbank” АТБ манфаатида жавобгарлар “Sirius trust invest”
масъулияти чекланган жамияти ва “Milliy metan gaz” масъулияти чекланган
жамиятидан солидар тартибда жами 6 676 474,53 АҚШ доллари ундириш,
ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори устидан “Sirius trust invest”
масъулияти чекланган жамияти ва “Milliy metan gaz” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикоятларини Олий суднинг биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “O'zsanoatqurilishbank”
АТБ манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Самарканд
шаҳар иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар
“Sirius trust invest” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
1-жавобгар деб юритилади) ва “Milliy metan gaz” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда 2-жавобгар деб юритилади)дан солидар тартибда
жами 6 676 474,53 АҚШ доллари ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларга
қаратишни сўраган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2021 йил 22 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳал қилув қарорини ижро этиш жараёнида Самарқанд шаҳар иқтисодий
судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган
келишув битими тасдиқланган. Келишув битимига кўра, кредит қарзи ва
фоизлари 1-жавобгар томонидан тасдиқланган графикка асосан белгиланган
муддатда тўланиши, белгиланган муддатда тўланмаганда ундирув гаров
мулкларига қаратилиши белгиланган.
Шунингдек, суднинг 2022 йил 7 декабрдаги ажрими билан суднинг
2022 йил 11 ноябрдаги ажримига суд харажатларини ундиришга оид қўшимча
киритиш орқали йўл қўйилган ёзувдаги хатолик тузатилган.
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 6 январдаги қарори билан Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг
2022 йил 11 ноябрдаги келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳамда
2022 йил 7 декабрдаги ёзувдаги хатоликни тузатиш тўғрисидаги ажримлари
бекор қилиниб, даъвогарнинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Мазкур суд қароридан норози бўлиб, жавобгарлар кассация шикояти
билан мурожаат қилган. Шикоятларда Самарқанд вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарорини бекор қилиб,
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ажримини ўз
кучида қолдиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, суд мажлисида даъвогар ва палата вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра, иш уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқилиши лозим.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарларнинг вакили кассация
шикоятида келтирилган важларини қувватлаб, аукцион натижалари бўйича
ғолиблик баённомаси расмийлаштирилмаганлиги боис, аукцион савдосида
А.Улмасова ғолиб бўлган ва келишув битими тузилишида унинг ҳуқуқ ва
манфаатлари бузилган деб ҳисоблашга асос мавжуд эмаслиги, бироқ апелляция
инстанцияси суди келишув битимининг тасдиқланиши А.Улмасованинг ҳуқуқ
ва манфаатларига таъсир этганлиги ҳақида асоссиз хулосага келганлиги,
маъмурий суднинг 2022 йил 26 апрелдаги ажрими билан дастлабки ҳимоя
чоралари кўрилиб, аукцион савдоси тўхтатилганлиги, маъмурий суднинг
2022 йил 12 майдаги ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти
берилганлиги сабабли ҳал қилув қарори 2022 йил 4 июлга келиб қонуний кучга
кирганлиги, аммо бу орада гаров мулки қонунга зид тарзда аукционда
сотилганлиги, давлат ижрочиларининг ушбу ҳаракатлари маъмурий суднинг
ҳал қилув қарори билан ноқонуний деб топилганлиги, мазкур ҳал қилув қарори
Олий судда ҳам ўзгаришсиз қолдирилганлигини таъкидлаб, апелляция
инстанциясининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг
2022 йил 11 ноябрдаги ажримини ўз кучида қолдиришни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган А.Улмасованинг вакили кассация
шикоятига эътироз билдириб, “Milliy metan gaz” масъулияти чекланган
жамияти МИБ мансабдор шахсларининг гаров мулкини сотувга чиқаришга оид
хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақида маъмурий судга шикоят
берганлиги, суднинг 2022 йил 26 апрелдаги ажрими билан дастлабки ҳимоя
чоралари кўрилиб, аукцион савдоси тўхтатилганлиги, маъмурий суднинг
2022 йил 12 майдаги ҳал қилув қарори билан МЧЖнинг шикоятини
қаноатлантириш рад этилганлиги, МИБнинг “Электрон онлайн аукционларни
ташкил этиш маркази” ДУКга йўллаган 2022 йил 15 июндаги хатида дастлабки
ҳимоя чоралари бекор бўлганлиги сабабли аукционни давом эттириш
сўралганлиги, шунинг учун аукцион савдолари давом эттирилиб, 2022 йил
27 июнда А.Улмасова ғолиб бўлганлиги, тарафлар ўртасидаги келишув битими
ноқонуний тузилганлиги, барча тарафлар аукционда А.Улмасова ғолиб
бўлганлигини яхши билганлиги, ижро ҳаракатларини асоссиз тўхтатиш
мақсадида маъмурий судга шикоят қилинганлигини маълум қилиб, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятларини
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, шикоятларни қисман
қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб,
апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни лозим топади.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2021 йил
22 декабрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарлардан солидар тартибда банк
фойдасига 5 265 000 АҚШ доллари асосий қарз, 40 984,82 АҚШ доллари фоиз,
544 219,90 АҚШ доллари муддати узайтирилган фоиз, 241 269,81 АҚШ
доллари муддати ўтган фоиз, 585 000 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз,
жами 6 676 474,53 АҚШ доллари ундириш белгиланиб, ундирув гаров
мулклари, шу жумладан 2-жавобгарга тегишли Самарқанд вилояти, Самарқанд
шаҳри, Чўпон ота массиви, 7Б-уй манзилидаги 10 834,96 кв.метр ер
майдонидаги қурилиш ости майдони 1 573,87 кв.метр бўлган автомобилларга
сиқилган газ қуйиш станциясига, 2013 йилда Россияда ишлаб чиқарилган
ИРГ-1 моделли намлик ва газ ўлчагичли импулсли газни тозалаш ускунасига,
Россияда ишлаб чиқарилган ИРГ-1 моделли намлик ва газ ўлчагичли импулсли
газни тозалаш ускунасига, 2013 йилда ишлаб чиқарилган автомобилларга газ
тўлдирувчи компрессор станциясига қаратилган.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 2022 йил 24 январда ижро
варақаси берилиб, мажбурий ижрога қаратилган.
Мажбурий ижро бюроси томонидан мазкур ижро варақаси бўйича
мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, 2-жавобгарга тегишли
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Чўпон ота массиви, 7Б-уй манзилидаги
газ тўлдириш станцияси ва асбоб ускуналари “Электрон онлайн аукционларни
ташкил этиш маркази” ДУК орқали онлайн аукцион савдога чиқарилган.
А.Улмасова 2022 йил 27 июндаги аукционда ғолиб бўлганлигини, объект
қийматини тўлаганлигини, шунга кўра ҳуқуқи бузилганлигини важ қилиб, суд
ҳужжатлари устидан апелляция шикояти берган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 380-моддасининг
тўққизинчи қисмига кўра, кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс ва кимошди
савдосининг ташкилотчиси аукцион ёки танлов ўтказилган куни ким ошди
савдосининг натижалари тўғрисида баённома имзолайдилар, бу баённома
шартнома кучига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
12 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган “«E-auksion» электрон савдо
платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда
ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 46-бандига кўра, баённома олдисотди шартномаси кучига эга бўлиб, мулк ва мулкий ҳуқуқни давлат
рўйхатидан ўтказиш учун ҳамда олди-сотди (ижара) шартномаси тузиш учун
асос ҳисобланади.
А.Улмасова 2022 йил 27 июндаги аукционда иштирок этиб, унинг
натижалари бўйича ғолиб бўлганлиги, объект қийматини тўлаганлигини
таъкидлаган бўлса-да, аукцион натижалари бўйича ғолиблик баённомаси
имзоланмаган. Натижада, унинг мулк ҳуқуқи тегишли тарзда рўйхатга
олинмаган. Бунга Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2022 йил
26 апрелдаги ажрими билан дастлабки ҳимоя чоралари кўрилиб, аукцион
савдоси тўхтатилганлиги, кейинчалик Тошкент туманлараро маъмурий
судининг 2022 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарори билан Мажбурий ижро
бюроси мансабдор шахсларининг ушбу объектни “Электрон-онлайн
аукционларини ташкил этиш маркази” ДУК орқали сотувга чиқариб, уни
реализация қилишни тўхтатмасдан, ижро ҳаракатларини давом эттиришдаги
ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилганлиги асос бўлган.
Шунга кўра, А.Улмасованинг мазкур объектга нисбатан муайян ҳуқуқи
вужудга келмаган. Демак, биринчи инстанция суди томонидан келишув битими
тасдиқланиши оқибатида унинг ҳуқуқлари бузилган деб ҳисоблашга асос
мавжуд эмас.
ИПК 259-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари
ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар
биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори
устидан апелляция шикояти беришга ҳақлидир.
Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти суд
ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан
берилганлиги, суд А.Улмасованинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал
қилув қарори қабул қилмаганлиги сабабли шикоят бўйича иш юритишни
тугатмасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, иш
учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, Самарқанд шаҳар иқтисодий
судининг 2022 йил 11 ноябрдаги ҳамда 7 декабрдаги ажримини бекор қилиб,
даъвогарнинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келган.
ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, апелляция
шикояти суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс
томонидан берилган бўлса апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти
(протести) бўйича иш юритишни тугатади.
ИПК 301-моддасининг 6-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, А.Улмасованинг апелляция шикояти бўйича иш
юритишни ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан тугатишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, апелляция инстанцияси учун олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажати А.Улмасованинг зиммасида қолдирилади.
Ишни апелляция инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида
кўриб чиқиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини ва кассация
инстанцияси учун олдиндан тўланган 60 000 сўм почта харажатларни
жавобгарлар фойдасига ундириш, апелляция инстанцияси судининг қарори
бўйича ундирувни бекор қилиш лозим.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 273, 301-303 ва 343-моддаларига
асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 6 январдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
А.Улмасованинг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
“Sirius trust invest” ва “Milliy metan gaz” масъулияти чекланган
жамиятларининг кассация шикоятлари қисман қаноатлантирилсин.
А.Улмасовадан:
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
- “Sirius trust invest” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 30 000 сўм
почта харажати;
- “Milliy metan gaz” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Апелляция инстанцияси судининг қарори асосида берилган ижро
варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров