← Назад
Решение #605626 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 1026 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| исмини ундиришда ФК | 1026 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1903-2201/568-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – С.Қултўраев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Махаммадиев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 11 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Ш.Мирзахакимов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, даъвогар “Ilg’or paxlavon savdo” масъулияти чекланган жамияти
вакили У.Тойиров (ишончнома асосида), жавобгар “To’palang hpd platinum”
масъулияти чекланган жамияти вакили адвокат Т.Алиқулов (ишончнома ҳамда
ордер асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармаси “Ilg’or paxlavon savdo” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида “To’palang hpd platinum” масъулияти чекланган жамиятидан
1 294 126 050 сўм асосий қарз, 606 640 858,50 сўм зарар, 182 950 421,28 сўм банк
фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Сариосиё туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Сурхондарё
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 январдаги
қарори устидан “To’palang hpd platinum” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) “Ilg’or paxlavon savdo” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “To’palang hpd platinum” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
1 294 126 050 сўм олинган маҳсулот ҳақини, 606 640 858,50 сўм зарар,
182 950 421,28 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 294 126 050 сўм олинган маҳсулот хақи, 605 881 419,1 сўм зарар ва
олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундириш белгиланган. Даъвонинг
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, суд қарорларини қисман бекор қилиб, қарорларда қайд этилган
асосий қарзни 48 946 415 сўмга камайтиришни ва 605 881 419,1 сўм зарар ундириш
қисмини бекор қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб
шикоятда, судга тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси
АЖнинг 05/4486-сонли хатига умуман тўхталмаганлиги, ушбу маълумотномада
етказиб берилган маҳсулотнинг биржа савдоларидаги нархи қайд этилган бўлса-да,
апелляция судлов ҳайъати томонидан иш ҳужжатлари билан тегишли тартибда
танишиб чиқилмаганлиги ва унга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, судлов ҳайъати
қарорга тушунтириш беришда етказиб берилган маҳсулот қиймати нимага
асослантирилганлиги сўралганда, зарар бўйича тўхталиб, маҳсулот қийматига изох
берилмаганлиги, даъвогар томонидан талабнома юборилмаганлиги, биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорининг зарар ундириш қисмида Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг
1026-моддаси (асоссиз орттирилган бойликнинг қиймати сифатида)га
асосланганлиги, ушбу ҳолат асоссиз бўлса-да, мазкур жиҳатга судлов ҳайъати
эътибор қаратмаганлиги келтирилган.
Палата суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати
ишни палатанинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни
қувватлаб, кассация шикоятини қаноатлантириб, суд қарорларида қайд этилган
асосий қарзни 48 946 415 сўмга камайтиришни ва 605 881 419,1 сўм зарар ундириш
қисмини бекор қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятга нисбатан эътироз
билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, ишни
янгитдан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
2
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар жавобгар билан ўзаро оғзаки
келишувига асосан бир литрини 9 149 сўмдан ҳисоблаб, 2021 йил 4 августдаги
3286-сонли товар транспорт юк хатига асосан 47 150 литр, 2021 йил 11 августдаги
3377-сонли товар транспорт юк хатига асосан 47 150 литр, 2021 йил 21 августдаги
3501-сонли товар транспорт юк хатига асосан 47 150 литр, жами 141 450 литр,
1 294 126 050 сўмлик дизель ёқилғисини етказиб берган.
Даъвогар оғзаки келишувга асосан жавобгарга дизель ёқилғиси етказиб
берган бўлса-да, жавобгар томонидан етказиб берилган дизель ёқилғиси ҳақи тўлаб
берилмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши
лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса,
у ишончли деб тан олинади.
Бироқ, судлар томонидан ишни кўришда етказиб берилган маҳсулотларнинг
ҳақиқий нархига аниқлик киритилмаган.
Жавобгар тақдим қилинган Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси
АЖнинг бир нечта хатларида турли хил нархлар белгиланган бўлиб, судлар
томонидан ушбу ҳолатга тегишли баҳо берилмаган.
Шунингдек,
биринчи
инстанция
суди
томонидан
даъвонинг
606 640 858,50 сўм зарар қисмини ундиришда ФКнинг 1026-моддасига асосланган.
ФК 1026-моддасининг биринчи қисмига кўра, асоссиз олинган ёки тежаб
қолинган мол-мулкни асл ҳолида қайтаришнинг имконияти бўлмаган тақдирда,
қўлга киритувчи жабрланувчига бу мол-мулкнинг қўлга киритиш пайтидаги
ҳақиқий қийматини тўлаши, шунингдек агар қўлга киритувчи орттирилган
бойликнинг асоссизлигини билганидан кейин дарҳол унинг қийматини тўламаган
бўлса, мол-мулк қийматининг кейинги ўзгариши туфайли кўрилган зазарни тўлаши
лозим.
Судлов ҳайъати эса мазкур ҳолатда ушбу ҳуқуқ нормаси даъвонинг зарар
ундириш учун асосли эканлигига мувофиқлигини ўрганмаган.
Баён этилганлардан кўринадики, ишни кўришда қуйи судлар томонидан иш
учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган ҳолда, асослантирилмаган қарорлар
қабул қилинган.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини
(протестини)
кўриш
натижалари
бўйича
ушбу
Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд
3
бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун
суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини бекор қилишни
ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун муҳим аҳамиятга
эга бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаши, ишни кўришда етказиб берилган
маҳсулотларнинг ҳақиқий нархига аниқлик киритиши, даъвонинг зарар ундириш
қисмини тўлиқ ўрганган ҳолда тарафларнинг важлари ва ишдаги далилларни
муҳокама қилиб ҳамда уларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши,
шунингдек қонунда белгиланган тартибда суд харажатларини, шу жумладан ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатларни тақсимлаш
масаласини ҳал қилиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“To’palang hpd platinum” масъулияти чекланган жамияти кассация шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ҳал қилув
қарори ҳамда Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 10 январдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Сариосиё туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш. Махмудов
ҳайъат аъзолари
Ш.Мирзахакимов
В. Сатторова
4