Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2301/629 Дата решения 11.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Самаркандский городской экономический суд Судья Тухтаев Камалиддин Ибрагимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDGAZTA`MINOT акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "RJU BUXORO" унитар корхонаси
Source ID 1083713 Claim ID 3259247 PDF Hash b515bd6194f0d342... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2301/629-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Самарқанд шаҳри 2023 йил 11 апрель Самарканд шаҳар иқтисодий судининг судьяси К.И.Тухтаев раислигида, М.Узоқовнинг котиблигида, Самарқанд шаҳар прокурорининг даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» АЖ манфаатида жавобгар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Бухоро минтақавий темир йўл узели» унитар корхонасидан 2 278 556 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида, Самарқанд шаҳар прокуратураси иш ўрганувчиси С.Нуруллаев, даъвогар вакили А.Раззаков (03.03.2023 йилдаги 22-109-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Саттаров (04.01.2023 йилдаги 15-ЮР-сонли ишончнома асосида)иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Самарқанд шаҳар иқтисодий судига Самарқанд шаҳар прокурори томонидан даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» АЖ манфаатида жавобгар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Бухоро минтақавий темир йўл узели» унитар корхонасига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгарга етказиб берилган табиий газ учун тўловлар ўз вақтида тўланмаслиги натижасида 01.02.2023 йил ҳолатига қарздорлик юзага келганлиги, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлиги баён қилиниб, жавобгар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Бухоро минтақавий темир йўл узели» унитар корхонасидан даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фойдасига 2 278 556 сўм асосий қарзни ундириш сўралган. Суд мажлисида Самарқанд шаҳар прокуратураси иш ўрганувчиси С.Нуруллаев даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили А.Раззаков даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили Ж.Саттаров даъво асоссиз эканлигини инобатга олган ҳолда, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даьвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Самарқанд шаҳри Беруний кўчаси 3-уйда жойлашган «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Бухоро минтақавий темир йўл узели» унитар корхонаси (Истеъмолчи) ва Самарқанд вилояти бўйича газтаъминот ҳудудий филиали (Етказиб берувчи) ўртасида 28.02.2023 йилда табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш тўғрисида Т-II 66-сонли шартнома тузилган. “Етказиб берувчи” томонидан шартномада белгиланган тартиб ва миқдорда газ етказиб берилган бўлсада, “Истеъмолчи” унинг ҳақини ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги натижасида қарздорлик юзага келган. Жавобгарнинг абонент картасидан кўринишича, 01.02.2023 йил ҳолатига табиий газ истеъмоли бўйича қарздорлиги 2 278 556 сўмни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, 478-моддасида, агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланилади. Суд мажлисида жавобгар вакили Ж.Саттаров томонидан даъво аризасига нисбатан даъво аризасининг нусхасини жавобгарга юбормаганлиги, талабнома юбормаганлиги, ҳисоб-фактура тақдим этмаганлиги тўғрисида эътироз билдирилган бўлсада, билдирилган эътирозларни асословчи далиллар судга тақдим этилмади. Ишдаги ҳужжатлардан даъво аризасининг нусхаси жавобгарга юборилганлиги шартномада талабнома юбориш тартиби қатъий эканлиги белгиланмаганлиги, табиий газ истеъмоли учун истеъмолчи томонидан 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши лозимлиги аниқланди. Тарафлар вакиллари томонидан тақдим этилган истеъмолчиларнинг абонент картасидан жавобгарнинг қарздорлиги суд мажлиси куни ҳолатига 949 740 сўмни ташкил этиши тасдиқланди. Шунинг учун суд, шартнома мажбуриятлари жавобгар томонидан бажарилмаганлигини, жавобгарнинг қарздорлиги 2 278 556 сўмни ташкил этганлиги тасдиқланганлигини, суд мажлиси куни ҳолатига жавобгарнинг қарздорлиги 949 740 сўмни ташкил этганлигини инобатга олиб, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Бухоро минтақавий темир йўл узели» унитар корхонасидан даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фойдасига 949 740 сўм асосий қарзни ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 300 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажати, 75 000 сўм видеоконференцалоқа режими харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Бухоро минтақавий темир йўл узели» унитар корхонасидан даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фойдасига 949 740 сўм асосий қарз, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Бухоро минтақавий темир йўл узели» унитар корхонасидан Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 300 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа режими харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарканд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья К.И.Тухтаев