← Назад
Решение #605688 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 73 | — | law | |
| кодекси | 14 | — | code_article | |
| ий эмас деб топиш рад этилганлиги сабабли ИПК | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 176 | — | law | |
| ИПКнинг | 276 | — | law | |
| кодекси | 15 | — | code_article | |
| кодекси | 266 | — | code_article | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2229/19671-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Б.Абдурахимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ф.Ёдгоров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 11 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Ш.Мирзахакимов
ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар
вакили Д.Абдурахмонов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакиллари
М.Нуралиев, Н.Яхшиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Йирик
солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг жавобгар
“Food eco biznes” хусусий корхонасидан 4 871 900 000 сўм қўшилган қиймат
солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори
устидан “Food eco biznes” хусусий корхонаси тугатиш бошқарувчиси томонидан
берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий
судига мурожаат қилиб, «Food eco biznes” хусусий корхонаси (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан 4 871 900 000 сўм қўшилган қиймат
солиғини ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 29 июндаги ажрими билан ишга низонинг предметига
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Nihol-Agro”
масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 июлдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 27 октябрдаги қарори билан 2022 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори бекор
қилиниб, даъво қаноатлантирилган.
Жавобгар апелляция инстанцияси судининг қароридан норози бўлиб,
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 октябрдаги қарорини бекор
қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўраган.
Бунга асос қилиб шикоятда даъвогар томонидан берилган апелляция
шикояти бериш муддати ўтказиб юборилганлиги, ушбу муддатни ўтказиб
юбориш сабабларини узрли деб топиб, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш
сўралганлиги бироқ, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш
тўғрисидаги ажримда апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш масаласи ҳал қилинмаганлиги, иш апелляция инстанциясида
бир неча суд мажлисида кўрилиб, 2022 йил 27 октябрдаги суд мажлисида суд
таркибига ўзгартириш киритилган бўлса-да, ишни кўриш янгидан
бошланмаганлиги ва судлов ҳайъатининг янги аъзоси олдинги суд мажлисида
муҳокама қилинган далиллардан хабардор бўлмаганлиги, учинчи шахс
“Nihol-Agro” масъулияти чекланган жамияти шубҳали корхоналар рўйхатига
киритилмаганлиги ва қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси амалга
бўлганлиги, шартнома шартлари тегишли тартибда бажарилганлиги, учинчи
шасх билан тузилган шартнома бўйича жавобгар томонидан 37 351 900 000 сўм
миқдорида (4 871 900 000 сўм ҚҚС билан) пул маблағлари учинчи шахсга
ўтказиб берилганлиги, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
4-1001-2210/14492-сонли иши 2022 йил 9 июндаги бўйича қабул қилинган ҳал
қилув қарорига асосан жавобгар билан учинчи шахс ўртасида 2019 йил
30 октябрда тузилган 1715-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган бўлса-да, апелляция судлов
ҳайъатининг қарорида шартнома ҳақиқий эмаслиги тўғрисида қарор қабул
қилинмаганлиги важи келтирилганлиги, мазкур ҳолатда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 73-моддаси талабига риоя қилинмаганлиги, Тошкент
туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 7 июндаги ҳал қилув қарори билан
солиқ органининг қарори ҳақиқий эмас деб топилганлиги, мазкур ҳал қилув
қарори юқори инстанция судларининг қарорлари билан ўзгаришсиз
қолдирилганлиги шунингдек, низоли битим бўйича учинчи шахс томонидан
товарлар кирим қилинмаганлиги сабабли ушбу товарлар жавобгарга етказиб
берилмаганлиги важи келтирилган бўлиб, жиноят ишлари бўйича Олмазор туман
судининг 2020 йил 14 июндаги ҳукмига кўра жиноят иши бўйича етказилган
моддий зарар 247 557 000 сўм (ҚҚС)ни ташкил қилиши ва моддий зарар тўлиқ
қопланганлиги қайд қилинганлигини келтирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари шикоятдаги важларни қувватлаб,
кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрашди.
Даъвогар вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
“Nihol-Agro” масъулияти чекланган жамияти 4-1102-2102/1173-сонли иш
юзасидан қабул қилинган Чирчик туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
23 сентябрдаги ажримига асосан тугатилганлиги ва юридик шахсларнинг ягона
давлат реестрдан чиқарилганлиги сабабли, судлов ҳайъати ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация
шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён Солиқ кодекси деб
юритилади) 14-моддасининг бешинчи қисмига асосан, агар солиқ тўловчи ягона
ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан
ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган
операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай
ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб
эътироф этилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар ва учинчи шахс ўртасида
2019 йил 30 октябрда 1715-сонли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб
бериш шартномаси тузилган. Шартномага кўра, учинчи шахс жавобгарга қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида етказиб
берилган маҳсулот учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома асосида жавобгар томонидан учинчи шахснинг ҳисоб-рақамига
2020 йил 19 февралдан 22 февралга қадар жами 37 351 926 917,50 сўм пул
маблағи (шундан 4 871 900 000 сўм ҚҚС) олдиндан тўлаб берилган бўлиб,
кейинчалик 4 871 900 000 сўм ҚҚС суммаси жавобгар томонидан ҳисоботларда
ҳисобга олинган.
Ўз навбатида, учинчи шахс 2020 йил январь-март ойларида белгиланган
тартибда расмийлаштирилган электрон ҳисоб-фактуралар орқали жавобгарга
37 351 926 917,50 сўм маҳсулот етказганлигини қайд этилган.
Даъвогарнинг 2022 йил 9 февралдаги 00035-кт-сонли буйруғига кўра,
жавобгарнинг 2020 йил январь-март ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган
қиймат солиғини тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши бўйича
камерал солиқ текшируви ўтказилиб, текширув натижаси бўйича 2022 йил
7 апрелда 324-сонли далолатнома расмийлаштирилиб, жавобгарга 2020 йил
февраль ойи учун 4 871 900 000 сўм ҚҚСни ҳисобдан чиқариш тавсия этилган.
Шунингдек, даъвогарнинг 2022 йил 28 апрелдаги 33/20-14110-сон қарори
қабул қилиниб, унда Солиқ кодексининг 14-моддаси 8-қисмига мувофиқ
жавобгарга нисбатан 2020 йил февраль ойи ҚҚС бўйича 4 871 900 000 сўм
ҳисобдан чиқарилиши бўйича амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда
судга даъво аризаси киритилиши тўғрисида қарор қилинган.
Солиқ кодекси 14-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада
кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг
(кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек
уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи
норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан
амалга оширилади.
Даъвогар жавобгар ва учинчи шахс ўртасида 2019 йил 30 октябрда тузилган
1715-сонли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш шартномаси
бўйича етказиб берилган маҳсулотларининг кирим ҳужжатлари йўқлиги сабабли
ушбу битим қалбаки ва кўзбуямачилик учун тузилган деб ҳисоблаб, судга
мурожаат қилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2210/14492-сонли иш
бўйича 2022 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогар жавобгарнинг
учинчи шахсга нисбатан 2019 йил 30 октябрдаги 1715-сонли қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини етказиб бериш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Биринчи инстанция суди 4-1001-2210/14492-сонли иш бўйича 2022 йил
9 июндаги ҳал қилув қарори билан 1715-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб
топиш рад этилганлиги сабабли ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига асосан
шунингдек, даъвогар томонидан жавобгар ва учинчи шахс ўртасида тузилган
битим номигагина (қалбаки), яъни ушбу битим қалбаки ёки кўзбуямачилик учун
тузилганлигини ва уларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлувчи ҳолатлар
исботлаб берилмади деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида хулосага келган.
ИПКнинг 176-моддасига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний
ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган
далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
ИПКнинг 276-моддасига асосан суд ишни апелляция инстанциясида кўриш
чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини
ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги
фактларни аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлари тўлиқ аниқланмасдан, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри
қўлланиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
нотўғри хулосага келинган деб ҳисоблаб, тўғри тўхтамга келган.
Чунки, Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида
солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида
солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг
ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини,
молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини
текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган
шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган
зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада
эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди.
Солиқ кодексининг 266-моддаси 14-қисмига кўра, агар ҳисобга олиш
ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун
тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса,
солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга
оширишга ҳақли.
Аниқланишича, шартномага асосан учинчи шахс жавобгарга 2019-йил
давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (цитрус мевалар) етказиб бериш
назарда тутилган бўлиб, бироқ, статистика қўмитасининг маълумотлар базасига
кўра, (regitr.stat.uz) сайтига кўра учинчи шахс фаолият тури турар жой
биноларини қуриш эканлиги кўрсатилган.
Шунингдек, учинчи шахснинг бухгалтерия ҳужжатларида юқорида қайд
этилган товарлар акс эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги), яъни учинчи
шахсда юклар ҳақиқатда мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, улар
ташилганлигини тасдиқловчи йўл варақалари ва товар-транспорт юк хатлари,
юкларни сақлаш бўйича омборхоналари мавжуд эмаслиги аниқланган.
Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2021 йил 17 январдаги
яширин иқтисодиётнинг улушини қисқартириш ва қўшилган қиймат солиғини
қайтариш механизмини такомиллаштириш мақсадида “Ишончли” ва “Шубҳали”
корхоналар рўйхатини шакллантириш тартибини белгилаш бўйича ўтказилган
йиғилиш баёнинг 5-иловасида фаолиятида сотилган ва харид қилинган товарлар
номутаносиблигига ҳамда йирик миқдорда солиқдан қочиш ҳолатларига йўл
қўйган “шубҳали” корхоналар рўйхати шакллантирилиб, учинчи шахс тўланиши
лозим бўлган ҚҚС суммаларини камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суистеъмол
қилган корхоналар рўйхатига киритилган.
Мазкур иш бўйича етказиб берувчи ҳисобланган учинчи шахс томонидан
товарларни қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим
этилмаган.
Солиқ кодекси 14-моддасига асосан солиқ органлари солиқ солиш
мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий
муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки
шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий
мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эга.
Юқоридагиларга кўра, солиқ органининг ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ёки
битим қалбакилик (кўзбўямачилик) ҳолатлари бўйича солиқ қарзини суд орқали
ундириш ҳақида қабул қилган қарори солиқ тўловчи учун ҳуқуқий оқибат
келтириб чиқармаслиги сабабли, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятида келтирган важларини асоссиз деб ҳисоблаб, қўшимча солиқ
ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи давлат бюджетига тўлаб
берилмаганлигини инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб тўғри тўҳтамга келган деб
ҳисоблайди.
ИПК 299-моддасига асосан суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида
биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанция суди томонидан моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган, апелляция инстанцияси қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг биринчи қисмига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, апелляция инстанция судининг
қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни,
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, жавобгардан республика
бюджетига 48 719 000 сўм давлат божи ундиришни, жавобгар томонидан
тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдириш лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301-303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
6
қ а р о р қ и л а д и:
“Food eco biznes” хусусий корхонаси тугатиш бошқарувчисининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 27 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Food eco biznes” хусусий корхонасидан республика бюджетига
48 719 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Ш.Мирзахакимов