← Назад
Решение #605693 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 269 | — | law | |
| ИПК | 265 | — | law | |
| ариб ташлашни ва ИПК | 269 | — | law | |
| ИПК | 282 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1407-2201/583-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Л.Асатов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ж.Юсупов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 11 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов
ҳайъати
судья
Ш.Маҳмудовнинг
раислигида,
судьялар
Ш.Мирзахакимов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, жавобгар раҳбари О.Ачилов, вакиллари Д.Казаков, И.Латипов
(ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг
жавобгар Пастдарғом туман 1-сон касб-ҳунар мактабидан 149 021 019 сўм
асосий қарз, 32 784 620 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Самарқанд вилоят судининг 2022 йил 16 ноябрдаги ажримидан
норози бўлиб, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан берилган кассация
шикоятини Олий суд биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Пастдарғом туман 1-сон касб-ҳунар
мактаби (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 149 021 019 сўм
асосий қарз, 32 784 620 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ажримлари билан Самарқанд вилоят
Ғазначилик бошқармаси, Пастдарғом туман Халқ таълими бўлими ва
Пастдарғом туман 8-сон умумтаълим мактаби иш бўйича низонинг предметига
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 54 798 754 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня
ва 21 600 сўм почта харажатлари ундириш, даъвонинг 94 222 265 сўм асосий
қарз ва 27 784 620 сўм пеня қисмларини қаноатлантириш рад этиш,
даъвогардан республика бюджетига 2 301 659,39 сўм давлат божи, жавобгардан
республика бюджетига 1 334 453,39 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар томонидан берилган
апелляция шикояти Самарқанд вилоят судининг 2022 йил 16 ноябрдаги ажрими
билан қайтарилган.
Ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, Самарқанд вилоят судининг 2022 йил 16 ноябрдаги
ажрими ва Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
12 октябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб шикоятда, Самарқанд вилоят суди томонидан апелляция
шикоятига давлат божи ва почта харажати тўланганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар илова қилинмаганлиги, почта харажати тўланганлиги ҳақидаги чек
ҳамда апелляция шикоятининг нусҳаси жавобгарга 2022 йил 10 ноябрда
жўнатилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжат апелляция шикоятига илова
қилинган бўлса-да, суд томонидан инобатга олинмаганлиги шунингдек,
апелляция шикоятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 26 майдаги 132-сонли қарорининг 3-бандига кўра, етказиб берилган
табиий газ учун қарздорликларни ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича
аризалар иқтисодий ва фуқаролик судларида кўриб чиқилаётганда табиий газ
етказиб берувчи ташкилотлар олдиндан давлат божидан озод қилинганлигига
ҳуқуқий баҳо бермаганлиги, иш бўйича жавобгар Пастдарғом туман 1-сон касбҳунар мактаби ҳисобланиб, Самарқанд вилоят ғазначилик бошқармаси,
Пастдарғом туман Халқ таълими бўлими қўшимча жавобгар яъни тараф
ҳисобланмаслиги шу сабабли уларга апелляция шикояти нусхасини юбориш
зарурати йўқлиги кўрсатилган.
Даъвогар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогар вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важлар асоссиз эканлиги, ушбу важлар суд ажримини
бекор қилиш учун асос бўлмаслигини билдириб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этиб, суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ажримини ўзгартиришни
кассация шикоятининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги қисми
бўйича иш юритиш тугатишни лозим топади.
ИПК 269-моддаси биринчи қисмининг 2 ва 3-бандларига кўра, апелляция
шикоятига (протестига) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи
шахсларга юборилганлигига доир далиллар илова қилинмаган бўлса ҳамда
давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда
тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар апелляция шикоятига илова
қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш,
бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда
илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса апелляция
шикояти судья томонидан қайтарилади.
Апелляция инстанцияси суди томонидан даъвогарнинг апелляция
шикоятини қайтаришда апелляция шикоятига давлат божи тўланганлиги
тўғрисида далиллар илова қилинмаганлиги, шунингдек, давлат божи тўловини
кечиктириш тўғрисида илтимоснома берилмаганлиги, бундан ташқари, шикоят
нусхаси ишда иштирок этувчи шахслар (Самарқанд вилоят Ғазначилик
бошқармаси, Пастдарғом туман Ҳалқ таълими бўлими, Пастдарғом туман 8-сон
умумтаълим мактаби)га юборилганлиги ёки топширилганлигини тасдиқловчи
далиллар шикоятга илова қилинмаганлиги асос сифатида келтирилган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Табиий газ
истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро
ҳисоб-китобларни такомиллаштириш тўғрисида”ги 2005 йил 26 майдаги
132-сонли қарорининг 3-бандига асосан етказиб берилган табиий газ учун
қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича аризалар иқтисодий судларда
ва фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриб чиқилаётганда табиий газ етказиб
берувчи ташкилотлар олдиндан давлат божи тўлашдан озод қилинган.
Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди даъвогар апелляция
шикояти беришда олдиндан давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини
инобатга олмасдан, апелляция шикояти учун давлат божи тўланиши лозимлиги
ҳақида асоссиз хулосага келган.
Бундан ташқари, ИПК 265-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра,
ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга апелляция шикояти ва унга илова
қилинган, уларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари
юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат апелляция
шикоятига илова қилинади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан шикоят нусхаси ишда
иштирок этувчи шахслар, яъни Самарқанд вилоят ғазначилик бошқармаси,
Пастдарғом туман халқ таълими бўлими, Пастдарғом туман 8-сон умумтаълим
мактабига юборилганлиги ёки топширилганлигини тасдиқловчи далиллар
апелляция шикоятига илова қилинмаганлиги ўз тасдиғини топган.
ИПК 269-моддасининг биринчи қисми 2-бандига кўра, апелляция
шикоятига (протестига) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи
шахсларга юборилганлигига доир далиллар илова қилинмаган бўлса, апелляция
шикояти (протести) судья томонидан қайтарилади.
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятининг кўчирма нусхаси
ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигига доир далиллар илова
қилинмаган деб шикоятни қайтаришда тўғри хулосага келган бўлса-да, бироқ
ўзининг ушбу хулосасини процессуал ҳуқуқ нормаси билан асослантирмаган.
Шунинг учун судлов ҳайъати суд ажримидан давлат божига оид асослаш
қисмини чиқариб ташлашни ва ИПК 269-моддаси биринчи қисмининг
3-бандини, шу модданинг 2-бандига ўзгартиришни лозим топди.
ИПК 282-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари
ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар
биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида
кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан
кассация шикояти беришга ҳақли.
Даъвогар томонидан бекор қилиниш сўралган ҳал қилув қарори
апелляция (кассация) тартибида кўрилмаган.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, агар кассация
шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга
мувофиқ
кассация
тартибида
шикоят
қилинмайдиган
(протест
келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у кассация инстанцияси
суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса,
кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни
тугатади.
Мазкур ҳолатда кассация шикояти апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори билан бирга кассация тартибида шикоят қилиш мумкин бўлган
апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан ҳам берилган. Шунинг учун
кассация шикояти иш юритишга қабул қилинган. Бироқ, ҳал қилув қарори
апелляция тартибида кўрилмаган. Бу эса, ҳал қилув қарори устидан кассация
шикояти бериш мумкин эмаслигини билдиради.
Шунинг учун кассация шикоятининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш
тўғрисидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилиши лозим.
ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси
судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар
бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация
шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда
кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси
суди биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартиришга ёки бекор қилишга ёхуд илгари
қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
Аниқланишича, даъвогар томонидан кассация шикоятига почта
харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (230132456448-сонли
квитанция) илова қилинган бўлсада, ушбу пул маблағи Олий суднинг депозит
рақамига келиб тушмаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан суд харажатлари (почта харажати)
тўланмаган ҳисобланади.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси
судининг ажримини ўзгартиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан
даъвогардан Олий суд фойдасига 30 000 сўм почта харажати ва иш
видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли 75 000 сўм суд
харажати ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 305-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
5
ўзгартирилсин.
Ажримнинг асослантириш қисмидаги давлат божига оид бандлари
чиқариб ташлансин.
Ажримнинг асослантириш қисмидаги “ИПК 269-моддаси биринчи
қисмининг 3-бандига кўра давлат божи ва почта харажатлари белгиланган
тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар апелляция
шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини
кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу
ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса
апелляция шикояти судья томонидан қайтарилади” деган жумлалар,
“ИПК 269-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, апелляция
шикоятига (протестига) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи
шахсларга юборилганлигига доир далиллар илова қилинмаган бўлса апелляция
шикояти судья томонидан қайтарилади” деб ўзгартирилсин.
Ажримнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Кассация шикоятининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги
қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятидан Олий суднинг депозит
рақамига 30 000 сўм почта харажати ва 75 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Ш.Мирзахакимов
В.Сатторова