Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/823 Дата решения 11.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Игамов Ғайрат Рахмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Хуршидий Даврон ниҳоли" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081588 Claim ID 3214886 PDF Hash 3ee08182dedb93b1... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси Ушбу Кодекс 465 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 11 апрель 4-1805-2302/823-сонли иш Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Ғ.Р.Игамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “Хуршидий Даврон Ниҳоли” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жами 429 544 154 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кенгаш вакили Р.Ҳазратқулов (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Хўжанов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Хуршидий Даврон Ниҳоли” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 335 176 947 сўм асосий қарз, унга ҳисобланган 56 027 498 сўм жарима, 7 040 459 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати, ҳар бир кг терим пули учун ноқонуний ушлаб қолинган 250 сўмдан 17 740 250 сўм, режадан ортиқча топширилган маҳсулот учун 15 фоиз устама 13 559 000 сўм жами 429 544 154 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили низо юзасидан тушунтириш бериб, судга даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар томонидан қарздорлик 244 000 000 сўм тўлаб берилганлигини баён этиб, даъвонинг қолган қисмини ҳамда унга ҳисобланган жаримани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво бўйича тушунтириш бериб, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тан олишини баён этиб, 250 сўм терим пулини тан олмаслигини, даъво аризасида сўралган жаримани камайтиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 156-сонли фючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра “Хўжалик” (даъвогар) “Харидор” (жавобгар) 2022 йил ҳосилидан шартноманинг 1.2-1.3 бандларига асосан 19.6 гектар ер майдонидан 57.6 тонна пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. шартномага асосан 2022 йил пахта ҳосили учун 70.961 тонна пахта хом ашёси электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ фактураларга асосан етказиб берилган. Шартноманинг 4.5-бандида “Хўжалик”ка етказиб берган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2022 йилнинг 31 декабрига қадар тўлаб берилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 1 январда тасдиқланган солиштирма далолатнома ҳамда маълумотномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 335 176 947 сўмни ташкил этган. Даъвогарнинг фикрича, жавобгар жами топширилган пахта хом ашёси пулидан 7 040 459 сўмни қуритиш ва тозалаш хизмати деб нотўғри ушлаб қолган. Бундан ташқари жавобгар 2022 йил пахта терим мавсумида ҳар кг пахтага биринчи терим учун 1500 сўм, иккинчи терим учун 1800 сўм терим пули белгиланган бўлсада, ушбу терим пуллари миқдори устига яна ҳар бир кг учун 250 сўм пул маблағи ҳисоблаб, жами 17 740 250 сўм пул маблағини ортиқча ҳисоблаган, режадан ортиқча топширган маҳсулотни 15 фоизлик устамаси 13 559 000 сўмни ҳам тўлаб бермаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият- фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация (фьючерс) шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида 2023 йил 01 январь кунида тасдиқланган солиштирма далолатнома ва маълумотнома, ўзаро тасдиқланган электрон ҳисоб-фактуралар асосан ҳам ўз тасдиғини топган. Бироқ, судга тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар томонидан асосий қарздорлик қисман тўлаб берилганлиги, бугунги кун ҳолатида 91 176 947 сўм асосий қарзи қолганлиги аниқланди. Даъвони бу қисми асосли. Бундан ташқари, 7 040 459 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажатини ундиришни сўраган. Шартноманинг 1.4-бандига кўра пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш харажатларини жавобгар зиммасига олган. Агар пахта хом ашёси стандартга жавоб бермаса жавобгар “Ўзстандарт” Агентлигининг пахта тозалаш корхоналари пахта қабул қилишни стандарт шартлари белгилаган қоидалари билан белгилаган талаблар асосида қабул қилиш олишни расмийлаштириши керак эди. Агар томонлар ўртасида бу борада келишмовчилик бўлса, тегишли ҳужжат билан бу ҳам расмийлаштириши керак эди. Шундан келиб чиққан ҳолда даъвони бу қисми асосли. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома нинг 2.1 ж) бандига кўра режадан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қийматига яна 15 фоиз миқдорда қўшимча тўлаш келишилган. Даъвогар шартномада белгиланган 57.6 тонна пахта ўрнига 70.961 тонна пахта хом ашёси топширган. Шартнома шартига кўра ортиқча топширилган пахтанинг 15 фоизлик устамаси 13 559 000 сўмни ташкил этмоқда. Даъво талабини бу қисми ҳам асосли. Жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига ҳар бир кг терилган пахтани ўртача терим пули нархига яна 250 сўмдан жами 17 740 250 сўм ўтказиб берган. Ушбу ўтказиб берилган пуллар даъвогарнинг ҳисоб рақами орқали банкка тақдим этган ҳужжати, чек дафтари ва розилик имзоси билан теримчиларга нақд пул шаклида берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103 –сонли қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисида, офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда уни олган шахснинг кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари ( товарларни жўнатиш, хизмат кўрсатиши, ишларни бажариши, муайян суммани тўлаши ва ҳоказолар), агар қонунда ва офертада бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланашини кўрсатиб ўтилган. Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогарга пул маблағи ўтказиб берилганлиги, даъвогар пул маблағи ўтказилганда эътироз билдирмаганлиги, ундан ташқари ушбу пул маблағини банк орқали теримчиларга нақд пул шаклида берганлиги, унинг бу ҳаракати акцепт деб баҳоланиб, суд томонидан шартнома тузилган деб баҳолашга асос бўлади. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг қўшимча терим пули унинг розилигисиз ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлигини, бу пулни топширилган маҳсулот пулидан нотўғри ушлаб қолаётганлиги ҳақидаги важига қўшилиб бўлмайди. Бу ҳолатда даъвонинг ҳар бир кг пахта терими учун 250 сўмдан ушлаб қолинган жами 17 740 250 сўм асоссиз бўлиб, бу талаб рад этилиши лозим бўлади. Даъвогар жавобгардан шартноманинг 5.4-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда терим пулига ҳисобланган жаримадан ташқари жами, 56 027 498 сўм жарима ундиришни сўраган. Шартноманинг 5.4-бандида шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак(аванс) маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини белгиланган муддатда тўламаганлиги учун “Харидор” “Хўжалик”ка ўзи тўлаши керак бўлган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг жарима ундириш талабини қисман, яъни 28 013 749 сўм миқдорида қаноатлантиришни, жариманинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу кодексниг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жами 111 776 406 сўм қарздорликни, 28 013 749 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 8 590 883,08 сўм давлат божи ундиришни ва даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар “Хуршидий Даврон Ниҳоли” фермер хўжалиги фойдасига 111 776 406 сўм қарздорлик, 28 013 749 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 8 590 883,08 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли. Ғ.Р.Игамов