← Назад
Решение #605713 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| онун | 41 | — | law | |
| ФКнинг | 4 | — | law | |
| ИПКи | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 апрель
4-1104-2302/912-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар -"ХХХХ" фермер хўжалиги
манфаатида Ххххнинг жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 160 585.860 сўм
(рағбатлантирувчи коэффицент) ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили З.Салимов (раҳбар), жавобгар вакили
А.Кабилов (2023 йил 4 январдаги 3-сонли ишончнома асосида), Хххх вакили
Р.Абдуғаниев (2023 йил 10 январдаги 3-сонли ишончнома асосида), иштирокида суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар -"ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Хххх Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" МЧЖ
ҳисобидан 160 585.860 сўм (рағбатлантирувчи коэффицент) ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан хххх ва Хххх ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс, Хххх бошқармасидан
мутахассис жалб қилинган.
хххх ва Хххх бошқармасидан мутахассис суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида
иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда
– ИПК)нинг 170-моддасининг учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал этилиши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, ИПКнинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни
Тошкент вилоят Молия бошқармаси ва Хххх бошқармасидан мутахассиси
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган Хххх вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб қувватлаб, тарафлар
ўртасида 2021 йил пахта хом ашѐси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича 10-сонли
шартнома тузилганлигини, ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга
жами 1 070 572.400 сўмлик С-6524 ва Бухоро-102 селекцион навли пахта хом ашѐси
етказиб берилганлигини, ушбу маҳсулотлар тегишли ҳисоб фактураларга асосан
жавобгар томонидан қабул қилиб олиниб, пул маблағлари тўлаб берилганлигини,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги 121-сонли
қарорининг 8-иловасига мувофиқ С-6524 ва Бухоро-102 селекцион навли ғўзанинг
минимал нарҳларига нисбатан 1,15 рағбатлантирувчи коэффицент қўлланилиши
лозимлигини, даъвогар С-6524 ва Бухоро-102 селекцион навли пахтани етиштириб
жавобгарга топширган бўлса-да, қарорда қайд этилган 1,15 рағбатлантирувчи
коэффицент устама ҳақ тўлаб берилмаганлигини, устама ҳақ бўйича тўловлар бугунги
кунга қадар тўлаб берилмаганлигини, маҳсулотлар жавобгарга топширилганидан сўнг
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига тегишли ўзгартириш киритилиб, 1,15
рағбатлантирувчи коэффицент 1,01 коэффицентга ўзгартирилганлигини, шу боис
рағбатлантирувчи коэффицентнинг ўзгарганлиги ушбу ишга алоқаси йўқлигини
билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили етказиб берилган пахта
маҳсулоти учун 1,15 коэффицент миқдорида рағбатлантирувчи коэффицент тўлаб
бериш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилинганлигини, 2022 йил 9 июнда
Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорига ўзгартириш киритилиб, рағбатлантирувчи
коэффицент 1,01 коэффицентга ўзгартирилганлигини билдириб, суддан мазкур
ҳолатни инобатга олган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.Мазкур ҳолатда мажбурият контрактация шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш
учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайѐрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу
маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 1 апрелда пахта
хом ашѐси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича 10-сонли контрактация шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар 2021 йилнинг бизнес режасига асосан
48,6 гектар ер майдонидан жавобгарга 155,5 тонна пахта хом ашѐсини етказиб бериш,
жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотни қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар 2021 йилнинг бизнес режасига
асосан жавобгарга 155,5 тонна пахта хом ашѐсини етказиб берган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
“Мавжуд
ер
майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги
экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” 2021 йил 4 мартдаги 121-сонли қарори
билан 2021 йилда кутилаѐтган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи
коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлари тасдиқланган бўлиб, унга
кўра ғўзанинг “Бухоро-6”, “Бухоро-8”, “С-6524”, “Наманган-77” ва “Бухоро-102”
селекцион навлари учун белгиланган минимал нархларга нисбатан 1,15
рағбатлантирувчи коэффициент жорий этилган (8-илова).
Шартномага асосан фермер хўжалиги 2021 йил 30 октябрдаги 2-сонли ҳисобфактурага асосан 155,5 кг Бухоро-102 ва С-6524 навли пахта хом-ашѐсининг ҚҚС
билан шартномавий қиймати 1 070 542 400 сўм транспорт харажатларини қўшиб
ҳисоблаганда топширилган пахта хом-ашѐсининг қиймати 1 073 754 132 сўмни ташкил
қилган бўлиб, жавобгар даъвогарга ушбу пул маблағларини тўлаб берган.
Шундай бўлса-да, жавобгар томонидан даъвогарга қарор талабларидан келиб
чиқиб, 1,15 фоиз рағбатлантирувчи коэффицент тўлаб берилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорига асосан фермер хўжалиги жами
топширилган 155,5 кг. Бухоро-102 ва С-6524 навли пахта хом-ашѐсининг минимал
нархларига 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент қўллаган ҳолда топширилган пахта
хом-ашѐсининг қиймати 1 070 542 400 (1 070 542 400 х 1,15) сўм миқдорида белгилаб,
жавобгар томонидан тўланган пул маблағларини ҳисобга олган ҳолда ундан
160 585.860 сўмни тўлаб бериш талаб қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 320сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер майдонларидан самарали
фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона
жойлаштириш тўғрисида”ги 2021 йил 4 мартдаги 121-сонли қарорига 8-илованинг
“Кутилаѐтган минимал харид нархларига қўлланиладиган рағбатлантирувчи
коэффициент” устунидаги “1,15” рақами “1,01” рақами билан алмаштирилган.
Даъвогар эса пахта хом ашѐсини Вазирлар Маҳкамасининг 320-сонли қарори
қабул қилинишидан олдин жавобгарга етказиб берган.
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буѐн матнда Қонун деб юритилади) 40-моддасининг биринчи қисмига кўра,
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат
кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Шунингдек, Қонун 41-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ,
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга
киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади,
бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига
қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри
назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади.
Фуқаролик қонунчилиги ҳужжати амалга киритилгунга қадар вужудга келган
муносабатлар бўйича бу қонунчилик ҳужжати у амалга киритилганидан кейин
вужудга келган ҳуқуқ ва бурчларга нисбатан қўлланилади.
Агар шартнома тузилганидан кейин тарафлар учун мажбурий бўлган, шартнома
тузилаѐтган пайтдагидан бошқача қоидаларни белгилайдиган қонун қабул қилинган
бўлса, тузилган шартноманинг шартлари ўз кучини сақлаб қолади, бундан қонуннинг
аввал тузилган шартномалардан келиб чиқувчи муносабатларга татбиқ этилиши
кўрсатилган ҳоллар мустасно.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 320-сонли қарорида у амалга
киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ
этилиши белгиланмаганлиги сабабли у амалга киритилганидан кейин юзага келган
ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади.
ФКнинг 4-моддасига кўра, фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари орқага қайтиш
кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга
нисбатан қўлланилади. Қонун у амалга киритилгунга қадар вужудга келган
муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина
татбиқ этилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПКининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180,
186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилад и:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги
фойдасига 160 585.860 сўм (рағбатлантирувчи коэффицент) ва олдиндан тўланган
30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 3 211 717,2 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиш мумкин.
Т.Салимов