← Назад
Решение #605716 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law |
Текст решения
6 166 символов
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2023 йил 11 апрель
4-1802-2301/761-сонл иш
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Қашқадарё
вилояти Давлат солиқ бошқармаси вакили М.Жалолов (2023 йил 11 апрелдаги
25-27230-сонли ишонномага асосан) иштирокида, Қашқадарё вилояти Давлат
солиқ бошқармасининг, “STEP TO GREATNESS” хусусий корхонасини
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2301/761-сонли иқтисодий ишини
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ:
Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси (матнда – аризаси деб
юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “STEP TO GREATNESS” хусусий
корхонаси(матнда – қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда
тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили судга берган кўрсатувида
қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни
сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган қарздор суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий кодекси(матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда
қуйидаги асосларга кўра аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аризачининг ижро ҳужжатлари
билан қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан боқиманда қарзларини ундириш
белгиланган бўлиб, мажбурий ижро бюроси Шаҳрисабз шаҳар бўлими
томонидан мажбурий ижро учун иш юритишга қабул қилинган ҳамда давлат
ижрочисининг қарорига асосан, қарздорнинг мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги
сабабли ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор билан ижро
ҳужжатлари аризачига қайтарилган.
Аризачининг ижро ҳужжатлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан
қарздорнинг бюджет ва бошқа мажбурий тўловлардан, жами 2.764.122.686 сўм
боқиманда қарздорлиги мавжудлиги тасдиқланади.
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 5-моддасида, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли
мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга
мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса,
тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилиши белгиланган.
Ушбу қонуннинг 241-моддасида, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкинлиги, 242-моддасида, ҳозир бўлмаган
қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд
санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14
августдаги 224-сон қарорига илова «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш
ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари»нинг
3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур
Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича
ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчи
лавозимига 2-тоифали суд бошқарувчиси А.Рахимов номзоди кўрсатилган.
Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни, қарздор “STEP TO
GREATNESS” хусусий корхонасини соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топишни, 2-тоифали суд бошқарувчиси А.Рахимовни тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлашни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни,
тугатиш бошқарувчисига қонун билан белгиланган мажбуриятларини тўлиқ
бажариш юзасидан кўрсатма беришни, суд харажатларини қарздор зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 112-113, 176 ва
179-моддаларини қўллаб, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуннинг 5,
241, 242-моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор “STEP TO GREATNESS” хусусий корхонаси соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш
бошлансин.
Қарздор “STEP TO GREATNESS” хусусий корхонасини тугатиш бўйича 2тоифали суд бошқарувчиси А.Рахимов тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва
расмий нашрда эълон бериш ва қилинган ишлар юзасидан судга оралиқ ҳисобот
ҳамда уч ой (2023 йил 11 июлгача) муддатда тугатишга доир иш юритиш
тамомланганлиги тўғрисида якуний ҳисобот тақдим этиш тугатиш бошқарувчи
зиммасига юклатилсин.
Қарздор “STEP TO GREATNESS” хусусий корхонасидан Республика
бюджетига 900 000 сўм давлат божи ҳамда Қашқадарё вилояти Давлат солиқ
бошқармаси фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ойлик муддатда ичида
шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибда шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
А.Сафаров