Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2203/1370 Дата решения 11.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение JIZZAX-TOSHTEPA TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Олий стандарт тех масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1072400 Claim ID 3121277 PDF Hash f05eee441a75f8a3... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Ушбу Кодекс 302-моддаси Ушбу Кодекс 302 code_article
ИПКнинг 305-моддаси ИПКнинг 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2203/1370-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – У.Базаров Апелляция шикоятини қабул қилишни рад этган судья – М.Фаязов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 11 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Jizzax-Toshtepa Tekstil” МЧЖ вакиллари Б.Муртазов (ишончнома асосида), “Oliy standart tex” МЧЖ вакили М.Абдувосипов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси “Jizzax-Toshtepa Tekstil” МЧЖ манфаатида “Oliy standart tex” МЧЖдан 836 112 414 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 сентябрдаги апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан жавобгар “Oliy standart tex” МЧЖ томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси “Jizzax-Toshtepa Tekstil” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Oliy standart tex” МЧЖдан (бундан буён матнда бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 836 112 414 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган. Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23-июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 сентябрдаги ажримига асосан апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Мазкур ажримдан жавобгар норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қабул қилинганлигидан бехабар эканлиги, ҳал қилув қарорини олган кундан бошлаб апелляция шикояти бироқ, апелляция шикояти қабул қилинмасдан қайтарилганлигини, ҳал қилув қарори асоссиз ва ноқонуний эканлигини, мазкур ҳал қилув қарори устидан низолашиш ҳуқуқини тиклаб берилиши лозимлигини баён қилиниб, мазкур ажримини бекор қилиш сўралган. Суд мажлиси мухокамасидан иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси мухокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилаининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ажримини бекор қилишни ва апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун апеллция инстанция судига юборишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 26 ноябрда тузилган 407/OST-112021-сонли шартномага асосан “Буюртмачи” (даъвогар) тоомнидан берилган хом ашё матодан “Пудратчи” (жавобгар) ўз кучи ва имкониятларидан келиб чиқиб, тайёр трикотаж маҳсулотларини тикиб тайёрлаб ишлаб чиқариш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган. Жавобгар эса шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномалар окибатсиз қолдирилгач, даъвогар манфаатида Савдо-саноат палатаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 836.112.414 сўм зарарни ундиришни сўраган. Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23-июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Бундан норози бўлган жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, суднинг 2022 йил 23 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризасини рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Аниқланишича, мазкур иш юзасидан биринчи инстанция судида 2022 йил 21 июнда суд муҳокаси ўтказилиб, суд мажлиси 2022 йил 23 июнь кунига қолдирилган. Бироқ, жавобгар вакиллари суд мажлиси куни ва вақти ҳақида огоҳлантирилганлиги тўғрисидаги маълумот иш ҳужжатларида мавжуд эмас. Иш ҳужжатларида ҳал қилув қарори жавобгар манзилига 2022 йил 13 июль куни 14:42 да етказилганлиги тўғрисида “Гибид почта” хизмати хабарномаси мавжуд. Жавобгар 2022 йил 13 сентябрда апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва ўтказиб юборилган муддатни тиклашни сўраган. Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 сентябрдаги ажрими билан апелляция шикояти суд ҳужжатини қабул қилган иқтисодий судни четлаб берилганлиги тўғрисидаги асос билан қайтарилган. Жавобгар 2022 йил 14 сентябрда белгиланган тартибда расмийлаштирилган апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Бироқ, Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 сентябрдаги ажрими билан ИПКда белгиланган муддат ўтказиб берилганлиги сабабли апелляция шикоятини қабул қилиш рад этилган. ИПК 262-моддасининг, биринчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Бироқ, жавобгарнинг дастлабки шикояти ИПКда белгиланган муддатларда тақдим этган. Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судьяси томонидан иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмасдан, апелляция шикоятини қабул қилишни рад этиб, жавобгарнинг қуйи суд қарори устидан юқори судда низолашиш ҳуқуқини чекланишига олиб келган. ИПК 301-моддасининг 3-банди мазмунига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Ушбу Кодекс 302-моддасининг 1-бандида қайд этилишича, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПКнинг 305-моддасига кўра, суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли: 1) биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга; 2) биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартиришга ёки бекор қилишга ёхуд илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга; 3) даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни, уларни ўз кучида қолдириш тўғрисидаги апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга; 4) апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга. Баён этилганларга кўра судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикояти бериш ҳуқуқини тиклаш ва суд қарорлари устидан юқори инстанция судида низолашишига имконият яратиш мақсадида иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 16 сентябрдаги апелляция шикоятини қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажримни бекор қилиш ва апелляция шикоятини мазмунан кўриб чиқиш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ИПК 302-305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Жиззах вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 сентябрдаги апелляция шикоятини қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажрим бекор қилинсин. Апелляция шикояти иш ҳужжатлари билан мазмунан кўриш учун Жиззах вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига юборилсин. Шикоят қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг устидан шикоят қилиш мумкин эмас. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров