Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2220/38074 Дата решения 11.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "DAVLAT AKSIYADORLIK TIJORAT BANKI ASAKA" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "ZTY CAR ENERGY" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1073496 Claim ID 3093172 PDF Hash a97beeea38fe0b38... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 191-моддаси ИПКнинг 191 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2220/38074-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Н.Байзакова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Б.Кеунимжаева Кассация инстанциясида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 11 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ш.Мирзахакимов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари Ш.Амантурдиев, О.Алланазаров (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Ш.Сафаров, О.Мамарасулов, Ш.Эргашев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Асакабанк” АЖ манфаатида “ZTY CAR ENERGY” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасидаги 2022 йил 8 февралдаги 2022-01-сонли кўчмас мулк ва асбоб-ускуналар олди-сотди шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, 1 359 597 864,4 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 61 698 142,5 сўм муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз қарздорлигини ундириш, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Иззат 2-тор кўчаси, 16-а уйда жойлашган, умумий ер майдони 27638 м2, қурилиш ости майдони 11727 м2, умумий фойдаланиш майдони 12313 м2 бўлган, нотурар бино-иншоатлар ҳамда “GENC DEGIRMEN” компанияси томонидан 2009 йилда ишлаб чиқарилган “ун ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ҳамда дастгоҳлари тўплами”ни топширишқабул қилиш далолатномасида кўрсатилган таркибда, шаклда ва ҳолатда даъвогарга қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 ноябрдаги қарори устидан “ZTY CAR ENERGY” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Асакабанк” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ZTY CAR ENERGY” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасидаги 2022 йил 8 февралдаги 2022-01-сонли кўчмас мулк ва асбоб-ускуналар олди-сотди шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, 1 359 597 864,4 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 61 698 142,5 сўм муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз қарздорлигини ундириш, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Иззат 2-тор кўчаси, 16-а уйда жойлашган, умумий ер майдони 27638 м2, қурилиш ости майдони 11727 м2, умумий фойдаланиш майдони 12313 м2 бўлган, нотурар бино-иншоатлар ҳамда “GENC DEGIRMEN” компанияси томонидан 2009 йилда ишлаб чиқарилган “ун ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ҳамда дастгоҳлари тўплами”ни топшириш-қабул қилиш далолатномасида кўрсатилган таркибда, шаклда ва ҳолатда даъвогарга қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2022 йил 8 февралдаги 2022-01-сонли кўчмас мулк ва асбоб-ускуналар олди-сотди шартномасини муддатидан олдин бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 359 597 864,4 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 61 698 142,5 сўм муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз қарздорлиги ундириш, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Иззат 2-тор кўчаси, 16-а уйда жойлашган, умумий ер майдони 27638 м2, қурилиш ости майдони 11727 м2, умумий фойдаланиш майдони 12313 м2 бўлган, нотурар бино-иншоатлар ҳамда “GENC DEGIRMEN” компанияси томонидан 2009 йилда ишлаб чиқарилган “ун ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ҳамда дастгоҳлари тўплами”ни топшириш-қабул қилиш далолатномасида кўрсатилган таркибда, шаклда ва ҳолатда даъвогарга қайтариш мажбурияти юклатилган, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта ҳаражати ва республика бюджетига 774 773 713,24 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган ва жавобгардан республика бюджетига 387 386 856,62 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 ноябрдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, тарафлар ўртасида 2022 йил 8 февралдаги 2022-01-сонли кўчмас мулк ва асбоб-ускуналар олди-сотди шартномасининг иккинчи бўлим 2.5-банди билан “сотувчи” ушбу шартномани тузиш вақтида объект унга тасарруф қилиш (эгалик) ҳуқуқи асосида тегишли эканлигини ва учинчи шахсларнинг даъволаридан ҳоли эканлиги тўғрисида келишиб олганликлари бироқ, шартнома имзоланганидан сўнг, сотиб олинган объект ҳудудида жойлашган ва муқаддам божхона омбори сифатида фойдаланилган омбор биноси “ADASI IMPEKS” масъулияти чекланган жамиятига тегишли эканлиги, ҳозирги кунга олдинги эгасининг божхона омбори лицензияси бекор бўлмагани, объектдаги ун ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ҳамда дастгоҳлари тўплами кимга тегишли эканлиги тўғрисида маълумот бериш банкдан сўралгани, 2 аммо банк сўровномага жавоб бермагани, объектдан тўлиқ фойдаланиш имконияти бўлмаганлиги келтирилган. Палата суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни палатанинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, кассация шикоятини қаноатлантириб, судлар томонидан ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва судлов ҳайъатининг қарорини бекор қилиб, ишни қайтадан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига қайтаришни сўради. Даъвогар вакиллари ўз кўргазмаларида, иш бўйича қаблу қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан хатони тузатиш ажрими борлигини, процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлиги, қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва судлов ҳайъатининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва “BUMERANG WORLD” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 8 февралдаги 2022-01-сонли олди-сотди шартномасига асосан даъвогарга тегишли Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Иззат 2-тор кўчаси, 16-а уйда жойлашган, умумий ер майдони 27 638 м2, қурилиш ости майдони 11 727 м2, умумий фойдаланиш майдони 12 313 м2 бўлган нотурар бино-иншоатлар ҳамда “GENC DEGIRMEN” компанияси томонидан 2009 йилда ишлаб чиқарилган “ун ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ҳамда дастгохлари тўплами” 37 167 389 655,90 сўм қийматида 7 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан, кўчмас мулк қисми бўйича қарздорликнинг қолдиқ суммасига йиллик 14% миқдорида устама ҳақи тўлаш шарти билан сотилган. “BUMERANG WORLD” масъулияти чекланган жамиятининг номи ва юридик манзили ўзгарганлиги сабабли 2022 йил 15 мартда 2022-01-сонли кўчмас мулк ва асбоб-ускуналар олди-сотди шартномасига 1-сонли қўшимча келишув 3 имзоланган бўлиб, “BUMERANG WORLD” масъулияти чекланган жамияти номи “ZTY CAR ENERGY” масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилган. Шартномага кўра, даъвогар юқорида қайд этилган мол-мулкларни сотиш, жавобгар эса мажбуриятларни бажариш ҳамда шартноманинг 1-иловаси бўлган тўлов графигида назарда тутилган муддат ва тартибда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 7 мартда тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномасига кўра, объект даъвогар томонидан фойдаланиш ва эгалик қилиш ҳуқуқи билан (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) жавобгарга топширилган. Бироқ, жавобгар томонидан нотурар бино-иншоатлар учун 1 624 295 133,65 сўм, ун ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ҳамда дастгоҳлари тўплами учун 145 580 564,25 сўм жами 1 769 875 697,90 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилган. Натижада шартнома бўйича жавобгарнинг жами қарздорлиги 5 531 208 106,89 сўмни ташкил этган бўлиб, шундан муддати ўтган асосий қарз 4 109 912 099,99 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 1 359 597 864,4 сўм ҳамда муддати ўтган асосий қарздорлик учун ҳисобланган фоиз қарздорлиги 61 698 142,5 сўмни ташкил қилган. Даъвогар томонидан жавобгарга тўловларини ўз вақтида тўлаш, акс ҳолда объектни қайтариб олган ҳолда шартномани бекор қилиш бўйича талабнома юборилган бўлиб, мазкур талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилгач, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди, жавобгар томонидан тўловлар бўйича қарздорликка йўл қўйганлиги тўғрисидаги даъво талабларини асосли деб топиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида барвақт тўҳтамга келган. Чунки, сотиб олинган объект ҳудудида жойлашган ва муқаддам божхона омбори сифатида фойдаланилган омбор биноси “ADASI IMPEKS” масъулияти чекланган жамиятига тегишли эканлиги ҳозирги кунга олдинги эгасининг божхона омбори лицензияси бекор бўлмагани ва бу жараён суд орқали ҳал этилаётганлигига аҳамият қаратилмаган ва ишга жамиятни жалб қилиш чоралари кўрилмаган шунингдек, объектда жойлашган ун ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва дастгоҳлари тўплами ҳисобланган “КШП”, “Шнек балоновый (маленький)”, “Шнек балоновый (большой)”, “Компрессор”, “Нория в комплекте оборудование+электрощит” “ТП 600” каби асбоб-ускуналар ва дастгоҳлар кимга тегишли эканлигига аниқлик киритилмаган. Шу билан бирга даъво аризасида тарафлар ўртасидаги 2022 йил 8 февралдаги 2022-01-сонли кўчмас мулк ва асбоб-ускуналар олди-сотди шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, 1 359 597 864,4 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 61 698 142,5 сўм муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз қарздорлигини ундириш, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Иззат 2-тор кўчаси, 16-а уйда жойлашган, умумий ер майдони 27638 м2, қурилиш ости майдони 11727 м2, умумий фойдаланиш майдони 12313 м2 бўлган, нотурар бино-иншоатлар ҳамда “GENC DEGIRMEN” компанияси томонидан 2009 йилда ишлаб чиқарилган “ун ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ҳамда дастгоҳлари тўплами”ни топшириш-қабул қилиш далолатномасида кўрсатилган таркибда, 4 шаклда ва ҳолатда даъвогарга қайтариш мажбуриятини юклаш талаби қўйилган бўлса-да, биринчи инстанция суди томонидан Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Иззат 2-тор кўчаси, 16-а уйда жойлашган, умумий ер майдони 27638 м2, қурилиш ости майдони 11727 м2, умумий фойдаланиш майдони 12313 м2 бўлган, нотурар бино-иншоатлар ҳамда “GENC DEGIRMEN” компанияси томонидан 2009 йилда ишлаб чиқарилган “ун ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ҳамда дастгоҳлари тўплами”ни топшириш-қабул қилиш далолатномасида кўрсатилган таркибда, шаклда ва ҳолатда даъвогарга қайтариш талаби ҳал қилув қарорида муҳокама килинмаган. Аксинча, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори 2022 йил 16 сентябрда қабул қилинган бўлиб, 2022 йил 30 сентябрда ёзувдаги хатони тузатиш тўғрисида ажримида даъвонинг мажбурият юклаш талаби муҳокама қилинган. Ваҳолангки, ИПКнинг 191-моддасига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилган суд йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий хатоларни ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни ёзувнинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда, ишда иштирок этувчи шахснинг, давлат ижрочисининг, суднинг ҳал қилув қарорининг ижроси зиммасига юклатилган бошқа органларнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси бўйича тузатишга ҳақлидир. Мазкур ҳолатда суд томонидан йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий хатоларни ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни эмас балки, даъво аризасида қайд этилган талабни муҳокама этган. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаши, “ADASI IMPEKS” масъулияти чекланган жамияти ишга жалб қилишни, тарафларнинг важлари ва ишдаги далилларни муҳокама қилиб ҳамда уларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, шунингдек қонунда белгиланган тартибда суд харажатларини тақсимлаш масаласини ҳал қилиши лозим бўлади. 5 Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “ZTY CAR ENERGY” масъулияти чекланган жамияти кассация шикояти қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Р.Хайдаров ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов В. Сатторова 6