Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2213/71841 Дата решения 11.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение FARG`ONA VIL EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH BOSH масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый AJ HUDUDGAZTA`MINOT
Source ID 1081645 Claim ID 3138633 PDF Hash c954ca75784b24e9... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 8-моддаси онуни 8 law
онуннинг 10-моддаси онуннинг 10 law
онуннинг 25-моддаси онуннинг 25 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФК 335 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1001-2213/71841-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) ХХХ, (қўмита мутахассиси) ХХХ, жавобгар вакиллари (ишончномага асосан) ХХХ, ХХХларни иштирокида, даъвогар «А»нинг жавобгар «Б» акциядорлик жамиятидан 24 913 521 912,84 сўм компенсация тўловлари, 7 900 442 144 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2022 йилнинг 25 июлга қадар 2021 йилнинг 1-2-3-4 чораклари ва 2022 йилнинг 1-2 чораклари даврлари учун 24 913 521 912,84 сўм асосий қарз ҳисобланган компенсация тўловларини ва компенсация тўлови бўйича ҳисобланган 7 900 442 144 сўм пеня, жами 32 813 984 056,84 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан “Ўзнефтгазинспекцияси” Фарғона вилоят ҳудудий бўлимидан мутахассис жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга тегишлича зарар етказиб келинганлиги, ушбу ҳисобланган компенсация тўловлари жавобгарнинг масъул ходимлари томонидан берилган маълумотларга асосланиб, ҳисоб-китоб қилинганлиги, жавобгар томонидан экологик нормативлар олинмаганлиги оқибатида ноқонуний фаолият юритиб келаётганлиги, “Ўзнефтгазинспекцияси” Фарғона вилоят ҳудудий бўлими мутахассисини хулосасида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар чиқариб ташланиб, қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилганда ҳам 2021 йил 1-чорагидан 2022 йил 2чорагига қадарли жами 28 590 355 043 сўм ҳисобланганлиги ҳолатларини инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. 1 Жавобгар вакиллари даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб, даъвогар томонидан сўралган жадвал кўринишидаги технологик йўқотишлар ҳақидаги маълумот бўйича фақатгина авария қисмини тан олишларини қолган сўралган технологик йўқотишларни ичида ўз эхтиёжларига сарфланган ва мавхум йўқотилган газ миқдорлари ҳам мавжудлиги, ушбу ҳолатлар атмосфера ҳавосига зарар етказиш деб баҳолаб бўлмаслиги, даъвогар томонидан сўралган жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202сонли қарори талаблари асосида эмаслиги, даъвогар томонидан компенсация тўловлари бўйича ҳисоб-китоб қилишда 2021 - 2022 йилларда базавий ҳисоблаш миқдори паст бўлишига қармасдан 300 000 сўмдан нотўғри ҳисобланганлиги, технологик йўқотишларни лабаратория кўригидан ўтказилмаганлиги ва бошқа ҳолатларни баён қилиб даъво аризани қаноатлантиришни рад этилишини сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогарнинг жавобгарга йўллаган 2022 йил 16 август кунги 01/14-1771-сонли хатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 22 ва 25-бандларига асосан маълумотларни тақдим этиш сўралган. Жавобгар томонидан даъвогарга 26.08.2022 йил кунги 40-02-10-56/2613сонли жавоб хати йўлланиб, “Ҳудудгаз Фарғона газ таъминоти” филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорининг 9-бандига асосан 2021 йил ва 2022 йилнинг 1-2-чораклари давомида истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш жараёнида технологик йўқотишлар ҳақида маълумот юборилаётганлиги ва илова 2 варақда эканлиги кўрсатилган. “Ҳудудгаз Фарғона” ГРФ томонидан истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш жараёнида технологик йўқотишлар ҳақида маълумотга кўра, технологик йўқотишлар хажми 2021 йил давомида жами 72 591,7 минг м3, 1-чоракда технологик 20 434,2 минг м3, шундан авария 37,2 минг м3, 2-чоракда технологик 15 679,4 минг м3, шундан авария 32,2 минг м3, 3-чоракда технологик 17 981,4 минг м3, шундан авария 30,0 минг м3, 4-чоракда технологик 18 350,0 минг м3, шундан авария 41,3 минг м3 кўрсатилган. Шунингдек, технологик йўқотишлар хажми 2022 йил давомида жами 41 407,2 минг м3, 1-чоракда технологик 20 601,253 минг м3, шундан авария 34,7 минг м3, 2-чоракда технологик 20 730,8 минг м3, шундан авария 40,6 минг м3 кўрсатилган. Шунга кўра, даъвогар 2022 йил 9 ноябрь кунги 01/042503-сонли жавобгарга хат йўллаб, “Ҳудудгаз Фарғона газ таъминоти” филиали томонидан 2021 йил ва 2022 йилнинг 1-2-чораклари давомида истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш жараёнида технологик йўқотишлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорининг 9-бандига асосан 24 913 521 минг сўм миқдорида компенсация тўловлари ҳисобланганлиги, 2 ушбу ҳисобланган компенсация тўловларини 2022 йил 15 ноябрь кунига қадар келишиб бериш сўралган. Шунингдек, даъвогар такроран 2022 йил 28 ноябрь кунги 01/042663-сонли жавобгарга хат йўллаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорининг 9-бандига асосан 24 913 521 минг сўм миқдорида компенсация тўловлари ҳисобланганлиги, бу тўғрисида 2022 йил 9 ноябрь кунги 01/042503-сонли хат билан мурожаатлари юзасидан шу кунга қадар маълумот тақдим этилмаганлиги, ҳисобланган компенсация тўловларини келишиб беришни ҳамда солиштирма далолатномани тасдиқлаб беришни сўраган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу хатларга белгиланган тартибда жавоб берилмасдан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 2022 йилнинг 25 июлга қадар 2021 йилнинг 1-2-3-4 чораклари ва 2022 йилнинг 1-2 чораклари даврлари учун 24 913 521 912,84 сўм асосий қарз ҳисобланган компенсация тўловларини ва компенсация тўлови бўйича ҳисобланган 7 900 442 144 сўм пеня, жами 32 813 984 056,84 сўмни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 22-бандига кўра, атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби I — IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади. Агар ҳисобот электрон шаклда тузилса электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларининг электрон базасига киритилиши таъминланиши, қоғоз шаклида бўлса у икки нусхада тузилиб, ҳисоб-китобларни солиштириш ва келишиш учун компенсация тўловчи субъектлар жойлашган туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига қуйидаги муддатларда тақдим этилади: I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача; III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача. Ҳисоб-китоблар компенсация тўловчи субъектлар томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига бевосита почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда улар тушганлиги ҳақидаги хабарнома билан бирга тақдим этишлари мумкин. Низомнинг 26.-бандига кўра, I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар. Аванс компенсация тўловлари олдинги чорак маълумотлари бўйича ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг норматив ва нормативдан ортиқча амалдаги ўртача ойлик массасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. 3 Тегишли чорак учун ҳисоблаб чиқилган компенсация тўлови суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кам бўлган тақдирда, компенсация тўлови ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача амалга оширилади. Бу ҳолатда ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга норматив бўйича ва нормативдан ортиқ чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш ҳисоб-китоби молиявий ҳисоб-китобни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда, йилига бир марта экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади. Ҳисобот йили тугагач аванс тўловлари биринчи — учинчи ва тўртинчи чорак якунларини инобатга олган ҳолда йиллик ҳисобот юритилиб, ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланганлиги, оқизилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлигининг йил давомидаги ҳақиқий массасига мувофиқ, қайта ҳисоб китоб қилиниб, якуний тўлов қиймати ҳисоблаб чиқилади ҳамда тўловга қаратилади. Низомнинг 9-бандига кўра, компенсация тўлови суммасини ҳисоблаш учун қуйидагилар қўлланилади: атроф табиий муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташланмалари массасига доир аниқ маълумотлар; атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни турларига кўра жойлаштиришнинг ҳисобини юритиш бўйича дастлабки маълумотлар; компенсация тўловчи субъектлар томонидан табиатни муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган шаклларга мувофиқ ҳар йили тақдим этиладиган давлат статистик ҳисоботлари асосидаги аниқ маълумотлар; ифлослантирувчи манбаларда ускуна-жиҳозлар воситасида бажарилган экологик назорат, атроф-муҳит мониторинги натижалари маълумотлари. Ҳисобот даврида атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг ҳақиқий массасини аниқлаш мумкин бўлмаса, шунингдек, экологик нормативлар тасдиқланмаган тақдирда, уларнинг массаси ишлаб чиқаришнинг технологик регламенти бўйича кутилаётган йиллик массадан келиб чиқиб ҳисобланади деб белгиланган. Шундай бўлсада, жавобгар вакили суд мажлиси жараёнида даъвогар томонидан сўралган жадвал кўринишидаги технологик йўқотишлар ҳақидаги маълумот Низом талабларига риоя қилинмаганлиги билдирилган. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарга 26.08.2022 йил кунги 40-02-10-56/2613-сонли жавоб хатида, “Ҳудудгаз Фарғона газ таъминоти” филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорининг 9-бандига асосан 2021 йил ва 2022 йилнинг 1-2-чораклари давомида истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш жараёнида технологик йўқотишлар ҳақида маълумот юборилаётганлиги маълум қилинган. Бундан ташқари, “Ўзнефтгазинспекцияси” Фарғона вилоят ҳудудий бўлими мутахассиси судга ёзма хулосасини тақдим қилиб, унга кўра, 2021 йил давомида йўқотишларга ҳисобланган яъни атмосфера ҳавосига чиқариб ташланган газ хажмлари ҳисобланмайдиган газ миқдори жами 3 927,3 минг м3.ни ташкил этиши ҳамда 2022 йил давомида жами 192,1 минг м3.ни ташкил этиши кўрсатилган. Ушбу хулосадан келиб чиқиб, суд мажлиси жараёнида, тарафларга қайта ҳисоб-китоб қилиш ишларини амалга ошириш топширилганда, даъвогар 4 томонидан жавобгарнинг берган маълумотлари ва “Ўзнефтгазинспекцияси” Фарғона вилоят ҳудудий бўлими мутахассисининг хулосаси асосида қайта ҳисобкитоб қилиш ишлари амалга оширилганда, жами 28 590 355 043 сўмни ташкил қилганлиги билдирилган. Шунингдек, жавобгар вакили суд мажлиси жараёнида, 2021 йил давомида технологик йўқотишлар 68 370,95 минг м3.ни ҳамда 2022 йил январь-июнь ойи давомида технологик йўқотишлар 40 960,60 минг м3.ни эски йиллардан бўлганлиги сабабли исботлашни имконияти йўқлигини билдирган. Бундан ташқари, жавобгар вакиллари суд мажлиси жараёнида, даъвогар томонидан ҳисоб-китобларни амалга оширишида, 2021-2022 йилларда амалда бўлган энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобламаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарори билан бекор қилинганлиги ҳамда ушбу 202-сонли қарорининг 3-бандида, 2021 йил 15 июлдан бошлаб ҳисобланиши лозимлиги ҳамда 4 047 485,22 сўм ҳисобланган асосий қарздорлик олдинги йилларни қарздорлиги эканлиги ҳақидаги важларига қўшилиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Чунки, юқорида таъкидланган Низомнинг 25.-бандига кўра, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари билан келишилган компенсация тўлови ҳисоб-китоблари компенсация тўловчи субъектларни келишилган ҳисоб-китобларда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарликдан озод этмайди. Компенсация тўловчи субъектлари фаолиятида давлат экологик назорати амалга оширилганда ва келишилган компенсация тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати аниқланганда, охирги текширув санасидан (уч календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб қилинади, келишилади, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда тўлов ундирилади деб белгиланган. Шунингдек, жавобгар вакиллари суд мажлиси жараёнида, “Ҳудудгаз Фарғона газ таъминоти” филиали атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши 3-тоифага тааллуқлигини билдирсада, «А» Давлат экологик экспертиза хулосасига кўра, 2-тоифа этиб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 8-моддаси 2, 3-қисмларига кўра, ҳавони ифлослантирувчи доимий манбалардан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари ҳамда унга физикавий омиллар зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлари корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва тегишинча Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқаришнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини, доимий ифлослантирувчи манбалар физикавий омилларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини ишлаб чиқиш 5 ва тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Ушбу қонуннинг 10-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва фойдаланиладиган кўчма манбалар учун ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддалар ва улар физикавий омилларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатиш нормативлари белгиланади. Бу нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тегишинча Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгилаб қўйилади. Қонуннинг 25-моддасига кўра, атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан қонунчиликда белгилаб қўйиладиган тартибда ва миқдорларда ундириб олинади. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни ва биологик организмларни чиқарганлик, унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ҳавони муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан ҳамда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан озод этмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 24 913 521 912,84 сўм компенсация тўловлари ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар, жавобгардан компенсация тўлови бўйича ҳисобланган 7 900 442 144 сўм пеня ундиришни сўраган. Низомнинг 30-бандига кўра, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади деб белгиланган. Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 7 900 442 144 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. 6 ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ва қарздорни мулкий аҳволини ҳисобга олиб, талаб қилинган пеняни 790 044 214 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва пеняни қолган қисмини рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шунга кўра суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 24 913 521 912,84 сўм компенсация тўловлари, 790 044 214 сўм пеня ва тўланган 24 000 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 656 279 281,14 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 75 000 сўм ВКА харажатини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «А» фойдасига жавобгар «Б» акциядорлик жамияти ҳисобидан 24 913 521 912,84 сўм компенсация тўловлари, 790 044 214 сўм пеня ва тўланган 24 000 сўм почта харажатлари, жами 25 703 590 126,84 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Б» акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджети ҳамда Суд хокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 656 279 281,14 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар «Б» акциядорлик жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражати ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев 7