Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/1183 Дата решения 11.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" AJ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "TOSHKENT SUV TA`MINOTI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1210132 Claim ID 3246146 PDF Hash 7be33b1900026a67... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а” е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz Tel: (+99870) 762-30-94 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 апрель Ўртачирчиқ тумани 4-1104-2302/1183-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар ―Ххххх‖ АЖ манфаатида Ххххх жавобгар "Ххххх" МЧЖ Нурафшон шаҳар бўлими ҳисобидан 370 254 475,33 сўм асосий қарз, 135 026.702,34 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Нурафшон шаҳар прокурорининг ѐрдамчиси – А.Абдуҳакимов, даъвогар вакили – Е.Назиров (2023 йил 11 январдаги ДА 43-21/03-48-сонли ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар ―Ххххх‖ АЖ манфаатида Ххххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Ххххх" МЧЖ Нурафшон шаҳар бўлими ҳисобидан 370 254 475,33 сўм асосий қарз, 135 026.702,34 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида "Ххххх" МЧЖ жалб қилинган. Иш судда кўрилиши жараѐнида жавобгар "Ххххх" МЧЖнинг Нурафшон шаҳар бўлими юридик шахс мақомига эга эмаслиги аниқланган. Шунга кўра, жавобгар ҳисобланган "Ххххх" МЧЖнинг Нурафшон Нурафшон шаҳар бўлими "Ххххх" МЧЖга алмаштирилган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво талабидаги асосий қарз бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлигини баѐн қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар суд мажлисидан хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъво талабларини қўллаб қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокуратура вакилининг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда – ФК) 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, Ххххх‖ АЖ ва "Ххххх" МЧЖ Нурафшон филиали ўртасида 2021 йил январда ―Тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти‖ тўғрисидаги 27-0032-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан электр таъминоти корхонаси электр энергиясини уланган тармоқ орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. ―Электр энергетикаси тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига асосан электр энергия истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлашга мажбур. ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ѐки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида агар қонун ҳужжатлари ѐки шартномада назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ѐки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Тарафлар ўртасидаги тузилган электр таъминоти тўғрисидаги шартнома асосида, жавобгарнинг фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлиги 370 254 475,33 сўмни ташкил этган. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги 370 254 475,33 сўм асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 370 254 475,33 сўм асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 135 026.702,34 сўм пеня ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган ―Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида‖ги Низомнинг 11-банди ҳамда тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.12-бандига асосан ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун 0,2 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ѐзилади. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг ―Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида‖ 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 135 026.702,34 сўм пеня миқдорини 35 000.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин. ―Ххххх‖ МЧЖ ҳисобидан ―Ххххх‖ АЖ фойдасига 370 254 475,33 сўм асосий қарз, 35 000.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. ―Ххххх‖ МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 10 105 623,55 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов