← Назад
Решение #605754 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 1102 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| онун | 27 | — | law | |
| онунинг | 371 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2023 йил 11 апрель
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида,
судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи *****нинг жавобгар “*****”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки
юз баравар миқдорида жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини тарафлардан
аризачи вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан
биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи ***** (кейинги ўринларда аризачи деб юритилади) судга аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан базавий ҳисоблаш
миқдорининг икки юз баравар миқдорида жарима қўллашни сўраган.
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 февралдаги
ажримига асосан жавобгар томонидан Тошкент туманлараро маъмурий судига
***** томонидан расмийлаштирилган молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
қарорни бекор қилиш бўйича ариза берилганлиги сабабли иш юритиш
тўхтатилган.
Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 16 мартдаги ҳал қилув
қарорига асосан “*****” масъулияти чекланган жамиятининг ***** томонидан
расмийлаштирилган молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорни бекор
қилиш бўйича аризаси қаноатлантиришдан рад этилган.
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 апрелдаги
ажримига асосан аризачининг иш юритиш тўхтатиб туришга сабаб бўлган
ҳолатлар бартараф қилинганлиги сабабли иқтисодий ишни тиклаш тўғрисидаги
илтимосномасига асосан иш юритиш тикланган.
2023 йил 10 апрелда аризачи томонидан аризасига тушунтириш, аниқлик
киритиш юзасидан 27/15-10-сонли ариза билан мурожаат қилинган.
Аризачи ишончли вакили аризадаги важларни такрорлаб, аризани тўлиқ
қувватлаб ариза талабини қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да,
бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида жавобгар суд маҳокамаси тайинланганлиги
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат
мавжуд.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган
материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, 2023 йил 10 апрелда
аризачи томонидан аризасига тушунтириш, аниқлик киритиш юзасидан 27/1510-сонли аризасини иш юртишга қабул қилиб, қуйидаги асосларга кўра ариза
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқлашича, “*****” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли “*****” сўз кўринишидаги товар белгиси (MGU 15871сонли гувоҳнома) 2007 йилда товар ва хизматларнинг халқаро
классификациясининг 5-синфига нисбатан давлат рўйхатидан ўтказилган.
“*****” масъулияти чекланган жамияти 2021 йил 23 декабрда
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан “*****” номига
дори маҳсулоти ишлаб чиқариш учун мувофиқлик сертификатини олган.
***** ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан “*****”
масъулияти чекланган жамияти томонидан фойдаланиб келинаѐтган дори
қадоғидаги “*****” сўзи “*****” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган шу турдаги MGU 15871-сон “*****/*****” товар белгисига фонетик
жиҳатдан истеъмолчини адаштириб юбориш даражасида ўхшашлиги
аниқланганлиги сабабли, мазкур ҳаракатларни тўхтатиш юзасидан 2022 йил 13
апрелда 01-12-2/107-сон тақдимнома чиқарилган.
“*****” масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳаракатлар
тўхтатилмаганлиги сабабли, мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан баѐннома
расмийлаштирилган ва Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича ***** туман
судининг 2022 йил 3 августдаги *****-сонли қарори билан “*****” МЧЖнинг
раҳбари *****га нисбатан маъмурий жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш бўйича вакил билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси *****
вазирининг 2022 йил 23 ноябрдаги 280-ум-сон буйруғига мувофиқ 2022 йил
24-25 ноябрь кунлари интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузилганлиги ҳолати
юзасидан жавобгарнинг 2021-2022 йиллардаги фаолият даври текширилган.
Текшириш жараѐнида Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** ҚФЙ, *****1 кўчаси 85-уйда жойлашган “*****” МЧЖнинг ишлаб чиқариш биноси кўздан
кечирилганда “*****” сўз кўринишидаги товар белгисига фонетик жиҳатдан
адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгидан фойдаланган ҳолда
дори маҳсулотини ишлаб чиқараѐтганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 25 ноябрда далолатнома
расмийлаштирилган ва
“*****” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
У.Магзимов таништирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси кейинги ўринларда ФК деб
юритилади)нинг 1102-моддасига кўра, товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси)
уни рўйхатдан ўтказиш асосида ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади. Товар
белгисига бўлган ҳуқуқ товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) рўйхатга
олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш
белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонунинг 3моддасига кўра, товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси (бундан буѐн матнда
товар белгиси деб юритилади) бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари
ва хизматларини (бундан буѐн матнда товарлар деб юритилади) бошқа юридик
ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат
қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгилардир.
Қонуннинг 26-моддаси биринчи қисмида, товар белгисининг эгаси товар
белгисидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш мутлақ ҳуқуқига эгалиги, мазкур
модданинг учинчи қисмида товар белгисини ѐки шу белги билан белгиланган
товарни рухсат берилмаган тарзда тайѐрлаш, қўллаш, олиб кириш, савдога
таклиф этиш, сотиш, ўзгача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ѐки уларни
шу мақсадда сақлаш ѐхуд улар билан адаштириб юборадиган даражада айнан
ўхшаш бўлган бир хилдаги товарларни белгилаш товар белгисига доир мутлақ
ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилиши белгиланган.
Қонун 27-моддасининг учинчи қисмига асосан товар белгисидан ѐки
адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган белгидан товарларда,
товарларнинг
этикеткаларида,
ўровларида
қонунга
зид
равишда
фойдаланилганда улар контрафакт ҳисобланади.
Қонунинг 371-моддасига кўра товар белгисидан, товар келиб чиққан жой
номидан ѐки улар билан адаштириб юборадиган даражада ўхшаш бўлган бир
турдаги товарлар учун белгилардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш
юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жарималар миқдорлари
ҳуқуқбузарликларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида белгиланади.
Ҳуқуқ эгасининг аризаси асосида Агентлик товар белгисидан ва товар
келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига риоя этилишини текширишни
амалга оширади. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўтказиладиган
текширувлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил билан келишувга кўра қонунчиликда белгиланган тартибда амалга
оширилади.
Жарималар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда
ўтказиладиган текширувлар асосида Агентлик томонидан солинади. Бунда
текширув давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб,
у тегишинча Агентликнинг ва ҳуқуқбузар юридик шахснинг (бундан буѐн
матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) мансабдор шахслари томонидан имзоланади.
Ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиѐрий равишда тўланмаган
тақдирда, Агентлик жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризасини судга
белгиланган тартибда беш иш куни ичида беради.
Ундирилган жарима миқдорининг ўн фоизи Агентликнинг бюджетдан
ташқари жамғармасига, қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг Давлат
бюджетига йўналтирилади.
“Тадбиркорлик субъектига интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузганлиги учун
жарима қўллаш тўғрисида”ги 849-сонли Қарорига мувофиқ ўзганинг товар
белгисига ўхшаш белгидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлиги учун
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравар миқдорида жарима
қўлланилган.
Аризачи ***** томонидан “*****” масъулияти чекланган жамиятига
мазкур қарор 2022 йил 29 ноябрда юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан белгиланган муддатда ушбу жарима
тўланмаган.
Шунингдек, 2022 йил 29 ноябрда 28/1-1-3/1-406-сон *****нинг Қонун
ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шартшароитларни бартараф этиш тўғрисида“*****” масъулияти чекланган жамиятига
тақдимнома чиқарилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, аризачи судга ариза билан мурожаат
қилиб, “*****” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан базавий ҳисоблаш
миқдорининг икки юз баравар миқдорида жарима қўллашни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши лозимлиги
белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризада келтирилган талаблар иш
хужжатлари, берилган тушунтиришлар билан тўлиқ ўз исботини топганлиги
сабабли аризани тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар “*****” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравар миқдорида
60.000.000 сўм жарима қўллашни, жариманинг 10 фоизини *****нинг
бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига, 90 фоизини Республика бюджетига
ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги
Қонунининг 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда
тарафлар давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, ишни
кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини ундирувсиз қолдиришни, почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 68, 118, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Аризачи *****нинг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, яъни 60.000.000 сўм миқдорида жарима
қўлланилсин, жариманинг 10 фоизини *****нинг бюджетдан ташқари ҳисоб
рақамига, 90 фоизини Республика бюджетига ундирилсин.
***** фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
*****