Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/1117 Дата решения 11.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ ХАЛК БАНКИ Ответчик / Подсудимый "QAXORJON-SARDORBEK" деҳқон хўжалиги
Source ID 1081672 Claim ID 3224713 PDF Hash d7baf5ce5e735556... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Тошкентвилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 апрель 4-1104-2302/1117-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимовнинг котиблигида, даъвогар АТ "Ххххх" манфаатида Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар "ХХХХХ" деҳқон хўжалиги ҳисобидан 26 890 000 сўм кредит бўйича асосий қарз, 19 100 000 сўм ҳисобланган фоиз қарзини ундириш, ундирувни гаровдаги молмулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили О.Бобоқулов (ишончнома асосида), иштирокида, очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар АТ "Ххххх" манфаатида Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХХ" деҳқон хўжалиги ҳисобидан 26 890 000 сўм кредит бўйича асосий қарз, 19 100 000 сўм ҳисобланган фоиз қарзини ундириш, ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган. Иш ҳужжатларида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимоснома мавжуд. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Бу ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 128,170-моддаси талабига кўра, суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТ "Ххххх" (кейинги ўринларда Банк) ва "ХХХХХ" деҳқон хўжалиги (кейинги ўринларда Қарз олувчи) ўртасида 2019 йил 19 апрель куни 484-сонли кредит шартномаси тузилиб, шартномага асосан Банк Қарз олувчига 36 ой муддатга йиллик 28 фоиз устама тўлаш шарти билан автотранспорт воситаларини соиб олиш учун кредит маблағи ажратиш, Қарз олувчи эса ўз навбатида олинган қарз суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган. Ушбу кредит шартномаси бўйича Банк томонидан 149 000 000 сўм миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилган. Мазкур кредит таъминоти сифатида гаров шартномасига асосан "ХХХХХ" деҳқон хўжалигига тегишли бўлган, "Cobalt GX16 ATB" русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами B15D211191497GRXX0152, кузов рақами XWBQF79V1KA090405, давлат рақам белгиси 10 606 TAА бўлган автомашина тарафлар ўртасида 2020 йил 14 августда имзоланган кредит таъминоти сифатида тақдим этилаѐтган мулкни мол мулклар келишув далолатномасига асосан 67 260 000 сўмга баҳоланган ҳолда гаровга қўйилган. Бироқ жавобгар томонидан тўлов жадвали бўйича кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмасдан келинган. Даъвогар томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаришни сўраб, юборилган огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Натижада палата банк манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб кредит бўйича асосий қарз ва фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 738-моддаси қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ѐки унинг шартлари ѐмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Жавобгар белгиланган муддатларда кредит қарздорлигини тўламаганлиги иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис суд, даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб ҳисоблайди ва даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан 26 890 000 сўм кредит бўйича асосий қарз, 19 100 000 сўм ҳисобланган фоиз қарзини ундиришни суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Қайд этилганларга асосан суд, ишдаги ҳужжатлар ва судда аниқланган ҳолатлар, кредит шартномаси, гаров шартномаси талабларидан келиб чиқиб, даъво талабининг ундирувни гаров мулкига қаратиш қисмини ҳам қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига, 26 890 000 сўм кредит бўйича асосий қарз, 19 100 000 сўм ҳисобланган фоиз қарзини 30 000 сўм олдиндан тўланган почта харажатини ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни, суд ҳаражатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 68, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "ХХХХХ" деҳқон хўжалиги ҳисобидан АТ "Ххххх" фойдасига 26 890 000 сўм кредит бўйича асосий қарз, 19 100 000 сўм ҳисобланган фоиз ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув "ХХХХХ" деҳқон хўжалигига тегишли бўлган, "Cobalt GX16 ATB" русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами B15D211191497GRXX0152, кузов рақами XWBQF79V1KA090405, давлат рақам белгиси 10 606 TAА бўлган автомашинага қаратилсин. Жавобгар "ХХХХХ" деҳқон хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 919 800 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов