← Назад
Решение #605780 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| нинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2208/49259-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ю.Фозилова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – В.Ли
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 11 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Ш.Маҳмудов раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, тарафлардан
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
“Янги технологиялар” илмий-ахборот марказининг вакили А.Убайдуллаев
(2023 йил 5 январдаги рақамсиз ишончнома асосида), З.Рузиев (ишончномага
асосан)лар иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот марказининг
жавобгар “Grand Auto Road” МЧЖ ҳисобидан 1 189 645 422 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 12 январдаги қарори
устидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги
технологиялар” илмий-ахборот маркази томонидан берилган кассация
шикоятини иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
“Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази (матнда даъвогар, буюртмачи деб
юритилади) ва “Grand Auto Road” МЧЖ (матнда жавобгар, пудратчи деб
юритилади) ўртасида 20.04.2020 йилда 1-сонли Пудрат шартномаси тузилган.
Шартноманинг 2-бандига кўра, жавобгар Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани,
Муқумий кўчаси, 166-уй манзили бўйича жойлашган даъвогарга тегишли бўлган
маъмурий биносини реконструкция қилиш ишларини бажариш мажбуриятини,
даъвогар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3-бандига асосан мазкур шартнома бўйича Пудратчи
томонидан бажарилган тендер натижасида аниқланган ва тендер комиссиясининг
қарори билан тасдиқланган ишлар қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва
ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда жорий нархларда ҚҚС билан
8 501 647 320 сўмни ёки ҚҚСсиз 7 392 736 800 сўмни ташкил этади.
Шартноманинг 11-бандига асосан тендер натижасида аниқланган
қурилишнинг давом этиш вақти ишлар бошланган кундан эътиборан
260 календарь кунини ташкил этган.
Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар ишлар умумий қийматининг
15 фоизи, яъни 1 275 247 098 сўм аванс тўловини амалга ошириб, кейин бажариб
бориладиган ишлар ҳажмининг 80 фоизи доирасида жорий молиялаштиришни
амалга ошириш мажбуриятини олган. Шунга асосан даъвогар томонидан
27.04.2020 йил куни 1 275 247 098 сўм аванс тўлови ўтказиб берилган.
Жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисоб-фактураларга асосан жами
7 454 638 876 сўмлик ишлар бажарилган бўлиб, бажарилган ишларнинг
6 852 110 821,15 сўмлик қисми даъвогар томонидан молиялаштирилган.
Шартнома юзасидан жавобгар томонидан бажарилиши лозим бўлган ишлар
жадвали
тасдиқланган.
Мазкур
жадвалга асосан
мажбуриятларнинг
кечиктирилган кунлари ҳисоб-китоби тақдим этилган. Даъво аризасидан ҳамда
суд муҳокамасида маълум бўлишича, жавобгар бугунги кунга қадар шартнома
шартларига мувофиқ равишда ишларни тўлиқ ҳажмда бажармасдан келган ҳамда
амалда бажарилган ишларнинг 4 366 559 540 сўмлик қисмини белгиланган
муддатдан кечиккан ҳолда бажарган.
Шартноманинг 61-бандига асосан пудратчи объектни ўз вақтида ишга
тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Буюртмачига муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг
0,1% миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси объект
шартномавий жорий қийматининг 50% дан ошмаслиги лозим.
Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
1 189 645 422 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 04.11.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилган. Жавобгар ҳисобидан
даъвогар ҳисобига 600 000 000 сўм пеня, 23 792 908,40 давлат божи ва 24 000 сўм
почта харажати ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш
рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 12 январдаги қарори билан ҳал
қилув қарорининг жавобгардан 600 000 000 сўм пеня ундириш қисми
200 000 000 000 сўмга ўзгартирилган.
Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти
билан мурожаат қилган ва унда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор
қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятини
тўлиқ қувватлаб, жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларга
кўра, жавобгар пудрат ишларини 2020 йил 20 апрелда бошлаганлиги, даъвогар
томонидан жавобгарга 1 275 247 098 сўм миқдорда аванс пул маблағлари ўз
вақтида ўтказилганлиги, пудрат шартномасига мувофиқ жавобгар умумий
қиймати 15% ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 8 501 647 320 сўмлик реконструкция
ишларини амалга ошириш мажбуриятини олганлиги, қурилиши тугалланган
объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги Давлат қабул Ҳайъатининг
2021 йил 15 мартдаги далолатномаси Ҳайъат раиси томонидан
имзоланмаганлиги ва тасдиқланмаганлиги, жавобгар томонидан бажарилган
ишларда кўп камчиликлар чиққанлиги, жавобгар реконструкция ишларини
2021 йил 6 январда тўлиқ якунлаши лозим бўлганлиги, 2021 йил 6 январь
ҳолатига жавобгар 3 088 079 336 сўм қийматидаги ишлар бажарганлиги,
шунингдек, 5 413 567 984 сўм қийматидаги иш ҳажмларини ўз вақтида
бажармаганлиги сабабли шартноманинг 61-бандига асосан жавобгарга нисбатан
1 189 645 422 сўм миқдорда пеня суммаси тўғи ҳисобланганлигини, мазкур
пеняни ундириш мақсадида судга мурожаат қилинганлигини, биринчи
инстанция суди ўз ваколатидан келиб чиқиб, Фуқаролик кодексининг
326-моддасига
асосан
даъво
талабида
сўралган
пеня
сўммасини
600 000 000 сўмга камайтирганлигини, бироқ, апелляция инстанцияси суди эса
ҳеч қандай асоссиз пеня суммасини яна камайтириб, 200 000 000 сўмга
ўзгартириб хатога йўл қўйганлигини баён қилиб, апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар вакиллари иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахс вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятларини иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция инстанцияси суди
қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз
кучида қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил
20 апрелда 1-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартноманинг 2-бандига кўра,
жавобгар Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқумий кўчаси, 166-уй манзили
бўйича жойлашган даъвогарнинг маъмурий биносини реконструкция қилиш
ишларини бажариш мажбуриятини, даъвогар эса бажарилган ишларни қабул
қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир
тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум
бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд
тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш
учун пудратчи таваккал қилади.
ФК 666-моддасининг биринчи қисмига кўра, қурилиш пудрати шартномаси
бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи
билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур
шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
Шартноманинг 3-бандига асосан мазкур шартнома бўйича Пудратчи
томонидан бажарилган тендер натижасида аниқланган ва тендер комиссиясининг
қарори билан тасдиқланган ишлар қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва
ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда жорий нархларда ҚҚС билан
8 501 647 320 сўмни ёки ҚҚСсиз 7 392 736 800 сўмни ташкил этган.
Шартноманинг 11-бандига асосан тандер натижасида аниқланган
қурилишнинг давом этиш вақти ишлар бошланган кундан эътиборан
260 календарь кунини ташкил этган.
Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар ишлар умумий қийматининг
15% ни, яъни 1 275 247 098 сўм аванс тўловини амалга ошириб, кейин бажариб
бориладиган ишлар ҳажмининг 80% доирасида жорий молиялаштиришни амалга
ошириш мажбуриятини олган. Шунга асосан, даъвогар томонидан 2020 йил
27 апрелда 1 275 247 098 сўм аванс тўлови ўтказиб берилган.
Жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисоб-фактураларга асосан жами
7 454 638 876 сўмлик ишлар бажарилган бўлиб, бажарилган ишларнинг
6 852 110 821,15 сўмлик қисми даъвогар томонидан молиялаштирилган.
Шартнома юзасидан жавобгар томонидан бажарилиши лозим бўлган ишлар
жадвали тасдиқланган. Мазкур жадвалга асосан мажбуриятларнинг
кечиктирилган кунлари ҳисоб-китоби тақдим этилган. Даъво аризасидан ҳамда
суд муҳокамаси давомида маълум бўлишича, жавобгар бугунги кунга қадар
шартнома шартларига мувофиқ равишда ишларни тўлиқ ҳажмда бажармасдан
келган ҳамда амалда бажарилган ишларнинг 4 366 559 540 сўмлик қисмини
белгиланган муддатдан кечиккан ҳолда бажарган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум
қарори деб юритилади)нинг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ,
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу сабабли биринчи инстанция суди, даъвогарнинг 1 189 645 422 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаган ҳолда, жавобарнинг
молиявий аҳволини, кредиторнинг айбини ва манфаатини ҳисобга олган ҳолда
юқорида қайд этилган Пленум қароридаги тушунтиришларидан келиб чиқиб,
неустойка миқдорини 600 000 000 сўмга камайтириб тўғри хулосага келган.
Бироқ, апелляция инстанция суди пеня миқдорини 200 000 000 сўмгача
камайтириб нотўғри хулосага келган.
Пленум қарорининг 2-бандига кўра, судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама
қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Пленум қарорининг 4-банди иккинчи хатбошисига кўра, неустойканинг энг
кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозим.
Апелляция инстанция суди ҳал қилув қарорини пеня қисмини ўзгартиришда
жавобгар томонидан ўз зиммасига олинган мажбурият шартномада кўрсатилган
вақтда бажарилмаганлиги, бироқ, маълум ишлар ҳажми Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг
олдини олишга қаратилган карантин эълон қилинган даврда бажарилганлигини
асос қилиб, даъвода сўралган пеня миқдорини 200 000 000 сўмга қадар
камайтириб хатога йўл қўйган.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра айрим суд ҳужжатларини бекор
қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз
кучида қолдиришга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни,
апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 12 январдаги қарорини бекор
қилишни ҳамда биринчи инстанция судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдиришни, ИПКнинг 118-моддаси талабларига кўра, ишни
кассация инстанцияси суди учун олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта
харажатлари ва 11 896 455 сўм давлат божини жавобгардан даъвогарга ундириш
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 - 303, 343 - моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
солиқ
қўмитаси
ҳузуридаги
“Янги технологиялар” илмий-ахборот марказининг кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 12 январдаги қарори бекор қилинсин.
6
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув
қарори ўз кучида қолдирилсин.
Жавобгар “Grand Auto Road” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази
ҳисобига кассация инстанцияси суди учун олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм
почта харажатлари ва 11 896 455 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик этувчи:
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари:
А.Абдуллаев