Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2201/4788 Дата решения 11.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "УЗСАНОАТКУРИЛИШБАНКИ" АТБ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "DIAMOND TREE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1070204 Claim ID 3093271 PDF Hash 9d1ecd56037b6660... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 4-1102-2201/4788-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ѐрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, аризачи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг қарздор - “Diamond Tree” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида аризачи вакили Ж.Давлятов (2022 йил 23 июндаги 04-16/56-сонли ишончнома асосида), қарздор раҳбари Д.Арипов, унинг вакили А.Наврузов (адвокатлик ордери асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи - “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор - “Diamond Tree” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 29 декабрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан банкротлик иши қўзғатилган. Суд мажлисида муваққат бошқарувчи иштирок этмади. Бироқ олдинги суд мажлисда судга қарздорнинг кузатув таомили давридаги фаолияти бўйича ҳисоботни ҳам кредиторлар йиғилиши қарорини тақдим этиб, қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ вакили аризани қўллаб-қувватлаб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўради. Суд мажлисида иштирок қарздор раҳбари ва унинг вакили аризага нисбатан эътироз билдириб, аризани рад этишни сўрадилар. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризадаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1102-2201/221-сонли иш бўйича 2021 йил 24 майда қабул қилинган 1 ҳал қилув қарорига кўра, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар “Diamond Tree” масъулияти чекланган жамиятидан 539.173.979 сўм муддати ўтган асосий қарздорлиги, 70.491.283 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги жами 1.308.998.616 сўм миқдорида кредит қарздорлиги, 21.600 сўм почта харажати ундирилиб, ундирув гаровдаги жавобгар “Diamond Tree” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, М.Улуғбек МФЙ, Қорамурт кўчаси, 92-уйда жойлашган умумий фойдаланиш майдони 6.363,00 кв.м бўлган бино-иншоатларга қаратилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар “Diamond Tree” МЧЖ Тошкент вилоят судига апелляция шикояти киритган. Апелляция инстанциясининг 2022 йил 24 майдаги қарори билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 мартдаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги жавобгар “Diamond Tree” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” фойдасига ундириш белгиланган 699.333.354 сўм муддатли асосий қарздорлик 524.333.355 сўмга, 539.173.979 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик 698.083.129,52 сўмга (674 183 391,50 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик ва 23 899 738 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик), 70.491.283 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик 73 991 490,20 сўмга, жами 1.308.998.616 сўм кредит қарздорлиги 1.296.407.974,72 сўмга ўзгартирилган. Бундан ташқари, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1102-2202/653-сонли иш бўйича 2022 йил 12 майда қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар “Diamond Tree” МЧЖдан 468.890 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган асосий қарздорлик, 48.559,51 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва 21.600 сўм почта харажатлари ундирилиб, ундирув 2019 йил 13 август куни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани нотариал идорасида расмийлаштирилган гаров (ипотека) шартномасига асосан “Diamond Tree” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент вилоят, Қибрай тумани, Салар шаҳарчаси, М.Улуғбек МФЙ, Қорамурт кўчаси, 92-уйда жойлашган, умумий фойдаланиш майдони 6.363,00 кв.м бино иншоотларга қаратилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар “Diamond Tree” МЧЖ Тошкент вилоят судига апелляция шикояти киритган. Апелляция инстанциясининг 2022 йил 15 сентябрдаги қарори билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Бироқ ҳозирги кунга қадар ҳам ушбу иқтисодий ишлар бўйича берилган ижро варақалари ижро этилмаган. 2 “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан кейин матнда - Қонун)нинг 5-моддасига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ѐки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги унинг тўловга қобилиятсизлиги деб эътироф этилади. Мазкур ҳолда суд қарздорнинг олти ой давомидан ошиқ даврда кредитор олдидаги тўловлар бўйича мажбуриятларни бажармаганлигини эътиборга олган ҳолда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд деган хулосага келди. Қонуннинг 6-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд томонидан кўриб чиқилади. Мазкур Қонуннинг 37-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида ишни юритиш кредиторларнинг, қарздорнинг ва ушбу Қонун билан ваколат берилган шахсларнинг аризаси асосида жорий этилади. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади. Шунингдек, Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ѐки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш 3 ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Бундан ташқари, Қонуннинг 92-моддасига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ѐки суд санациясини ѐхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ѐки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаѐтганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. 2023 йил 20 февраль куни кредиторларнинг йиғилиши бўлиб ўтган бўлиб, унинг якунига кўра кредиторлар реестрини тасдиқлаш, қарздор “Diamond Tree” МЧЖга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчиси этиб Турсунбоева Дилафрўз Набижоновна номзодини тасдиқлаш, унга кузатув даври учун иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баробари миқдорида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қонуннинг 26-моддасига кўра, суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Мазкур ҳолатда суд иш ҳужжатлари ва муваққат бошқарувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларга таянган ҳолда аризачининг аризадаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига биноан суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5, 6, 52, 140, 142-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 27, 36, 118, 176 ва 179-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин. “Diamond Tree” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. 4 бошқарувчиси этиб иккинчи тоифали суд бошқарувчиси Турсунбоева Дилафрўз Набижоновна номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - “Diamond Tree” масъулияти чекланган жамиятининг тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 52-53 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; - мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тегишли рўйхатга олувчи органга, Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлимига ҳамда Қибрай туман Давлат солиқ инспекциясига тақдим этиш; - сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш натижалари бўйича икки ойлик муддат ичида хулоса тайѐрлаб судга ва жиноят аломатлари аниқланган тақдирда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритиш жараѐнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш юклатилсин. “Diamond Tree” масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. “Diamond Tree” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фойдасига 900.000 сўм давлат божи, 24.000 сўм миқдорда почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартибда шикоят бериш (протест келтирилиш) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 5