← Назад
Решение #605826 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 123 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти,
Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 11 апрель
4-1103-2301/766-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ѐрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи Тошкент
вилояти Давлат солиқ бошқармасининг қарздор "ИИ" масъулияти чекланган
жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги
аризани иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда
"аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, қарздор "ИИ"
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "қарздор" деб
юритилади)ни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Дастлабки суд муҳокамасида иштирок этган аризачи Тошкент вилояти
Давлат солиқ бошқармаси ишончли вакили И.Холмуродов аризадаги важларни
такрорлаб, қарздорнинг 2023 йил 03 март куни ҳолатига бюджет ва бюджетдан
ташқари жамғарма олдида 5.699.818.009,4 сўм қарздорлиги мавжудлигини
қарздор томонидан қарздорликни тўлаш чоралари кўрилмаганлиги билдириб,
аризани қаноатлантириб беришни сўраган.
Аризачи ва қарздор тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги
суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда ариза юзасидан ўз фикрларини
билдирмади.
Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим
деб топади.
Иш хужжатларидан кўринишича, қарздор "ИИ" масъулияти чекланган
жамиятининг 2023 йил 03 мартдаги бюжет ва бюджетдан ташқари давлат
мақсадли жамғармалар олдида 5.699.818.009.40 сўм қарздорлиги вужудга
келган.
Юридик шахс тўғрисидаги маълумотномага асосан қарздор "ИИ"
масъулияти чекланган жамияти 2020 йил 13 февралда Тошкент вилояти
Оққўрғон тумани, Олимкент шаҳарчаси, Олимкент қўрғони, Зарафшон МФЙ,
Мавлонов кўчаси манзилида давлат рўйхатидан ўтганлиги, Устав фонди
4.581.567.700 сўмни ташкил этиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 123-моддасида агар
мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарзини ушбу Кодекснинг агар мажбуриятга
эга шахснинг солиқ қарзини ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддларида назарда
тутилган тартибда ундириш мумкин бўлмаса, солиқ органи солиқ қарзини шу
мажбуриятга эга шахснинг бошқа мол-мулки, шу жумладан нақд пул
маблағлари ҳисобидан ундиришга ҳақлилиги;
Солиқ қарзини ундириш солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномада
кўрсатилган суммалар доирасида ҳамда ушбу 121 ва 122-моддларига мувофиқ
ундирув амалга оширилган суммаларни ҳисобга олган ҳолда амалга
оширилиши;
Ушбу модданинг қоидалари солиқ қарзини фақат юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорлардан ундиришга нисбатан қўлланилиши;
Мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини
ундириш қуйидагиларга нисбатан ушбу кетма-кетликда амалга оширилади:
1) ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддларига мувофиқ ундирув
қаратилмаган нақд пул маблағларига нисбатан;
2) маҳсулотлар (товарлар) ишлаб чиқаришда бевосита иштирок
этмайдиган мол-мулкка, хусусан, қимматли қоғозлар, валюта қимматликлари,
ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган бинолар, енгил автотранспорт, хизмат
хоналарининг дизайни ашѐларига нисбатан;
3) тайѐр маҳсулотларга (товарларга), шунингдек ишлаб чиқаришда
иштирок этмайдиган ва (ѐки) бевосита иштирок этишга мўлжалланмаган бошқа
моддий қимматликларга нисбатан;
4) ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этиш учун мўлжалланган хом ашѐ
ва материалларга нисбатан, шунингдек дастгоҳлар, ускуналар, бинолар,
иншоотлар ва бошқа асосий воситаларга нисбатан;
5) бошқа шахсларга эгалик қилиш, фойдаланиш ѐки тасарруф этиш
шартномаси бўйича ушбу мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи уларга ўтказилмаган
ҳолда топширилган мол-мулкка нисбатан, агар солиқни тўлаш бўйича
мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш учун бундай шартномалар бекор
қилинган ѐки ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
6) бошқа мол-мулкка нисбатан, бундан якка тартибдаги тадбиркор ѐки
унинг оила аъзолари кундалик шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган,
қонунчиликка мувофиқ белгиланадиган бошқа мол-мулк мустаснолиги назарда
тутилган.
Бироқ, ариза ва унга илова қилинган хужжатлар суд томонидан ўрганиб
чиқилганида аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан
солиқ қарздорлигини қонун ҳужжатларига ѐки шартномага кўра қарз банк ѐки
бошқа кредит ташкилоти (активлари) орқали ундирилиш чораларини
кўрилмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси
биринчи қисмининг қисмнинг 4-бандига кўра, қонун ҳужжатларига ѐки
шартномага кўра қарз банк ѐки бошқа кредит ташкилоти орқали ундирилиши
кераклигига қарамай, даъвогар қарзини ундириб олиш учун банкка ѐхуд бошқа
кредит ташкилотига мурожаат этмаган бўлса суд даъвони кўрмасдан
қолдирилиши белгиланган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг
4-бандларига асосан аризани кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон
Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси
12-бандига кўра давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари
барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган
ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод
қилинганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал Кодексининг 118-моддасига асосан давлат божини ундирувсиз
қолдиришни, почта харажати аризачи томонидан тўланганлигини инобатга
олишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
107-моддаси 1-қисми 4-банди, 109, 118, 195-моддасини қўллаб, суд
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг қарздор "ИИ"
масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот деб
эътироф этиш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар
бартараф этилганидан кейин аризачи судга ариза билан умумий тартибда
янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья:
М.М.Якубов