Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/801 Дата решения 11.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый "WORLD KINDERGARDEN" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081189 Claim ID 3260814 PDF Hash 2cad79e02a4dd456... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
бандининг иккинчи хатбошига асосан ИПК 110-моддаси бандининг иккинчи хатбошига асосан ИПК 110 law
ИПК 111-моддасининг 4-қисми ИПК 111 4 law
ИПКнинг 111-моддаси ИПКнинг 111 law
шунингдек ушбу Кодекс 110-моддаси шунингдек ушбу Кодекс 110 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 370 202 56 08. АЖРИМ (Иш юритишни тугатиш тўғрисида) Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 11 апрель ******-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг раислигида, судья ёрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар ******нинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 9.545.151 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тарафлардан даъвогар ишончли вакили ****** (2023 йил 27 январдаги 392/01-10-сонли ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ******нинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 9.545.151 сўм моддий зарар ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ишончли вакили даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида жавобгар суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд. Бундан ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170моддасига асосан иқтисодий ишни қолган жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра даъво ариза юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Давлат активларини бошқариш агентлигининг электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази ДУК томонидан 12.11.2021 йилда ўтказилган электрон онлайн аукционда фуқаро ****** Қуйичирчиқ туман тиббиёт бирлашмаси балансидаги майдони 85 кв.м. бўлган ******алоҳида биносини ютиб олиб ғолиб бўлган. Фуқаро ****** ва ******нинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ўртасида тузилган 12.11.2021 йилдаги ******-сонли давлат мулкини ижарага бериш шартномасига асосан 2021 йил 12 ноябридан фуқаро ******га нисбатан ижара ҳақи ҳисобланган ва фуқаро ****** томонидан 1.055.250 сўм ижара ҳақи тўланган. Томонлар ўртасида имзоланган шартномага асосан 2023 йил 1 январь ҳолатига жами 7.641.501.08 сўм ижара ҳақи ҳисобланган ва объект жавобгар томонидан бўшатиб берилмаслиги натижасида 7.641.501.08 сўм ижара ҳақи тўланмаслиги натижасида даъвогарга зарар келтирилган. Шундан келиб чиқиб даъвогар ўзига етказилган 7.641.501.08 сўм ижара ҳақи тўланмаслиги натижасида зарарни ҳамда фуқаро ****** томонидан тўланган 1.903.650 сўм зарарни ундиришни сўраб судга мурожаат қилган. Суд мазкур низо келиб чиқишига сабаб бўлган 12.11.2021 йилдаги ******-сонли давлат мулкини ижарага бериш шартномаси фуқаро ****** билан тузилганлигини ҳамда фуқаро ****** томонидан тўланган 1.903.650 сўм ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво талаби фуқаро Аширалиев Нурали Султанбекович билан бевосита боғлиқ эканлигини, низо унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир этишини инобатга олиб, суд иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг биринчи қисми 1-бандига асосан иқтисодий соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир. ИПК 110-моддасининг биринчи қисми 1-бандига асосан иш судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон Қарори 22-бандининг иккинчи хатбошига асосан ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПК 25 ва 26-моддаларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Шу боис суд низо бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Бундан ташқари, ИПК 111-моддасининг 4-қисмига кўра иш юритиш тугатилган тақдирда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иқтисодий судига иккинчи бор мурожаат қилишга йўл қўйилмайди. ИПКнинг 111-моддасига асосан суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасига асосан агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни, иш давлат божи олдиндан тўловсиз иш юритишга қабул қилинганлиги сабабли ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини ундирувсиз қолдиришни, тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ИПКнинг 25, 110, 111, 195-моддаларини қўллаб, суд жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 9.545.151 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ******-сонли иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин. Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин хамда даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья ******