← Назад
Решение #605831 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 7 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/895-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Chirchiq Aviatsiya Ta’mirlash Zavodi” ДКнинг жавобгар - “Large-Scale
Construction” МЧЖ ҳисобидан 225.000.000 сўм асосий қарз, 75.000.000 сўм
жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган иш ҳужжатларини
очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили И.Гречишний (2023 йил
14 мартдаги 1/21-285-сонли ишончнома асосида), С.Джураев (2023 йил
14 мартдаги 1/21-284-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Chirchiq Aviatsiya Ta’mirlash Zavodi” ДК (кейинги ўринларда даъвогар деб
номланади) ва “Large-Scale Construction” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб
номланади) ўртасида 2022 йил 26 октябрда 007LSK-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1.1-бандига кўра, жавобгар даъвогарга бир дона 50 KVt
қувватли тармоқли фотоэлектр тизимини ва ҳар бири 200 литр ҳажмдаги икки
дона қуёш иситгичларини етказиб бериш ва ўрнатиш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартноманинг 4.5-бандига мувофиқ, жавобгарга шартнома
умумий қийматининг 30 фоизини яъни, 225.000.000 сўм пул маблағини 2022 йил
28 октябрда 822-сонли тўлов топшириқномаси билан ўтказиб берган.
Мазкур шартноманинг 3.2-бандида ускуналарни етказиб бериш ва ишларни
бажариш муддати жавобгарнинг ҳисоб рақамига аванс тўлови тушган кундан
бошлаб 30 иш куни ичида амалга оширилиши белгиланган.
Бироқ, жавобгар шартномада назарда тутилган мажбуриятини
бажармаганлиги оқибатида даъвогар олдида 225.000.000 сўм қарздор бўлиб
қолган.
Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома
юборган. Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўлаш
чораларини кўрмаган.
Шундан сўнг, даъвогар - “Chirchiq Aviatsiya Ta’mirlash Zavodi” ДК
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Large-Scale
Construction” МЧЖ ҳисобидан 225.000.000 сўм асосий қарз, 75.000.000 сўм
1
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси важларини
такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб,
жамиятнинг молиявий аҳволини инобатга олган ҳолда даъвонинг жарима
ундириш талабини камайтириб беришни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб,
даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб,
қўйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига
мувофик, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича
зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда
бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош
тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди,
қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 26 октябрда
007LSK-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1.1-бандига кўра, жавобгар
даъвогарга бир дона 50 KVt қувватли тармоқли фотоэлектр тизимини ва ҳар бири
2
200 литр ҳажмдаги икки дона қуёш иситгичларини етказиб бериш ва ўрнатиш
мажбуриятини олган.
Даъвогар шартноманинг 4.5-бандига мувофиқ, жавобгарга шартнома
умумий қийматининг 30 фоизини яъни, 225.000.000 сўм пул маблағини 2022 йил
28 октябрда 822-сонли тўлов топшириқномаси билан ўтказиб берган.
Мазкур шартноманинг 3.2-бандида ускуналарни етказиб бериш ва ишларни
бажариш муддати жавобгарнинг ҳисоб рақамига аванс тўлови тушган кундан
бошлаб 30 иш куни ичида амалга оширилиши белгиланган.
Бироқ, жавобгар шартномада назарда тутилган мажбуриятини
бажармаганлиги оқибатида даъвогар олдида 225.000.000 сўм қарздор бўлиб
қолган.
Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома
юборган. Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўлаш
чораларини кўрмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари,
ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар
олдидаги 225.000.000 сўм қарздорлик юзасидан қисман бўлса-да тўлов амалга
оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларининг
225.000.000 сўм асосий қарзни ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик
судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий
қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик
назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг
3
асосан
жавобгарлик
қўлланилади.
Агар
хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан
қўлланилади.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандига асосан
жавобгардан 75.000.000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда
кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 75.000.000 сўм жарима
миқдорини 15.000.000 сўмга камайтиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
237, 263, 326, 333, 437, 449-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66,
72, 75, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Large-Scale Construction” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Chirchiq Aviatsiya Ta’mirlash Zavodi” ДК ҳисобига 225.000.000 сўм асосий қарз,
15.000.000 сўм жарима, 6.000.000 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон апелляция тартибида шикоят
беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья
А.О.Хаитбоев
4