Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/996 Дата решения 11.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Игамов Ғайрат Рахмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "INDORAMA AGRO" ХК масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый “Ифтихор Ашуров” фермер хўжалиги
Source ID 1081565 Claim ID 3249579 PDF Hash f20debd332863ef8... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекснинг 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 11 апрель 4-1805-2302/996-сонли иш Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Ғ.Р.Игамов раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, даъвогар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасининг, жавобгар “Ифтихор Ашуров” фермер хўжалиги ҳисобидан 202 854 487 сўм асосий қарз, 20 285 448 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили С.Исомов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари И.Ашуров (шахсий маълумотнома асосида), адвокат С.Оғаев (ордер асосида) иштирокида Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ифтихор Ашуров” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 202 854 487 сўм асосий қарз, 20 285 448 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз фикрларини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризасига эътироз билдириб, даъво талабларини рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 14 декабрда 6138-сонли “пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича (контрактация) шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1 ва 1.2 бандларига кўра Хўжалик (жавобгар) Харидор (даъвогар)га 2022 йил ҳосилидан 30 гектар ер майдонидан 60 тонна пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятини, “Харидор” эса пахта хом ашёсини қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ, шартноманинг дастлабки умумий нархига нисбатан маҳсулот якуний баҳосининг 60 фоизи ҳисобидан 272 820 233 сўм миқдорида жавобгарга тўловларни амалга оширган бўлса-да, бироқ жавобгар ўтказилган маблағлар ҳисобига 69 863 261 сўм қийматдаги пахта хом ашёсини топшириб, мажбуриятнинг қолган қисмини бажармаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради; 465-моддасига мувофиқ, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, 202 854 487 сўм ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан шартноманинг 5.1-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда, 20 285 448 сўм жарима ундиришни сўраган. Шартноманинг 5.1-бандида шартномага мувофиқ шартномада белгиланган миқдорда ва ассортиментда, турлар бўйича муддатларда Маҳсулот топширилишидан асоссиз бош тортганлиги учун Хўжалик Ҳаридорга топширилмаган маҳсулот қийматининг 10 % миқдорида бир марталик жарима тўлайди. Жарима харид нархига белгиланган устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган ҳолда ўтган даврда (ой, йил чораги, йил) маҳсулотнинг амалда шакилланган ўртача нархидан келиб чиқиб ҳисобланади. Жаримадан ташқари хўжалик “Харидор”га етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов сумасининг 0,4 фоизи миқдорда, бироқ муддати ўтказиб юборилмаган тўлов суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши қайд этилган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг жарима ундириш талабини қисман, яъни 2 028 544 сўм миқдорида қаноатлантиришни, жариманинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 202 854 487 сўм асосий қарз, 2 028 544 сўм жарима ва олдиндан тўланган 4 462 798,7 сўм давлат божи ҳамда 30 000 почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ифтихор Ашуров” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси фойдасига 202 854 487 сўм асосий қарз, 2 028 544 сўм жарима ва олдиндан тўланган 4 462 798,7 сўм давлат божи ҳамда 30 000 почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли. Судья Ғ.Р.Игамов