Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1317 Дата решения 11.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение STROY OLIMP масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Mega Auto RD масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082808 Claim ID 3230393 PDF Hash ee96b08f6c8ac18a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 апрель Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1317-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Stroy Olimp” МЧЖнинг жавобгар - “Mega Auto RD” МЧЖ ҳисобидан 23.828.000 сўм асосий қарз, 9.531.200 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган иш ҳужжатларини очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили А.Джураев (2023 йил 30 январдаги ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар - “Stroy Olimp” МЧЖ (бундан кейин матнда - даъвогар) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Mega Auto RD” МЧЖ (бундан кейин матнда - жавобгар) ҳисобидан 23.828.000 сўм асосий қарз, 9.531.200 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Жавобгарнинг даъво аризадаги ва stat.uz сайтидаги юридик манзилига юборилган суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими почта алоқаси ходимлари томонидан “кўрсатилган манзилда мавжуд эмас” қайди билан судга қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан қисман бўлса-да тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса 1 мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 мартда 04-сонли шартнома тузилган. Унга кўра, даъвогар шартномада назарда тутилган (эмульсия битумная дорожная ЭБА-1) маҳсулотни етказиб бериши жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотни қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома юзасидан жавобгарга 2022 йил 9 мартдаги 5-сонли ҳисоб-фактура билан 23.828.000 сўмлик маҳсулот берган. Бироқ, жавобгар шартнома юзасидан тўловларни амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 23.828.000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Мазкур қарздорликни тўлашни сўраб даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2022 йил 31 январдаги 01-31/2022-сонли талабнома эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 23.828.000 сўм асосий қарз бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабининг 23.828.000 асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик 2 назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига асосан жавобгардан 9.531.200 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 9.531.200 сўм пеня миқдорини 1.600.000 сўмга камайтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 237, 263, 326, 333, 437, 449-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Mega Auto RD” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - “Stroy Olimp” МЧЖ ҳисобига 23.828.000 сўм асосий қарз, 1.600.000 пеня, 333.592 сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон апелляция тартибида шикоят беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья А.О.Хаитбоев 3