Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/758 Дата решения 11.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Кўхна Кеш йўлсоз инвест" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Китоб йўл қуриш-таъмирлаш" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081411 Claim ID 3248927 PDF Hash 7e76a67d35cc987a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
аролик кодекси 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 034 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2023 йил 11 апрель 4-1802-2301/758-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар “Кўхна кеш йўлсоз инвест” МЧЖнинг жавобгар “Китоб йўл қуриш-таъмирлаш” МЧЖ ҳисобидан шартнома юзасидан келиб чиққан 118.707.100 сўм асосий қарз, 42.734.520 сўм пеня, жами 161.441.620 сўм ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Джамолов (МЧЖ раҳбари), жавобгар вакили Ш.Холиқов (27.09.2022 йилдаги 81-сонли ишончнома) иштирокида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар “Кўхна кеш йўлсоз инвест” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Китоб-йўл қуриш таъмирлаш” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 118.707.100 сўм асосий қарз, 42.734.520 сўм пеня, жами 161.441.620 сўм ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан шартномага асосан пудрат ишлари учун қум-шағал (щебен-песок) маҳсулотлари етказиб берилганлигини, ушбу маҳсулотлар учун қисман тўловлар амалга оширилганлигини, даъво аризасида келтирилган қарздорлик суд муҳокамаси кунига қадар тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, асосий қарз ва пеня суммасини тўлиқ ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундириш ҳақида қарор қабул қилиш ҳақида фикр билдирди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар шартномага асосан маҳсулотларни қабул қилиб олганлигини, даъвогарнинг етказиб берган маҳсулотлари учун қисман тўловлар амалга оширилганлигини, даъво аризасида келтирилган қарздорлик юзасидан тўловлар амалга оширилмаганлигини, корхонанин иқтисодий аҳволини инобатга олиб, даъвогар томонидан сўралган пеня суммасини қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда камайтириш ҳақида фикр билдирди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, даъво аризаси юзасидан ишда иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтириш-лари ва важлари ҳамда фикрини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ олдиндан туланган суд харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Иш хужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 01.03.2022 йилда 3-сонли шартнома расмийлаштирилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга қўм-шағал маҳсулотлари етказиб бериши, жавобгар эса олинган маҳсулотлар учун тўловларни амалга ошириши лозим бўлган. Олинган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилиб, қолган тўловлар суд муҳокамаси кунига қадар амалга оширилмасдан келган, ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида расмийлаш-тирилган ҳисобфактура ва ишорнчномалар билан ҳам ўз тасдиғини топган. Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга вужудга келган қарздорлик тўловини тўлаш юзасидан талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу талабнома ижроси ҳам оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Юқорида қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг 118.707.100 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддаси 2-қисмига асосан 42.734.520 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 42.734.520 сўм пеня ундириш қисми асосли ҳисобланади. Бироқ суд, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4банди тушунтиришларига таяниб, ундирилиши сўралаётган пеня суммасини камайтириб 8.546.904 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Суд ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 118.707.100 сўм асосий қарз, 8.546.904 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ҳамда 1.614.416 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекисининг 118, 176-180, 186-188, 192-моддаларига асосан, суд қарор қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Китоб йўл қуриш-таъмирлаш” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Кўхна кеш йўлсоз инвест” МЧЖ фойдасига 118.707.100 сўм асосий қарз, 8.546.904 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ҳамда 1.614.416 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ойлик муддат ичида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли. Судья А.Сафаров