← Назад
Решение #605885 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2301/3189-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, судья ёрдамчиси
Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) ХХХ,
жавобгар вакили (ишончномага асосан) ХХХларни иштирокида, даъвогар Фурқат туман
фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши «А» фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамиятидан жами 389 082 008 сўмни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Фурқат туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши «А»
фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Б” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 314 791 269 сўм асосий қарз, 74 290 739 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан Фурқат туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан мутахассис жалб
этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан кўрсатмаларини баён
қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгар томонидан етказиб
берилган маҳсулот қиймати бўйича қисман тўловлар амалга оширилиб, қарздорлиги
60 128 769,32 сўм қолганлиги сабабли даъво аризани қолган қисмини қаноатлантирилишини
сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъво аризасига нисбатан ўз эътирозларини баён
қилиб, даъвогарга қисман тўловлар амалга оширилганлиги, тарафлар ўртасида тузилган
шартнома белгиланган тартибда туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги ва бу ҳақида маълумотнома олинганлиги сабабли даъвогарнинг даъво
талабини рад этилишини сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «А» фермер хўжалиги (“Хўжалик”) билан “Б”
масъулияти чекланган жамияти (“Буюртмачи”) ўртасида 2022 йил 18 январь кунги 18F/2022сонли пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича
фьючерс шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Хўжалик” ўзининг 2022 йил учун
агротехнологик харита (бизнес-режаси)га асосан 43,3 гектар ер майдондан 34,5 центнер (1
гектар учун), 149,4 тонна пахта хом ашёсини “Буюртмачи”га етказиб бериши, “Буюртмачи”
эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва шартноманинг 4.1.-бандига мувофиқ ҳақини
тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Шартноманинг 4.4.-бандига кўра, “Буюртмачи” томонидан “Хўжалик”нинг етказиб
берилган пахта хом ашёси қийматининг якуний ҳисоб-китоблари терим учун ўтказилган
пуллар ва бошқа ҳаражатлар чегирилганидан қолган қисми ҳосил йилининг 31 декабрь
санасига қадар, уруғлик пахтанинг 1-босқичида топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун
ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини
“Буюртмачи”га топширган вақтда тўловлар амалга оширилади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 449-моддаси биринчи қисмига кўра, Сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал
қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли
белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади.
ФКнинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун
бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда
топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул
қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш
(тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига нисбатан маҳсулот етказиб бериш
шартномаси тўғрисидаги қоидалар, тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар
етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 314 791 269
сўм асосий қарзни ундириш талабидан, жавобгарнинг судга тақдим қилган солиштирма
далолатнома, ўзаро келишув битими ва тарафларни кўрсатмаларига мувофиқ, жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қисман тўловлар амалга оширилганлиги сабабли
60 128 769,32 сўм асосий қарз қолганлигини инобатга олиб, даъвонинг ушбу қисмини
қаноатлантиришни ва қолган қисмини рад этишни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар шартнома шартларига асосан жавобгардан 74 290 739 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.1.-бандига кўра, мазкур шартнома
тарафлар томонидан имзоланиб, туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан
ўтказилгандан кейин кучга киради деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги «Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 269-сон қарорининг
9.-бандига кўра, судлар ҳақиқий бўлмаган битимни тузилмаган битимдан фарқлашлари
лозим.
Уни тузиш учун қонунчиликда белгиланган зарур шартлар мавжуд бўлмаган
(қонунчиликда кўрсатилган барча муҳим шартлар бўйича келишувнинг мавжуд эмаслиги,
оферта йўллаган шахс томонидан акцепт олинмаганлиги, мулкнинг топширилмаганлиги,
агар уни топширилиши қонунчиликка мувофиқ шартнома тузиш учун талаб этилса ва
ҳоказо) битим тузилмаган деб тан олинади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4
сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар
тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши
мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида Низом»нинг 2-бандига кўра, мазкур
Низомнинг амал қилиши қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), фермер
ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (кейинги
ўринларда хўжаликлар деб юритилади) ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш,
қайта ишлаш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш билан шуғулланувчи,
механизациялашган ишларни бажарувчи, хўжаликларга сервис, агрокимё, агротехника
хизматлари ва хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ
бошқа хизматлар кўрсатувчи тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари (кейинги ўринларда
тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари деб юритилади) ўртасида тузилган контрактация
шартномаларига (уларда давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш мавжудлигидан қатъи назар),
моддий-техника ресурслари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича
шартномаларга татбиқ этилади.
Низомнинг 5-банди биринчи қисмига кўра, Хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат
кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш, моддий-техника
ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган
барча турдаги шартномалар туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан
кейин бажарилиши кераклиги белгиланган.
Бироқ, тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг муҳим шартларига ҳамда Низом
талабларига мувофиқ, шартнома туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан
ўтказилиши лозим бўлсада, ушбу тартибларга риоя қилинмасдан шартнома рўйхатдан
ўтказилмаган.
Шу сабабли суд, тарафлар ўртасида тузилган шартномани муҳим шартларига ҳамда
юқоридаги Низом талабларига зид равишда туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, бундай ҳолатда даъвогар амалда етказиб берилган маҳсулотининг
қийматидан бошқа мулкий санкцияларни қўллашни талаб қилишга ҳақли эмаслигидан келиб
чиқиб, даъвонинг ушбу талабини рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи
қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрь кунги ПҚ-3318-сонли
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига кўра, фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан
даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг
қарорлари,
уларнинг
мансабдор
шахслари
хатти-ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш
рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 60 128 769,32 сўм асосий қарз ва тўланган 30 000 сўм почта харажатини
ундиришни ҳамда даъвони қаноатлантирилган қисми бўйича жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига (60 128 769,32 сўм асосий қарз ҳамда жавобгар томонидан 254 662
500 сўм даъво аризаси киритилган кейин тўланганлиги сабабли 314 791 269 сўмни х 2 фоизи)
= 6 295 825,38 сўм давлат божини ундиришни ва даъвонинг қолган қисми рад этилганлиги
учун даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божини
ундирмасликни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118,
129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «А» фермер хўжалиги фойдасига жавобгар “Б” масъулияти чекланган
жамияти
ҳисобидан
60
128
769,32
сўм
асосий
қарз
ва
тўланган
30 000 сўм почта харажатлари, жами 60 158 769,32 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига
6 295 825,38 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест)
келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев