← Назад
Решение #605886 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 40 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| нинг | 26 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
11 397 символов
4-1405-2302/776-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 11 апрель
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья
ёрдамчиси
Х.Жаббаровнинг
котиблигида,
аризачи
ДДДнинг
қарздор
ЖЖЖни
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, аризачи вакили Э.Ғаниев (2022 йил 31 октябрдаги
01-13/11-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Ф.Тохиров (ишончномасиз) ларнинг
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига ДДД ариза билан мурожаат этиб, ЖЖЖнинг
1 535 796 677 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня, 31 157 615,2 сўм давлат божи, 19 600 сўм
почта харажати ва 61 250 сўм видеоконференцалоқа хизмати харажатлари, жами
1 572 035 142,82 сўм қарздорлиги мавжудлиги, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди томонидан
1 572 035 142,82 сўмлик қарзларини ЖЖЖдан ундириш тўғрисида қарори чиқарилиб,
мажбурий ижро бюросига тақдим қилинганлиги, ушбу ижро ҳужжатлари асосида ижро органи
томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, қарздорнинг мол-мулклари
аниқланмаганлиги, қарздорликни ундириш имконияти йўқлиги сабабли, Ўзбекистон
Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги
Қонуннинг 40-моддаси талабларига мувофиқ ундирувчига ижросиз қайтарилганлиги баён
қилиниб, корхонанинг мол-мулки йўқлиги, ҳисоб рақамида пул маблағлари йўқлиги, қарздорни
пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини қаноатлантиришга ва мажбурий тўловлар
бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, қарздорни
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунига асосан
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ўз тушунтиришида, аризадаги важларни
такрорлаб, аризани қаноатлантиришни, қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида, аризада
кўрсатилган важларни тан олишини, корхонанинг молиявий ахволи оғирлигини маълум қилиб,
қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни
лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича,
ЖЖЖ (СТИР:203609664) 2001 йил 21 майда давлат рўйхатидан юридик шахс сифатида
рўйхатга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитасининг расмий сайтидан
олинган маълумотга кўра, ЖЖЖнинг таъсисчиси Нематов Шарофилло Нематович эканлиги
кўрсатилган. Жамият жойлашган жой Хўжа Ахрори Валихўжа-Ахрор-3 маҳалласи.
ДДД томонидан тақдим хужжатлардан аниқланишича, қарздор ЖЖЖнинг жами
бўлиб, 1 572 035 142,82 сўм қарздорлиги мавжуд.
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди томонидан 1 572 035 142,82 сўмлик қарзларини
ЖЖЖдан ундириш тўғрисида 2021 йил 12 октябрдаги қарори билан қарздорнинг аризачи
олдидаги қарзи бўйича ундирув унинг мол-мулкига қаратилган. Бироқ, Мажбурий ижро
бюроси Самарқанд туман бўлими давлат ижрочиси томонидан, Ўзбекистон Республикаси “Суд
ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Қонуннинг 40-моддаси 1қисми 3-бандига асосан, қарздорнинг тўлаш қобилиятининг мавжуд эмаслиги сабабли, Давлат
ижрочисининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори билан ундирувчига ижросиз қайтарилган ва
ижро иши юритиш тамомланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари
қуйидагилардан иборат:
- вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи
корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги;
- доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка
тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда
қўлланилмайди.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги
тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг
жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан
қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа
ваколатли орган томонидан берилиши мумкин.
Қонуннинг 242-моддасига кўра, Суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш
ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат
ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади.
Қонуннинг 140-моддасига кўра, суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш
тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади.
Суд, ижро ҳужжати бўйича МИБ Самарқанд туман бўлими томонидан
қарздорликларни жавобгарнинг мол-мулкидан ундириш бўйича ижро иши юритилганлигини,
қарздорлигини ундиришнинг имкони бўлмаганлиги учун ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз
қайтарилганлигини, қарздордан қарзини ундириш учун корхонанинг бошқа активлари
йўқлигини, пул мажбурияти бўйича кредитор талабларини қаноат-лантиришга ва мажбурий
тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини банкротлик аломатлари
деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни, қарздор ЖЖЖни соддалаштирилган тартибда
банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритиш бошлашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчиси номзоди сифатида тўртинчи тоифали
суд бошқарувчиси Ширинбоев Абдирофиқ кўрсатилган бўлиб, унга Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси
аттестати берилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 26-моддаси иккинчи қисмига кўра, Жисмоний шахсга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судга ариза берган аризачи
томонидан молиявий бошқарувчига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга
ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида олдиндан пул маблағлари
ўтказилиши белгиланган.
Аризачи ДДД томонидан 2023 йил 10 мартда тугатиш бошқарувчисининг иш ҳақи
учун Суд департаменти Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими депозитига 6 440 000 сўм
тўланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги
224-сон Қарорига илова «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка
олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари»нинг 3-бандида, суд бошқарувчиси, ўзи
тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича
ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шартлиги, 38-бандида, сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари
мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилиши, сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги
тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига,
иқтисодий судга тақдим этилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси, биринчи
қисмига кўра, Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни билан белгиланган
“Давлат божи ставкалари миқдорлари”нинг иккинчи қисм “в” бандига кўра, ташкилотлар ва
фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг 3 баравари миқдорида
давлат божи тўланиши белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи ва жавобгар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини инобатга
олиб, аризани қаноатлантиришни, қарздор ЖЖЖ соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни, А.Ширинбоевни тугатиш бошкарувчиси
этиб тайинлашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган
900 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини қарздор ЖЖЖ зиммасига юклашни
лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
27, 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 5, 140, 241, 242-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи ДДДнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор ЖЖЖ соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилсин ва тугатишга доир
иш юритиш бошлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун А.Ширинбоев тугатиш
бошкарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси А.Ширинбоев зиммасига - қарздорни тугатишга доир иш
юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш, қарздорда сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича
ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайѐрлаш, имзолаш, судга тақдим
қилиш; имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига; банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш; ўн кунлик муддат ичида расмий нашрларда
қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги
маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш; - тугатишга доир иш
юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
мувофиқ равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги оралиқ
ҳисоботини тақдим қилиш; тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида ҳисоботни
2023 йил 11 июлгача тақдим этиш масъулияти юклатилсин.
Қарздор ЖЖЖдан:
- ДДД фойдасига олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ва 900 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Тугатиш бошкарувчиси А.Ширинбоев томонидан тугатиш ишлари якунланганидан
сўнг, унга Суд департаменти Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими депозитидан 6 440 000 сўм
иш ҳақи тўлансин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол ижрога
қаратилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) бериши мумкин.
Ф.Юлдашев