Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/354 Дата решения 11.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошкармаси Ответчик / Подсудимый BIO EKO SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1123753 Claim ID 3191718 PDF Hash 1f404b057039f9cb... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 212-моддаси нинг 212 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
ИПК 184-моддаси ИПК 184 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 141-моддаси онуннинг 141 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2301/354-сонли иш 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, даъвогар Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармасининг жавобгар “Bio Eco Service” МЧЖга нисбатан Юқоричирчиқ тумани, Бирлик МФЙ, Тинчлик ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 5644-контурининг 116,6 кв.метрида белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатнома олмасдан ноқонуний қурилган қурилмаларни ва 802 метр бетон деворни ўзининг ҳисобидан буздириш ҳамда ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ф.Маражапов (2023 йил 5 январдаги 01-06-сонли ишончнома), Юқоричирчиқ туман ҳокимияти вакили Х.Акбаров (2023 йил 4 январдаги 1-сонли ишончнома) иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Bio Eco Service” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Бирлик МФЙ, Тинчлик ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 5644-контурининг 116,6 кв.метрида белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатнома олмасдан ноқонуний қурилмалар қурганлигини баён қилиб, суддан мазкур қурилмаларни ва 802 метр бетон деворни ўзининг ҳисобидан буздириш ва ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2023 йил 1 мартдаги ажрими билан Юқоричирчиқ туман ҳокимияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлаб, қурилмаларни жавобгарнинг ҳисобидан буздириш ва ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўради. Суд мажлисида учинчи шахс вакили иштирок этиб, суддан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли “Гибрид почта” хизмати орқали ва xoshimov3030@mail.ru электрон почта манзилига суд ажрми юборилиб хабардор этилган бўлса-да, жавобгар вакили суд мажлисида иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, суд низони жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади: Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 декабрдаги 981-сонли қарорининг ижроси юзасидан Бирлик МФЙ, Тинчлик ҳудудида мониторинг кузатув ишларини амалга ошириш жараёнида мазкур ҳудудда фаолият юритиб келаётган жавобгар қонун талабларига зид равишда Бирлик МФЙ, Тинчлик ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 5644контуридан 116,6 кв.метрида белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатнома олмасдан ноқонуний қурилмалар ва 802 метр узунликда бетон девор қурганлиги аниқланган. Ваколатли орган томонидан жавобгарга қурилган қурилмаларининг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилган, шунингдек ушбу иморатни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома тузилган. Ушбу далолатнома нусхаси жавобгар вакилига топширилган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга огоҳлантириш хати юборилиб, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани 15 кун муддат ичида бузиб ташлаш ҳақида кўрсатма берилган бўлса-да, жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморат ўз ҳисобидан бузиб ташланмаган. Жавобгарга маъмурий баённома расмийлаштирилган. Бироқ, жавобгар томонидан камчиликлар бартараф этилмаган. Шундан сўнг даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 212-моддасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг 11-бандига кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриш ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи қисмига асосан ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бандига асосан ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш: қурилиш мақсадлари учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини; икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кўп ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказилганлигини; икки қаватгача, (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уйжойларни, шунингдек 300 метр кубдан кам ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар қуриш учун туман қурилиш бўлими билан келишилган лойиҳанинг мавжудлигини; шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилганлигини текшириш орқали амалга оширилади. Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, Бирлик МФЙ ҳудудида жавобгарга тегишли ер майдонида лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилмасдан ўзбошимчалик билан 802 метр бетон девор ва қурулмалар қурулганлиги ўз исботини топди. Юқорида баён этилган асосларга кўра, жавобгарга тегишли мазкур қурилмалар ҳамда 802 метр бетон девор ўз ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Бундан ташқари, даъвогарнинг ер майдонини ўз ҳолатига қайтариш талаби муҳокама қилинганда, мазкур ерлар Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг 2021 йил 15 апрелдаги VI/XXX-VIII-сонли қарори билан жавобгарга чиқинди кластерини ташкил этиш учун бириктириб берилганлиги аниқланди. Демак, даъвогарнинг ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим. ИПК 184-моддасига асосан пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади. Юқорида қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда давлат божини уларнинг зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг давлат божи ставкаларининг б-бандига кўра иқтисодий судларга номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан – базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Мазкур қонуннинг 141-моддасига асосан иқтисодий судларда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат органлари давлат божи тўлашдан озод қилинган. Демак, даъво асосли деб топилганган қисми бўйича суд жавобгардан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундиришни, даъво рад қилинган қисми бўйича даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,170, 176-179 ҳамда 184моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, бир ой муддат ичида Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Бирлик МФЙ, Тинчлик ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 5644контуридан 116,6 кв.метрида белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатнома олмасдан ноқонуний қурилган қурилмалар ҳамда 802 метр бетон девор “Bio Eco Service” МЧЖ ҳисобидан бузиб ташлансин. “Bio Eco Service” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи, Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Ғ.Машкуров