← Назад
Решение #605949 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 108 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 11 апрель
4-1105-2301/321-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
“Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ манфаатида жавобгар “Everyday” МЧЖ
ҳисобидан 3.651.009.753,24 сўм асосий қарз, 1.642.414.388,94 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакиллари Д.Каримов,
С.Назаровлар (ишончнома асосида), жавобгар вакили У.Юсупов (раҳбар)
иштирокида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси даъвогар “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Everyday” МЧЖ ҳисобидан
3.651.009.753,24 сўм асосий қарз, 1.642.414.388,94 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суднинг 2023 йил 3 апрелдаги ажрими билан Бўка туман ҳокимлиги
қишлоқ хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд муҳокамасида даъвогар ва жавобгар иштирок этиб, тарафлар низони
медиатив келишув асосида ҳал қилишганлигини билдириб, суддан даъво
аризани кўрмасдан қолдиришни сўрашди.
Суд мажлисида палата ва учинчи шахс вакиллари иштирок этмади.
Бироқ, палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Учинчи шахс суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор бўлсада суд мажлисида иштирок этмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддалари тартибида ишни палата ва
учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатлар ва тақдим қилинган медиатив келишув билан танишиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил
2 декабрда 1-сонли “Бошоқли дон харид қилиш тўғрисида контрактация
шартномаси” тузилган.
2023 йил хосилли учун уруғлик буғдой ҳақини шартноманинг 3-бўлим,
1.3-бандида кўрсатилган “Хўжалик” уруғлик қийматининг 30 фоизидан кам
бўлмаган миқдорда олдиндан, қолган 70 фоизини уруғлик олган кундан бошлаб
60 кундан кечиктирмасдан тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган контрактация шартномасига асосан
“Хўжалик”, “Таёрловчи”га тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида бироқ
муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаш белгиланган.
Қарздорликни қоплаб беришни сўраб, даъвогар томонидан жавобгарга
2022 йил 12 октябрда 10/636-сонли ҳамда 2022 йил 24 ноябрда 10/702-сонли
талабнома юборилган. Талабнома юборилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан
қарздорлик тўлиқ қоплаб берилмагач даъвогар ариза билан судга мурожаат
қилган.
Даъвогар ва жавобгар мазкур иқтисодий иш бўйича низони медиация
орқали ҳал этишиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 11 апрелда тузилган медиатив
келишувни судга тақдим қилишди.
Тарафлар ўртасида тузилган мазкур медиатив келишув профессионал
медиатор О.Самандаров томонидан тасдиқланган.
ИПК 107-моддаси 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Суд мазкур даъво юзасидан тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топди.
ИПК 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар
ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини
бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
“Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
18-моддасида давлат божини қайтариш тартиби белгиланган бўлиб, агар
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан
қолдирилган ҳолларда ҳам давлат божи тўлиқ қайтарилиши кераклиги
белгиланган. у сабабли, суд мазкур иш бўйича давлат божи ундирмасликни
лозим топди.
Юқорида баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддасининг 53-банди ҳамда 108, 195, 196моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ манфаатида
жавобгар “Everyday” МЧЖ ҳисобидан 3.651.009.753,24 сўм асосий қарз,
1.642.414.388,94 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест)
келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров