Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2301/765 Дата решения 11.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" AJ Ответчик / Подсудимый 1-сон Болалар спорт мактаби
Source ID 1074569 Claim ID 3256215 PDF Hash fc9e75200d3e1146... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 11-моддаси ФК 11 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1405-2301/765-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 11 апрел Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.К.Мажидов, ушбу кун ХХХнинг даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар Ургут туман 1-сон болалар спорт мактабидан 4 270 824,8 сўм асосий қарз ва 1 381 308 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни ХХХ (бундан буён матнда Адлия деб юритилади) даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида жавобгар Ургут туман 1-сон болалар спорт мактаби (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 14 январ куни 330396-сонли улгуржи истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлиги, ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 4 270 824,8 сўмлик электр энергияси етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 2023 йил 14 март ҳолатига 4 270 824,8 сўмлик қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги, бундан ташқари шартноманинг 3.11-бандига асосан тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня тўланиши назарда тутилганлиги, шунга асосан 1 381 308 сўм пеня ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 270 824,8 сўм асосий қарз ва 1 381 308 сўм пеняни ундириш сўралган. Судга даъвогар томонидан маълумотнома тақдим қилинган бўлиб, унда жавобгарнинг 2023 йил 1 март ҳолатига асосий қарзи 4 270 824,8 сўмни, пенядан қарзи 1 381 308 сўмни ташкил этганлиги, бироқ жавобгар жами 9 500 000 сўм тўлаб берганлиги маълум қилинган. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ номидан Ургут туман электр таъминоти корхонаси (Корхона) ва Ургут туман 1-сон болалар спорт мактаби (Истеъмолчи) ўртасида 2023 йил 14 январ куни улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш тўғрисида 330396-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ орқали Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий энергия миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоби қилинган ва 2023 йил 1 март ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлиги 4 270 824,8 сўмни ташкил этган. Бу тўғрисида тарафлар ўртасида икки томонлама солиштирма далолатномаси имзоланган. Аммо, жавобгар электр энергияси ҳақини тўламасдан, юқоридаги қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган. Бироқ, судга даъвогар томонидан тақдим қилган маълумотномадан жавобгар томонидан 2023 йил 23 март куни 4 500 000 сўм, 2023 йил 31 март куни 5 000 000 сўм, жами бўлиб 9 500 000 сўм тўлаб берилганлиги ва қарзи тўлиқ сўндирилганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 4 270 824,8 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабининг асосли деб ҳисоблаб, ушбу қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб берилганлигини инобатга олиб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. Шунингдек, шартноманинг 3.12-бандига кўра, ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Шунга кўра, даъвогар ушбу шартнома талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан 1 381 308 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумот солиштирма далолатномада кўрсатиб ўтилган. Бироқ, судга даъвогар томонидан тақдим қилган маълумотномадан жавобгар томонидан 2023 йил 23 март куни 4 500 000 сўм, 2023 йил 31 март куни 5 000 000 сўм, жами бўлиб 9 500 000 сўм тўлаб берилганлиги ва ҳисобланган пеня суммаси тўлиқ сўндирилганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 1 381 308 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабининг асосли деб ҳисоблаб, ушбу пеня суммаси жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб берилганлигини инобатга олиб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси еттинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 300 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар Ургут туман 1-сон болалар спорт мактабининг зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: ХХХнинг даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар Ургут туман 1-сон болалар спорт мактабидан 4 270 824,8 сўм асосий қарз ва 1 381 308 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Ургут туман 1-сон болалар спорт мактабидан: - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи; - Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.К.Мажидов