Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/992 Дата решения 11.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Игамов Ғайрат Рахмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "OZAGROSERVIS" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "MUGLON AGROSERVIS MTP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081553 Claim ID 3253010 PDF Hash 0c964e3ee9e95397... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 313-моддаси ФКнинг 313 law
ФКнинг 315-моддаси ФКнинг 315 law
ФКнинг 323-моддаси ФКнинг 323 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 116-моддаси ИПКнинг 116 law
йича ушбу Кодекснинг 118-моддаси йича ушбу Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 11 апрель 4-1805-2302/992-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ўзагросервис” АЖ манфаатида, жавобгар "MUG’LON AGROSERVIS MTP" масъулияти чекланган жамиятидан 69 202 191 сўм асосий ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар иштирокисиз, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ўзагросервис” АЖ манфаатида (бундан буён матнда - даъвогар), Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "MUG’LON AGROSERVIS MTP" масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда – жавобгар) 69 202 191 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисига қадар даъвогар вакили томонидан илтимоснома тақдим этиб, унга кўра ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни ҳамда даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўраган. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК)нинг 128, 170-моддаларига асосан суд ишни тараф вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатлари ва мавжуд далилларни ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича даъвогар "MUG’LON AGROSERVIS MTP" масъулияти чекланган жамияти (топширувчи), “Ўзагросервис” АЖ (қабул қилувчи) ва жавобгар “Интеграл агро марказ” МЧЖ (қарз берувчи) ўртасида 2021 йил 30 апрель 121-сонли қарз берувчиликни ўтказиш ҳақидаги талабни қабул қилиш тўғрисида шартнома тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарнинг “Интеграл агро марказ” МЧЖдан бўлган 69 202 191 сўм қарздорлигини тўлаб беришни ўз зиммасига олган ва “Интеграл агро марказ” МЧЖга тўлаб берган. Бироқ жавобгар ушбу қарздорликни даъвогарга тўлаб бермаган. Даъвогарнинг жавобгар томонга ушбу 69 202 191 сўм қарздорликни 10 кун муддат ичида тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. ФКнинг 313-моддасига кўра, мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин. ФКнинг 315-моддасига кўра, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, дастлабки кредиторнинг ҳуқуқи янги кредиторга ҳуқуқ ўтиш пайтида мавжуд бўлган ҳажмда ва шартлар асосида ўтади. Хусусан янги кредиторга мажбуриятнинг бажарилишини таъминлайдиган ҳуқуқлар, шунингдек талаб билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар, шу жумладан тўланмаган фоизларга ҳуқуқ ҳам ўтади. ФКнинг 322 моддасига асосан қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади. ФКнинг 323-моддасида қарздорни қарзни тўлаш мажбуриятидан озод қилмаган ҳолда қарзни ёки унинг қисмини бошқа шахсга ўтказишга рухсат берилади. Бу ҳолда ҳар иккала қарздор мажбуриятнинг бажарилиши учун солидар жавобгар бўлади. Қарздорнинг учинчи шахс билан шартномаси асосида учинчи шахс мажбуриятнинг бажарилиши бўйича кредитор олдида эмас, балки фақат қарздор олдида бурчли бўлиши қайд этилган. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг 69 202 191 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши белгиланган. Шунингдек, ИПКнинг 116-моддасига кўра, суд мажлисини видеоконференсалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ ундирилади. Юқорида баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 69 202 191 сўм асосий қарз, 30 000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 1 384 043,82 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 112-113, 116, 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "MUG’LON AGROSERVIS MTP" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: -Даъвогар “Ўзагросервис” АЖ фойдасига 69 202 191 сўм асосий қарз, 30 000 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 1 384 043,82 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Ғ.Р.Игамов