← Назад
Решение #606017 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 230 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 230 | — | law | |
| олатда даъвогар ФК | 230 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2101/5708-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Л.Абдуллаев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Ҳ.Турсунов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 11 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев
ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
даъвогар вакили Я.Элибоев (2022 йил 2 августдаги 3-сонли ишоннома
асосида) жавобгар вакиллари А.Эшмуродов (МЧЖ раҳбари), И.Ражабов
(ордер асосида), Ё.Хўжақулов (2023 йил 10 апрелдаги 41-сонли ишончнома
асосида)лар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Оқтепа файз савдо” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Орзу қувончи” масъулияти
чекланган жамиятидан 251 344 005 сўм қарздорликни ундириб бериш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
16 февралдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Оқтепа файз
савдо” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Орзу қувончи”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 251 344 005 сўм қарздорлик (сарфланган харажатлар)ни
ундириб беришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 28 ноябрдаги ажрими билан
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Карвон инвест транс” масъулияти
чекланган жамияти жалб этилган.
Суднинг 2022 йил 19 декабрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Қарши шаҳар ҳокимлиги, Қарши шаҳар ободонлаштириш
бошқармаси ва Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси Қарши шаҳар
филиали жалб этилган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз,
жавобгарнинг апелляция шикояти ва хусусий ажрим чиқариш ҳақидаги
оғзаки илтимосномаси қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти
билан мурожаат қилган ва унда унда суд ҳужжатларини бекор қилиб,
Палатанинг даъвогар манфаатида жавобгардан 251 344 005 сўм қарздорлик
ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида
янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятида баён этилган важларни такрорлаб, судлар томонидан иш
ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлигини, моддий ва процессуал қонун
ҳужжатлари нотўғри талқин қилиниб, қўлланилганлигини, жавобгарнинг
зиммасида ҳеч қандай шартномавий мажбурият йўқлигини, Фуқаролик
кодексининг 230-моддасида назарда тутилган асос бўйича қарздорликни
ундиришга асослар йўқлигини, акфадан қурилган савдо дўконлари олдиндан
мавжуд бўлганлигини, таъмирлаш ишлари олиб борилмаганлигини, даъвогар
МЧЖ ҳисобига келиб тушган ижара пулларидан сарф-харажат қилганлигини,
20 та савдо дўкон акфадан қурилганлиги асоссиз эканлигини, буни
тасдиқловчи мақбул далиллар йўқлигини баён қилиб, суд қарорларини бекор
қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари судлар томонидан
ишдаги далиллар тўлиқ ўрганиб чиқилиб, даъво талабини қаноатлантириш
тўғрисида қонуний қарор қабул қилинганлигини, моддий ва процессуал
қонун ҳужжатлари тўғри қўлланилганлигини, даъвогар мулкдор ва инсофли
эгалловчи сифатида 20 та савдо дўконида акфа ўрнатганлигини, учинчи шахс
“Карвон инвест транс” масъулияти чекланган жамияти билан шартнома
тузилганлигини,
ишдаги
ҳисобварақ-фактурларга
асосан
ишлар
бажарилганлиги тасдиқланганлигини баён қилиб, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Палата ва учинчи шахс “Карвон инвест транс” масъулияти чекланган
жамияти тегишли тортибда суд мажлиси куни ва вақти тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати суд мажлисини палата ва учинчи шахслар
иштирокисиз кўриб чиқиш лозим деб ҳисоблади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини
қаноатлантиришни,
суд
қарорларини
бекор
қилиб,
даъвони
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим
топди.
Аниқланишича, “Қаршиозиқовқат” очиқ ҳиссадорлик жамият
таъсисчиларининг 2002 йил 4 августдаги 1-сонли йиғилиш қарори билан
“Қаршиозиқовқат” очиқ ҳиссадорлик жамияти “Орзу қувончи” масъулияти
чекланган жамияти деб ўзгартирилиб, давлат рўйхатига олинган.
Қарши шаҳар ҳокимининг 2004 йил 21 сентябрдаги Х-625/9-сонли
қарори билан жамиятга ўзига қарашли 1,5 га ер майдонига ишлаб чиқариш
базасидаги мавжуд биноларни қайта таъмирлаб, қуриб савдо мажмуасига
айлантиришга рухсат берилган.
Шунингдек, Қарши шаҳар ҳокимининг 2013 йил 7 майдаги
Х-354/5-сонли қарори билан жамият томонидан қурилган 486 та савдо
дўконлар фойдаланишга қабул қилиниб, мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи
берилган.
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция
инстанциясининг 2015 йил 28 декабрдаги ажримига асосан “Орзу қувончи”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бино ва иншоотлар Қарши шаҳар
ҳокимлиги ихтиёрига ўтказилиб, Қарши шаҳар ҳокимининг 2016 йил
29 февралдаги Х-291/2-сонли қарори билан мол-мулк қабул қилиб олинган.
Қарши шаҳар ҳокимининг 2016 йил 3 майдаги Х-627/5-сонли қарори
билан “Орзу” савдо мажмуасининг мулки базасида “Оқтепа файз савдо”
мажмуаси ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2019 йил 31 майдаги ажрими билан Жиноят ишлари бўйича
Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2015 йил 28 декабрдаги
ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгидан апелляция инстанциясида
кўриш учун юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди апелляция
инстанциясининг 2019 йил 6 декабрдаги ажримига асосан Жиноят ишлари
бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2015 йил
28 декабрдаги ажримининг “Орзу қувончи” масъулияти чекланган жамияти
таркибида ташкил этилган амалдаги бозор баҳоси 14 039 348 737 сўм бўлган
“Орзу” савдо мажмуасини тўлиқ жиноят предмети деб топиб, давлат
эгалигига (Қарши шаҳар ҳокимлиги) ихтиёрига ўтказишни белгилаш қисми”
бекор қилинган.
Нишон туман маъмурий судининг 2019 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан Қарши шаҳар ҳокимининг Қарши шаҳридаги “Орзу” савдо
мажмуасининг бино ва иншоотлари давлат эгалигини Қарши шаҳар
ҳокимлигига ўтказиш тўғрисида”ги 2016 йил 29 февралдаги Х-291/2-сонли
ҳамда ЖИБ вилоят апелляция инстанцияси судининг 2015 йил
28 декабрдаги ажримига кўра қабул қилинган Қарши шаҳар ҳокимининг
2016 йил 29 февралдаги “Қарши шаҳридаги “Орзу” савдо мажмуасига
тегишли бўлган бино ва иншоотларни Қарши шаҳар ҳокимлигига ўтказиш
тўғрисида”ги 2016 йил 3 майдаги Х-627/5-сонли қарорлари ҳақиқий эмас деб
топилган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 22 январдаги
4-1801-1904/5578-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгар Қарши шаҳар
ҳокимлиги ва қўшимча жавобгар “Оқтепа файз савдо” мажмуасидан
“Орзу” савдо мажмуасининг 14 039 348 737 сўмлик мол-мулки бино ва
иншоотлари билан “Орзу қувончи” масъулияти чекланган жамиятига
қайтарилган.
Бундан ташқари, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
16 августдаги 4-1801-2204/2881-сонли ҳал қилув қарорига мувофиқ
“Оқтепа файз савдо” мажмуаси зиммасига “Орзу қувончи” масъулияти
чекланган жамиятига Қарши шаҳар “Оқтепа” МФЙ Хонобод кўчаси 2-уйда
жойлашган “Орзу” савдо мажмуаси ҳудудидаги 392,90 кв.м. ҳудудда
жойлашган 20 та савдо дўконлардан фойдаланишга қаршилик (тўсқинлик)
қилмаслик мажбурияти юклатилган.
Жавобгарга тегишли бўлган мол-мулклар даъвогарнинг эгалигида
бўлган даврда даъвогар ва “Буюк карвон инвест транс” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2018 йил 5 декабрда 30-сонли пудрат шартнома
расмийлаштирилиб, шартномага асосан “Буюк карвон инвест транс”
масъулияти чекланган жамияти томонидан савдо мажмуасининг қурилиши
тугалланмаган бир қисмида 20 та савдо дўконлари акфадан қуриб
битказилган.
Бажарилган
ишлар
бўйича
2018 йил декабрь ойида 1-сонли ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиб,
ҳисобварақ-фактура асосида бажарилган 195 949 102 сўм қийматдаги пудрат
ишлари даъвогар томонидан қабул қилиб олинган. Шартнома асосида
бажарилган ишлар учун даъвогар томонидан “Буюк карвон инвест транс”
масъулияти чекланган жамиятига 2018 йил 6 декабрда 731-сонли тўлов
топшириқномаси асосида 20 000 000 сўм, 21 декабрда 761-сонли тўлов
топшириқномаси асосида 15 000 000 сўм, 26 декабрда 773-сонли тўлов
топшириқномаси асосида 10 000 000 сўм, 2019 йил 22 январда 24-сонли
тўлов топшириқномаси асосида 15 000 000 сўм, 30 январда 44-сонли тўлов
топшириқномаси асосида 12 000 000 сўм, 7 февралда 57-сонли тўлов
топшириқномаси асосида 15 000 000 сўм, 11 февралда 63-сонли тўлов
топшириқномаси асосида 10 000 000 сўм, 19 февралда 79-сонли тўлов
топшириқномаси асосида 10 000 000 сўм, 28 февралда 204-сонли тўлов
топшириқномаси асосида 12 000 000 сўм, 6 мартда 215-сонли тўлов
топшириқномаси асосида 11 000 000 сўм, 19 мартда 235-сонли тўлов
топшириқномаси асосида 17 000 000 сўм, 29 мартда 244-сонли тўлов
топшириқномаси асосида 20 000 000 сўм, 30 апрелда 334-сонли тўлов
топшириқномаси асосида 9 000 000 сўм, 13 майда 365-сонли тўлов
топшириқномаси асосида 5 000 000 сўм, 31 майда 440-сонли тўлов
топшириқномаси асосида 3 000 000 сўм, 28 июнда 663-сонли тўлов
топшириқномаси асосида 5 000 000 сўм ва 9 июлда 667-сонли тўлов
топшириқномаси асосида 6 949 102 сўм, жами 195 949 102 сўм миқдорида
пул маблағлари тўлаб берилган.
Шунингдек, даъвогар ва “Буюк карвон инвест транс” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 20 апрелда 1-сонли пудрат
шартномаси асосида “Буюк карвон инвест транс” масъулияти чекланган
жамияти томонидан бозор инфратузилмаларини яхшилаш мақсадида пудрат
ишлари бажарилган.
Бажарилган ишлар бўйича 2019 йил июнь ойида 1-сонли ҳисобварақфактура расмийлаштирилиб, ҳисобварақ-фактура асосида бажарилган
55 394 903 сўм қийматдаги пудрат ишлари даъвогар томонидан қабул қилиб
олинган. Шартнома асосида бажарилган ишлар учун даъвогар томонидан
“Буюк карвон инвест транс” масъулияти чекланган жамиятига 2019 йил
17 июлдаги 696-сонли тўлов топшириқномаси билан 5 000 000 сўм,
13 августдаги 776-сонли тўлов топшириқномаси асосида 5 000 000 сўм,
5 сентябрдаги 853-сонли тўлов топшириқномаси асосида 5 000 000 сўм,
28 сентябрдаги 923-сонли тўлов топшириқномаси асосида 10 000 000 сўм,
30 ноябрдаги 1124-сонли тўлов топшириқномаси асосида 10 000 000 сўм,
11 декабрдаги 1151-сонли тўлов топшириқномаси асосида 9 000 000 сўм,
17 декабрдаги 1152-сонли тўлов топшириқномаси асосида 11 394 903 сўм,
жами 55 394 903 сўм маблағлар ўтказиб берилган.
Ушбу шартномалар асосида даъвогар томонидан “Буюк карвон инвест
транс” масъулияти чекланган жамиятига 251 344 005 сўм миқдорида
маблағлар ўтказиб берилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 251 344 005 сўм миқдорда қилинган харажатларни ундириб
беришни сўраган.
Судлов ҳайъати судлар томонидан моддий ҳуқуқ нормаси нотўғри
қўлланилган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик
ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак.
ФКнинг 230-моддаси иккинчи қисмида ўз навбатида инсофли
эгалловчи ҳам, инсофсиз эгалловчи ҳам мол-мулкдан қанча вақт давомида
олинган даромад мулкдорга қайтарилиши керак бўлса, шунча вақт давомида
мол-мулкка қилинган зарур харажатларини тўлашни мулкдордан талаб
қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан инсофли
эгалловчи сифатида мулкдор бўлган пайтда қонуний эгалигида бўлган
мол-мулклар бўйича қилган харажатларини ундириш талаб қилинган.
Биринчи инстанция суди даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш
тўғрисида нотўғри хулосага келган.
Чунки, Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция
инстанциясининг 2015 йил 28 декабрдаги ажримига асосан “Орзу қувончи”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бино ва иншоотларни Қарши
шаҳар ҳокимининг 2016 йил 29 февралдаги Х-291/2-сонли қарори билан молмулк қабул қилиб, Қарши шаҳар ҳокимлигининг 100 фоизлик
таъсисчилигида даъвогар ташкил этилган.
Даъвогарнинг бошқа таъсисчилари ва бошқа мол-мулки ёки бошқа
даромад манбии мавжуд бўлмаган.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди апелляция
инстанциясининг 2019 йил 6 декабрдаги ажримига асосан Жиноят ишлари
бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2015 йил
28 декабрдаги ажримининг “Орзу қувончи” масъулияти чекланган жамияти
таркибида ташкил этилган амалдаги бозор баҳоси 14 039 348 737 сўм бўлган
“Орзу” савдо мажмуасини тўлиқ жиноят предмети деб топиб, давлат
эгалигига (Қарши шаҳар ҳокимлиги) ихтиёрига ўтказишни белгилаш қисми”
бекор қилинган.
Демак, янги ташкил этилган даъвогар жавобгарнинг мол-мулки
ҳисобидан шакилланган, ундан фойдаланган, тассаруф этган ва
дуконларнинг ижарага беришдан тушган тушум яъни, даромад эвазига молмулкни яхшилаш учун харажат қилган.
Мазкур ҳолатда даъвогар ФКнинг 230-моддасига асосан мол-мулкни
яхшилаш мақсадида қилинган харажатларни жавобгардан ундиришни талаб
этиш ҳуқуқиқга эга эмас.
Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини
қоноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 251 344 005 сўм
қарздорлик (қилинган харажатлар)ни ундириб нотўғри хулосага келган. Ўз
навбатида апелляция инстанция суди ушбу ҳолатларни эътиборга олмасдан,
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш
учун юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи ва апелляция
инстанцияси суди қарорларини бекор қилишни ва даъво талабни
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишни
биринчи инстанция суди, апелляция инстанцияси суди ҳамда кассация
инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари даъвогар
зиммасига юкланиб, даъвогардан ишни биринчи инстанция судида кўриш
билан
боғлиқ
5 026 880 сўм давлат божи Республика бюджетигаундирилиши, ишни
апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриб чиқиш билан боғлиқ
жами 5 026 880 (2 513 440+2 513 440) давлат божи даъвогардан жавобгар
фойдасига ундириб берилиши ҳамда ишни апелляция ва кассация
инстанцияларида видеоконференцалоқа режими билан боғлиқ жами 150 000
(75 000+75 000) сўм суд харажатлари ҳамда жами 54 000 (24 000+30 000) сўм
почта харажатлари даъвогардан жавобгарга ундирилиши лозим бўлади.
ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида агар ижро этилмаган суд
ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад
этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса
ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми
ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор
қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилиши белгиланган.
Суд ҳужжатлари бекор қилиниши муносабати билан ушбу суд
қарорлари асосида берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор
қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303, 343-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Орзу қувончи” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “Оқтепа файз савдо” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “Орзу қувончи” масъулияти чекланган жамиятидан
251 344 005 сўм қарздорликни ундириб бериш тўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантириш рад этилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори бўйича ундирув бекор
қилинсин.
Даъвогар “Оқтепа файз савдо” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 5 026 880,1 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Оқтепа файз савдо” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан жавобгар “Орзу қувончи” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига олдиндан тўланган жами 5 026 880 сўм давлат божи, 54 000 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Даъвогар
“Оқтепа
файз
савдо”
масъулияти
чекланган
жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суд ҳисобига жами
150 000 (75 000 + 75 000) сўм харажатлар ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров