Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/605 Дата решения 11.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Partner Business Leasing" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Козимов Тошпўлат Мейлиевич" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081412 Claim ID 3211674 PDF Hash 2e72c0bc5f48072d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 597-моддаси ФКнинг 597 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 11 625 симв. Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2023 йил 11 апрель 4-1802-2301/605-сонли иш раислигида, суд мажлиси котиби Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Шаҳрисабз туманлараро суди ВКА оператори З.Хушматов кўмаклашувида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси манфаатида даъвогар – "Partner Business Leasing" МЧЖнинг жавобгар – “Козимов Тошпўлат Мейлиевич" МЧЖга нисбатан 28.02.2020 йилда тузилган 14-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш ва даъвогарга тегишли бўлган лизинг объекти “Ресторан ва кафе” нотурар биносидан жавобгарни чиқариш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида даъвогар вакили – Ш.Ачилов (2023 йил 04 январдаги 453-сонли ишончнома), жавобгар вакили – Р.Тошпулатовлар (2023 йил 20 мартдаги 10-сонли ишончнома) иштирокида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар – "Partner Business Leasing" МЧЖ "Partner Business Leasing" МЧЖ (бундан кейин матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, "Козимов Тошпўлат Мейлиевич" МЧЖ (бундан кейин матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан 28.02.2020 йилда тузилган 14-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш ва даъвогарга тегишли бўлган лизинг объекти Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, “А.Навоий” МФЙ, Жайхун кўчаси, 14-а-уйда жойлашган 2 қаватдан иборат, ер майдони 409,57 га, (кадастр рақами 18:15:01:01:03:3543) “Ресторан ва кафе” нотурар биносидан жавобгарни чиқаришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жаввобгарни шартноманинг 6.1.5 ва 6.1.5.1-бандларида қайд этилган талабларни бажармаганлигини, юборилган талабнома ва огоҳлантиришлар оқибатсиз қолдирилганлигини, шартномани бекор қилиш юзасидан юборилган келишув имзоланмаганлигини, 31.01.2023 йил ҳолатида ҳам даъво аризасида қайд этилган қарздорлик мавжуд эканлингини, бўнак тўловларини қайтариш графигига умуман риоя қилмаганлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасини қисман тан олиб, қарздорлик ҳақиқатда мавжудлигини, ушбу қарздорликни тўлаш чоралари кўрилаётганлигини, МЧЖ раҳбарининг соғилиғида муаммолар бўлганлиги сабабли тўлов графигига риоя қилмаганлигини баён қилиб, даъво юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. 1 Суд ишда иштирок этувчи тараф вакилларининг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, баҳолаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даьвогар билан жавобгар ўртасида 2020 йил 28 февралда тузилган 14-сонли қайтариш асосидаги лизинг шартномасига кўра даъвогар 713.000.000 сўм бўлган Қарши шаҳри, Жайхун кўчаси, 14-а-уйда жойлашган “Ресторан ва кафе” биносини 40 ой муддатга бериши, жавобгар эса тўловларни мазкур шартноманинг иловасида қайд этилган миқдорда ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаб бориш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандида жавобгар лизинг баҳосининг 30 фоизини олдиндан тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига ва 2-иловасига асосан қолган тўловларни 40 ой давомида йиллик 28 фоиз устамаси билан тўлашга келишилган. Шунингдек, жавобгар шартноманинг 3.1-бандига асосан лизинг объекти қийматининг 2 фоизи миқдорида комиссион тўлов тўлаши лозим бўлган. Тарафлар ўртасида 2020 йил 2 мартда тузилган топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан лизинг объектлари лизинг олувчига топширилган. Шунингдек, жавобгар томонидан қайтариш графигига риоя қилмаганлиги натижасида 31.01.2023 йил ҳолатида 506.018.694,50 сўм миқдорида қарздорлиги мавжуд ҳамда қайтариш графиги бўйича жавобгар томонидан тўлов мажбурияти бажарилмаган. Бундан ташқари тарафлар ўртасида расмийлаштирилган мазкур шартноманинг 6.1.5, 6.1.5.1-банларида лизинг олувчи лизинг лизинг тўловлари графигини бузиб, лизинг тўловларини амалга оширмаса, лизинг тўловчини ёзма равишда огоҳлантириб, лизинг шартномасини бекор қилиши ва лизинг объектини олиб қўйиши, 6.4.14-бандида, лизинг шартномаси муддатидан олидин бекор қилинганда лизинг объектини лизинг берувчига (даъвогарга) қайтариш, 9.1-бандида мазкур шартнома бўйича тарафларнинг ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгарлик, 11.3-бандида муддатидан олдин шартнома бекор қилинганда лизинг объекти лизинг берувчи ихтиёрида қолиши, 12.3-бандида шартнома шартлари ўзгариши бўйича ҳар қандай ўзгартииршилар ёзма тарзда тарафларнинг розилиги билан расмийлаштирилиши белгилаб қўйилган. Шартномада келишилган муддатларда жавобгар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлиги ишда иштирок этган тарафларнинг суд муҳокамасида қайд этган кўрсатувлари ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар ўз тасдиғини топади. Тарафлар ўртасида қарздорлик бўйича солиштирма далолатнома тузилмаган. Даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш бўйича жавобгарга 2023 йил 31 январда юборган огоҳлантириш ва шартномани бекор қилиш юзасидан келишуви оқибатсиз қолдирилган. Даъвогарнинг даъво талаблари қўйидагиларга кўра асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 8-моддасига кўра, фуқаролик муносабатлари 2 иштирокчиларида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асосларидан бири шартнома ҳисобланади, 234-моддасида эса, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари лизинг шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-238-моддаларига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл кўйилмайди. Ушбу кодексининг 333моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонунини 12моддасига асосан лизинг шартномаси бекор қилинганда лизинг олувчи лизинг объектини лизинг берувчидан қандай ҳолатда олган бўлса, шундай ҳолатда, нормал эскириш ва тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда қайтариши шарт. ФКнинг 597-моддаси тўртинчи қисмида лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак эканлиги қайд этилган. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги 3 маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 67-моддасига кўра исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. ИПК 72-моддасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шунингдек, қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида ва хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозимлиги кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 28 февралда тузилган “14-сонли лизинг (қайтарилувчан асосдаги) шартномаси”ни бекор қилишни ҳамда жавобгарни Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, “А.Навоий” МФЙ, Жайхун кўчаси, 14-а-уйда жойлашган 2 қаватдан иборат, ер майдони 409,57 га (кадастр рақами 18:15:01:01:03:3543) бўлган “Ресторан ва кафе” нотурар биносидан чиқаришни, жавобгардан Республика бюджети ҳисобига 6.000.000 сўм (шартномани бекор қилиш ва бинодан чиқариш) миқдорида давлат божи ундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажати ва 75.000 видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ тўланган суд харажатларини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66-68, 72, 118, 176179, 186-188-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар – "Partner Business Leasing" МЧЖ "Partner Business Leasing" МЧЖ даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. 4 Жавобгар "Козимов Тошпўлат Мейлиевич" МЧЖ ва даъвогар "Partner Business Leasing" МЧЖ ўртасида 2020 йил 28 февралда тузилган 14-сонли лизинг шартномаси бекор қилинсин. Жавобгар "Козимов Тошпўлат Мейлиевич" МЧЖ даъвогар "Partner Business Leasing" МЧЖга тегишли Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, “А.Навоий” МФЙ, Жайхун кўчаси, 14-а-уйда жойлашган 2 қаватдан иборат, ер майдони 409,57 га, (кадастр рақами 18:15:01:01:03:3543) бўлган “Ресторан ва кафе” нотурар биносидан чиқарилсин. "Козимов Тошпўлат Мейлиевич" МЧЖ ҳисобидан: - "Partner Business Leasing" МЧЖга 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ва 30.000 сўм почта харажати; - Республика бюджети ҳисобига ишни кўриш билан боғлиқ 6.000.000 сўм давлат божи ундирилсин ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида мазкур суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Судья А.Сафаров 5