← Назад
Решение #606113 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| олатларни исботлаши керак ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 апрель
4-1104-2302/1213-сонли
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида даъвогар "ХХХХХ" фермер хўжалиги
манфаатида Хххххнинг жавобгар "ХХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 413 314
009 сўм асосий қарз, 41 331 400 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни, Пискент тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари Кенгаши вакили О.Хайдаров (2023 йил 28 февралдаги 8-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Норматов (2023 йил 4 февралдаги 26сонли ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар "ХХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Ххххх, Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
"ХХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 413 314 009 сўм асосий қарз, 41 331 400
сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 24 мартдаги ажрими билан Ххххх низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга
қатнашишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар ва
Ххххх бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд уларнинг суд мажлисидан
хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
даъвогар ва Ххххх вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган Пискент тумани фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъво
талабидаги асосий қарз бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга
оширмаганлигини баѐн қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъвогар олдида қарздорлик мавжудлигини билдириб,
пеняни камайтиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини, кенгаш
вакилининг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур
холатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
контрактация
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш
ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайѐрловчига
шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади,
тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўра, 2021 йил 16 ноябрь куни тарафлар ўртасида пахта
хом ашѐси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс
шартномаси имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, "Хўжалик" 69,28 гектар ер майдонидан 235,3
тонна пахта хом ашѐсини "Буюртмачи"га етказиб бериш, "Буюртмачи" эса ушбу
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан тегишли ҳисобфактураларга асосан жавобгарга 213,563 кг. пахта хом ашѐси етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан етказиб берилган пахта хом ашѐси ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 413 314 009 сўмни ташкил
этган.
Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан
жавобсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги
мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги
413 314 009 сўм асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга
оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 413 314 009
сўм асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан шартноманинг
5.3-бандига асосан 41 331 400 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида
шартномада жарима ѐки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида
судларга тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги даъво
талаби асосли бўлсада, ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни
бузиш оқибатларига
номутаносиблигини инобатга олиб, 10 000 000 сўмга
қаноатлантиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 413 314 009 сўм асосий қарз,
10 000.000 сўм пеня ундиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68,118, 176, 179,180, ва 186-моддаларини қўллаб,
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар "ХХХХХ" фермер
хўжалиги фойдасига 413 314 009 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня ва олдиндан
тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "ХХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига
9 092 908,18 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов