Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2202/121 Дата решения 11.04.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Астанов Мумин Каримович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ko`xna Bunyodkori фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Musoxon масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1069795 Claim ID 3038858 PDF Hash 47d83721acaf1671... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 666-моддаси аролик кодекси 666 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
аролик кодекси 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
Мазкур Кодекснинг 326-моддаси Мазкур Кодекс 326 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2202/121-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Абраев Апелляция инстанциясида маърузачи судья - М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 11 апрель Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, судьялар М.Бозоров ва А.Арзиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июлдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан берилган апелляция шикоятини Кенгаш вакили Т.Субхонов, "KO`XNA BUNYODKOR" фермер хўжалиги раҳбари Д.Рахмонова, унинг вакили М.Хайитов, “MUSO-XON" масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Тожиев, вакиллари Р.Шарипова, адвокат Ш.Музаффаров (2022 йил 6 июндаги 01-сонли ҳамда 6 сентябрдаги 118-сонли ишончномалар асосида) иштирокида вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги (Самарқанд вилоят суди кўмаклашувида) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинчалик матнда Кенгаш деб юритилади) "KO`XNA BUNYODKOR" фермер хўжалиги (кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "MUSO-XON" масъулияти чекланган жамиятидан (кейинчалик матнда жавобгар деб юритилади) 525 000 000 сўм асосий қарз, 262 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби рад этилган. Ҳал қилув қарорига нисбатан Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июлдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили ҳамда даъвогар раҳбари апелляция шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган “SQB Contruction” масъулияти чекланган жамияти эксперти суднинг 2023 йил 6 январдаги ажримига асосан тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 29 январдаги 05/1-17-сонли пудрат шартномаси бўйича бажарилган ишлар ҳажми ва қийматини аниқлаганлигини, амалда бажарилган ишлар 383 447 441 сўмни ташкил этишини, 199 045 087 сўмлик ишлар тўловга ортиқча тақдим этилганлигини билдирди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги материалларни ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Буюртмачи” - “KO`XNA BUNYODKOR” фермер хўжалиги билан “Пудратчи” - “MUSO-XON” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 28 декабрда 05/1-3-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартнома шартларида фермер хўжалигига қарашли бўлган пахта ва ғалла ер майдонида томчилатиб ҳамда ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш назарда тутилган. Кейинчалик “Буюртмачи” - “KO`XNA BUNYODKOR” фермер хўжалиги билан “Пудратчи” - “MUSO-XON” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 29 январда шу мазмундаги 05/1-17-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ Пудратчи томонидан бажарилган ишларнинг қиймати 750 000 000 сўмни ташкил қилади. Пудрат шартномаларга кўра жавобгар даъвогарга тегишли бўлган Миришкор туманидаги 13 гектар пахта майдонида ҳамда 17 гектар ғалла майдонида лойиҳа смета ҳужжатларида кўзда тутилган шартлар асосида томчилаб (ёмғирли) суғориш тизимини ўрнатиб ишга тушириб бериш мажбуриятини олган. “Буюртмачи” томонидан 2021 йил 11 март куни 225 000 000 сўм, 2021 йил 15 март куни 225 000 000 сўм, 2021 йил 8 июнь куни 75 000 000 сўм, жами 525 000 000 сўм “Пудратчи”нинг ҳисоб рақамига тўлаб берилган. Бироқ, жавобгар шартномаларда келишилган шартлар асосида суғориш тизими ускунасини лозим даражада ўрнатиб бермаганлиги учун даъвогар томонидан талабнома билан мурожаат қилинган. Талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли тарафлар ўртасида ушбу низо келиб чиққан ва Кенгаш фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида “Пудратчи” "MUSO-XON" масъулияти чекланган жамияти томонидан шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятлар ва бажарилиши лозим бўлган ишлар тўлиқ амалга оширилиб, “Буюртмачи” - “KO`XNA BUNYODKOR” фермер хўжалигига фойдаланиш учун топширилганлиги, ушбу ҳолат “Пудратчи” томонидан 2021 йил 4 октябрдги “Буюртмачи”га 539 935 228 сўмлик 4-сонли ҳисобварақ-фактура юборилганлиги, бу билан 2021 йил 29 декабрда “Буюртмачи” томонидан 539 935 228 сўмлик ишлар бажарилгани тасдиқлангани асос қилиниб, даъвони қаноатлантириш рад этилган. Қуйидаги асосларга кўра, биринчи инстанция суди иш ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан, аниқлик киритмасдан ҳал қилув қарори қабул қилишда барвақт хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 666-моддасига асосан қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Апелляция судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги ажрими билан низоли ҳолат бўйича бажарилган ишлар ҳажми ва қийматини аниқлаш бўйича экспертиза тайинланиб, иш юритиш тўхтатилган. Экспертиза хулосаси тақидим этилгач суднинг 2023 йил 13 мартдаги ажрими билан иш юритиш тикланган. “SQB Contruction” масъулияти чекланган жамияти экспертининг хулосасига кўра, тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномалари бўйича амалда бажарилган ишлар ҳажми ва қиймати 383 447 441 сўмни ташкил этиши ҳамда 199 045 087 сўмлик ишлар бажарилмаганлиги ҳақида хулоса тақдим этилган. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Шу боис, судлов ҳайъати даъвонинг жавобгар ҳисобидан 525 000 000 сўм асосий қарз ундириш талабини қисман, яъни 383 447 441 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво талабида жавобгар ҳисобидан 262 500 000 сўм пеня ундириш ҳам сўралган. Даъвогарнинг ушбу талабини ҳам қисман қаноатлантириш лозим бўлади. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 14.1-бандида шартнома мажбуриятларининг томонлардан бири бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда айбдор: - бошқа томонга етказилган зарарни қоплаши; - Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бошқа қонун ҳужжатлари ва ушбу шартномада белгиланган тартибда бошқа жавобгарликни олади деб белгиланган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасида товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани (қонуний неустойка) тўлашни талаб қилишга ҳақли. Мазкур Кодекснинг 326-моддасига кўра суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори 4-бандида тушунтириш берилган. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати жавобгарнинг мулкий ҳолатини инобатга олган ҳолда пеня миқдорини асосий қарз суммасига мутаносиблигидан келиб чиқиб, 57 500 000 сўмга камайтириб ундиришни лозим топади. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Қайд этилганларни инобатга олиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важларни асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризани қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг биринчи қисми 18-бандида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўловидан озод этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318сонли қарори 3-банди, 4-хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган. Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозим. Шу боис, жавобгардан республика бюджетига биринчи инстанция суди учун 8 818 948,82 сўм давлат божи ҳамда апелляция инстанция суди учун 4 409 474,41 сўм давлат божи ундириш лозим. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 383 447 441 сўм асосий қарз, 57 500 000 сўм пеня, биринчи инстанция суди учун олдиндан тўланган 21 600 сўм ва апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан республика бюджетига биринчи инстанция суди учун 8 818 948,82 сўм давлат божи ҳамда апелляция инстанция суди учун 4 409 474,41 сўм давлат божи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига 75 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “KO`XNA BUNYODKOR” фермер хўжалиги манфаатида берган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. "MUSO-XON" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “KO`XNA BUNYODKOR” фермер хўжалиги фойдасига 383 447 441 сўм асосий қарз, 57 500 000 сўм пеня ва 21 600 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 8 818 948,82 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. "MUSO-XON" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “KO`XNA BUNYODKOR” фермер хўжалиги фойдасига апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига апелляция инстанцияси учун 4 409 474,41 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Иш бўйича ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов судьялар М.Бозоров А.Арзиев