← Назад
Решение #606232 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 апрель
4-1104-2301/1138-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Т.Ниязов (“ХХХ”
фермер хўжалигининг ишончли вакили, судга тақдим этган ишончномаси ва
шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида), жавобгар вакиллари Ш.Эшбаев (судга
тақдим этган ишончномаси асосида) ва Б.Абдуллаев (ишончномасиз, шахсини
тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер
хўжалиги манфаатида жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” фермер
хўжалиги фойдасига 220 932 439 сўм асосий қарз, 150 743 888 сўм пеня, қуритиш
ва тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 12 532 529 сўмни, уруғлик чигит учун
асоссиз ушлаб қолинган 53 076 318 сўмни ва суд харажатини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар –
“ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 220 932 439
сўм асосий қарз, 150 743 888 сўм пеня, қуритиш ва тозалаш учун асоссиз ушлаб
қолинган 12 532 529 сўмни, уруғлик чигит учун асоссиз ушлаб қолинган 53 076
318 сўмни ва суд харажатини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъвогарнинг даъво
аризасини талабини тушунтириб ва уни қўллаб-қувватлаб, томонлар ўртасида
тузилган “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш
бўйича фьючерс шартномаси” бўйича ва электрон ҳисоб-фактураларига асосан
жавобгарга топширилган пахта хом ашёси учун тўлиқ қайта ҳисоб-китобни
амалга ошириш учун 220 932 439 сўм қарздорлик юзага келганлигини билдириб,
шартнома бўйича назарда тутилмаган қуритиш ва тозалаш учун асоссиз ушлаб
қолинган 12 532 529 сўмни, уруғлик чигит учун асоссиз ушлаб қолинган 53 076
318 сўмни ва сўралган пеняни амалдаги қонунчилик талаблари доирасида тўлиқ
ундириб беришни сўради.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этиб, иш ҳужжатлари билан
танишиб чиқиб, даъво аризасидаги талабларини қўллаб, даъвогар судга даъво
ариза киритгандан сўнг, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар асосий
қарздорликни қисман бартараф этганлиги боис, жавобгар – “ХХХ” унитар
1
корхонасининг “ХХХ” фермер хўжалиги олдида 220 932 439 сўм асосий
қарздорлиги борлигини тан олиб, асосий қарздорликни тўлаб беришлигини,
шунингдек, “ХХХ” унитар корхонасининг “ХХХ” фермер хўжалигига уруғлик
чигитни топширилганлигини ҳақидаги ҳисобварақ-фактурани ва ишончномани
судга тақдим этиб, даъвогарнинг уруғлик чигити учун асоссиз ушлаб қолинган 53
076 318 сўмни ундириш талабини рад қилишни, қуритиш ва тозалаш учун асоссиз
ушлаб қолинган суммани ундириш талабига эътирози йўқлигини билдириб,
даъвогарнинг жавобгардан ундирилиши сўралган неустойкани амалдаги
қонунчилик талаблари доирасида рад қилишни сўради.
Суд, тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик кодекси
236-моддасида
мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд
ҳужжатлардан кўринишича тарафлар ўртасида, яъни “ХХХ” фермер хўжалиги ва
“ХХХ” унитар корхонаси ўртасида 2022 йил 1 апрелда 11-сонли “Пахта хом ашёси
ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс
шартномаси” тузилган (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади).
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги – “Хўжалик”
ўзининг 2022 йил учун бизнес режасига асосан, 54,7 гектар ер майдонидан мазкур
шартноманинг тегишли бандларида кўрсатилган 189,7 тонна миқдордаги пахта
хом ашёсини “ХХХ” унитар корхонасига-“Тайёрловчи-Буюртмачи”га етказиб
бериш, “Тайёрловчи-Бубртмачи” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда
келишилган нарх бўйича маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига
олган.
Шартноманинг 4.4-бандига кўра, “ХХХ” унитар корхонаси томонидан “ХХХ”
фермер хўжалигининг-“Хўжалик”нинг етказиб берилган пахта хом ашёси
қийматининг якуний ҳисоб-китоблари терим учун ўтказилган пуллар ва бошқа
харажатлар чегирилгандан қолган қисми ҳосил йилининг 31 декабрь санасига
қадар тўлаб берилишига келишилган.
Иш ҳужжатларига тақдим этилган маълумотлар ҳамда даъвогар – “ХХХ”
фермер хўжалиги ва жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида икки
томонлама тузилиб тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш
маълумотномаси ва судга тақдим этилган 2022 йил 30 сентябрдаги №5-сонли (1
269 035 439 сўмлик ҚҚС билан) ва 2022 йил 11 октябрдаги №6-сонли (625 283 783
сўмлик ҚҚС билан) ҳисоб-фактураларга кўра, “Хўжалик” томонидан “ТайёрловчиБуюртмачи”га топширган пахта хом ашёси учун, жавобгар-“ХХХ” унитар
2
корхонасининг сарф-харажатлари (шартномага асосан жавобгарга берилган
моддий ресурслар, ўтказиб берган пул маблағлари ва бошқа харажатлари)
чегирилганда, жавобгарнинг даъвогар олдида топширилган пахта хом ашёсидан
220 932 439 сўм асосий қарздорликка йўл қўйганлиги суд муҳокамасидаги ҳисоб–
китоблар ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида аниқланди.
Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси
ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига қуритиш ва тозалаш учун
ноқонуний ушлаб қолинган 12 532 529 сўмни ундиришни сўраган, бунда иш
ҳужжатларидан кўринишича “ХХХ” унитар корхонаси томонидан “ХХХ” фермер
хўжалиги ҳисобидан 12 532 529 сўмни қуритиш ва тозалаш учун деб ушлаб
қолинган бўлсада, бироқ ушбу суммани ушлаб қолиш учун шартномада ўзаро
келишишмаганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатда, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ”
унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига қуритиш ва
тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 12 532 529 сўмни ундириш талаби суд
муҳокамасидаги ҳисоб–китоблар ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида
аниқланганлиги ва ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг ушбу
талабини ҳам қаноатлантиришни лозим деб топди.
Шу билан бирга, даъвогар томонидан жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси
ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига уруғлик чигит учун асоссиз ушлаб
қолинган 53 076 318 сўмни ундиришни сўраган бўлсада, аммо, томонларнинг
ўзаро ихтиёрий равишда 2022 йил 30 июндаги электрон кўринишдаги 001/108Ю/Ч-Ч-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан, 46-сонли ишончнома, тақдим этилган
маълумотларга асосан, “ХХХ” унитар корхонаси томонидан “ХХХ” фермер
хўжалигига 53 076 317,93 сўмлик (ҚҚС билан) уруғлик чигит топширилганлиги
аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги
489-сон қарорига 2-илова “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни
тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 2бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ
кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни
(хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган
қатъий
белгиланган
намунадаги
(форматдаги),
товарлар
ҳақиқатда
жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини
тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ушбу ҳолатда, суд даъвогар томонидан жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси
ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига уруғлик чигит учун асоссиз ушлаб
қолинган 53 076 318 сўмни ундириш талаби суд муҳокамасида ўз исботини
топмади деб ҳисоблайди.
Мазкур ҳолатлардада, жавобгар – “ХХХ” унитар корхонасининг даъвогар
фермер хўжалиги олдида топширилган пахта хом ашёсидан 220 932 439 сўм
асосий қарздорликка йўл қўйганлиги, “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан
қуритиш ва тозалаш учун 12 532 529 сўмни асоссиз ушлаб қолинганлиги суд
муҳокамасидаги ҳисоб–китоблар ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида
аниқланди ва ўз исботини топди.
Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга тақдим этилган электрон ҳисобфактуралар ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотлар, бир томонлама тарафлар
ўртасида тузилиб тасдиқланган ўзаро солиштирма далолатномасида ўз аксини
топган.
3
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига
кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси
ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 220 932 439 сўм асосий қарз,
қуритиш ва тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 12 532 529 сўмни, уруғлик
чигит учун асоссиз ушлаб қолинган 53 076 318 сўмни ундириш талаби мавжуд ва
тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан қисман ўз
исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини 220 932 439
сўм асосий қарзни ва қуритиш ва тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 12 532
529 сўмни ундиришни лозим деб топади.
Шу билан бирга, даъвогар ўзининг даъво аризасида ва даъвогар вакили суд
муҳокамасида Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг
талабларига асосан ва шартноманинг 5.4-банди талабларига жавобгар ҳисобидан
жами бўлиб 150 743 888 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган
қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилишига қармасдан қарздорлик
тўлиқ равишда бартараф этилмаган. Тарафнинг вакилини суд муҳокамасида
таъкидлашича жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни суд муҳокамаси
кунги қадар тўлиқ тўламаган.
Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг шартномаларнинг шартларига кўра,
даъвогар томонидан топширилган пахта хом ашёси маҳсулоти учун жавобгар
томонидан ўз вақтида тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли, даъвогарнинг
даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада
жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул
қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни
ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг
адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Аммо, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида
4
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда
тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини
эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеняни
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326, 327-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, 31 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
талабларига асосланган ҳолда, ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди.
Аммо, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини
янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 3бандига асосан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва
хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда, суд ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқишда, даъвогарнинг
даъво талабини рад қилинган 53 076 318 сўм учун ҳисобланадиган, яъни
ундирилиши лозим бўлган давлат божини ҳеч бир тарафдан ундирмасликни
лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 326, 327, 333моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25
июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
522-сон қарори талабларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 3-бандини қўллаб,
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги №163-сонли қарори талабларига амал қилиб, суд
5
ҚАРОР ҚИЛДИ:
- даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 220 932 439 сўм асосий қарз,
қуритиш ва тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 12 532 529 сўм ва 31 000 000
сўм пеня ундирилсин;
- ХХХ фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин;
- Республика бюджетига 7 684 177,12 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач,
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Равшанов
6