Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/3210 Дата решения 10.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый “FERGANA TEX SERVIS YURIY” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081229 Claim ID 3245403 PDF Hash 4fd9a754ee26d5c7... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 А Ж Р И М (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) 4-1501-2301/3210-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Т.Ғозиев иштирокида, даъвогар «А»нинг жавобгар – “Б” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан инвестиция киритилганлигини тасдиқловчи аудиторлик ҳисоботи ва баҳолаш хулосасини тақдим қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар «А» судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Б” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан инвестиция киритилганлигини тасдиқловчи аудиторлик ҳисоботи ва баҳолаш хулосасини тақдим қилиш мажбуриятини юклашни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида илтимоснома тақдим қилиб, ўз кўрсатмаларини баён қилиб, тарафлар ўртасида тасдиқланган 2023 йил 7 апрель кунги медиатив келишувни инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмасада, медиатив келишувни тасдиқлаган. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”, дейилган. Судга низо тарафлари ўртасида тузилган медиатив тартиб-таомилларини ўтказиш ҳақидаги келишув ҳамда медиатив келишув тақдим этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддаси 53-бандига кўра, суд агар, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво аризасини кўрмасдан қолдиради деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 115моддаси биринчи қисмига кўра, давлат божи қонунчиликда белгиланган ҳолларда қайтарилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 18моддаси 9-бандига кўра, давлат божи агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилган ҳолларда тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17моддасининг олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” деб белгиланган. Шу сабабли суд, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни инобатга олиб, даъво аризани кўрмасдан қолдириш, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан тўланган 30 000 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда даъво аризаси билан мурожаат қилишда даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли, тарафлардан тўланмаган давлат божини ундирмасликни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 115,195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар «А» фойдасига тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Т.Маматожиев