Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2310/6198 Дата решения 10.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O'ZBEKISTON PAXTA TOZALASH" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "REAL AGRO COTTON" унитар корхонаси
Source ID 1081360 Claim ID 3190171 PDF Hash 756d04062c570ba1... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 388-моддаси аролик кодекси 388 code_article
аролик кодексининг 386-моддаси аролик кодекси 386 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 10 апрель 4-1001-2310/6198-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Ф.Гафуров (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида) ва жавобгар вакили Ш.Эшбаев (судга тақдим этган ишончномалари асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ" АЖнинг манфаатида жавобгар –“ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 5 348 560 080 сўм асосий қарз, 213 942 403 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суднинг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – ХХХ “ХХХ” АЖнинг манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар –“ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 5 348 560 080 сўм асосий қарз, 213 942 403 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 февралдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво аризаси иш юиритишга қабул қилиниб, 4-10012310/6198-сонли иқтисодий иш қўзғатилган. 4-1001-2310/6198-сонли иқтисодий иш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ажримига асосан, ушбу иқтисодий иш судловга тегишлилик бўйича Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Даъвогар ушбу иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, “ХХХ” АЖ ва “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида тузилган “Бино ва иншоотларни сотиш шартномаси”га кўра, жавобгар ўз мажбуриятларини тўлиқ равишда бажармаганлиги натижасида “ХХХ” АЖнинг олдида 5 348 560 080 сўм асосий қарздорлик вужудга келганлигини таъкидлаб, жавобгар томонидан юзага келган 5 348 560 080 сўм қарздорликни судга даъво ариза киритгандан сўнг бартараф қилинмаганлигини айтиб, даъво талабидаги асосий қарзни тўлиқ қаноатлантиришни ва даъво аризада 1 жавобгардан ундирилиши сўралган пеняни амалдаги қонунчилик талаблари асосида ундиришни сўради. Жавобгар вакили суд муҳокамасида иштирок этиб, “ХХХ” АЖ ва “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида тузилган ““Бино ва иншоотларни сотиш шартномаси”га кўра, ҳақиқатан ҳам жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлик вужудга келганлигини билдириб, юзага келган қарздорликни бартараф этиш учун вақт зарурлигини айтиб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Суд, тарафларнинг вакилларини тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни чуқур ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Тарафларнинг вакилларини кўрсатувларига ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – “ХХХ” АЖ ва жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида 2022 йил 11 февраль куни 01-сонли “Бино ва иншоотларни сотиш тўғрисида шартнома” (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади) тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Ваҳкамасининг 2021 йил 10 декабрдаги 747-сонли қарорига асосан, сотувчи – “ХХХ” АЖ томонидан “Электрон баҳолаш” МЧЖ томонидан “Бино ва иншоотлар”ни баҳоланганлиги ва Жамиятнинг олий органи қарорига биноан “Сотувчи” Юқоричирчиқ тумани, “Истиқлол” МФЙда жойлашган “ХХХ” АЖ ва Жамиятга қарашли “Жумабозор” ва “Ўртасарой” пахта тайёрлаш масканларига тугишли бўлган бино ва иншоотларни мулкий мажмуа сифатида (шартноманинг ажралмас қисми 1-иловага мувофиқ) “Сотиб олувчига”- “ХХХ” унитар корхонасига мулк қилиб топшириши (сотиши)га, “Сотиб олувчи”- “ХХХ” унитар корхонаси эса ушбу “Бино ва иншоотлар” ни қабул қилиб олади ва мазкур шартномада кўрсатилган “Бино ва иншоотлар”нинг баҳосини белгиланган тартибда ҳамда муддатларда (шартноманинг ажралмас қисми 2-иловага мувофиқ) “Сотувчи”га бозор қийматини тўлашлигига томонлар ўзаро келишишган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, Сотувчи-“ХХХ” АЖ томонидан баҳолатилган “Бино ва иншоотлар”, “Электрон баҳолаш” МЧЖ нинг баҳолаш хулосасига кўра, баҳоланган қиймати 44 571 334 000 сўм, ҚҚС 6 685 700 100 сўм жами қиймати эса 51 257 034 100 сўмни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 388-моддасига асосан, сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт. Шартномада назарда тутилган бино-иншоотлар “Сотувчи” – “ХХХ” АЖ томонидан 2022 йил 11 февраль кунги “Бино ва иншоотлар”ни топшириш-қабул 2 қилиш далолатномасига асосан “Сотиб олувчига”- “ХХХ” унитар корхонасига топширилган. Шартноманинг 2.3-бандига мувофиқ, “Сотиб олувчи”- “ХХХ” унитар корхонаси шартномадаги келишилган суммани тўлов графигига асосан тўлаб бориш мажбуриятини олган бўлсада, аммо “ХХХ” унитар корхонаси сотиб олинган “Бино ва иншоотлар” учун шартномадаги келишилган суммани тўлов графигига асосан тўламаганли сабабли, даъвогар “ХХХ” АЖ олдида 5 348 560 080 сўмлик қарздорликка йўл қўйганлиги аниқланди. Даъвогар томонидан жавобгарни оғзаки ва ёзма равишда юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича огоҳлантирилганлигига қармасдан қарздорлик бартараф этилмаган. Тараф вакилини суд муҳокамасида таъкидлашича жавобгар томонидан юзага келган қарздорликни суд муҳокамаси кунига қадар тўлиқ бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 386-моддасига асосан, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу ҳолат, даъвогар томонидан судга тақдим этилган ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотлар, суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдида 5 348 560 080 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ўз исботини топди. Ушбулардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгар –“ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 5 348 560 080 сўм асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Шу билан бирга, даъвогар ўз даъво аризасида ва даъвогар вакили суд муҳокамасида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-банди талабларига ва Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг талабларига кўра, жавобгар - “Сотиб олувчи” томонидан ўз вақтида шартномадаги мажбуриятларини бажармаганлиги учун, даъвогар жавобгар ҳисобидан 213 942 403 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Шартноманинг 6.1-бандига кўра, “Сотиб олувчи” шартномада кўрсатилган тўлов график мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда “Сотувчи”га кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлшлигига, аммо пенянинг миқдори бажарилмаган мажбурият суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслигига тарафлар ўзаро келишишган. 3 Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг шартномадаги тўлов мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар –“ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 213 942 403 сўм пеня ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан асосли эканлиги ва бу ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, суд даъвогарни даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 386389-моддалари талабларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан: - даъвогар “ХХХ” АЖ фойдасига 5 348 560 080 сўм асосий қарздорлик, 213 942 403 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 111 250 049,66 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Х.Н.Равшанов 4