Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2202/3467 Дата решения 10.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ДИНАМО тикув фабрикаси унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый "EDITION TEXTILE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081267 Claim ID 3203436 PDF Hash 4d158c792c23dd8b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 535-моддаси нинг 535 law
Ушбу Кодекс 540-моддаси Ушбу Кодекс 540 code_article
ушбу Кодекс 541-моддаси ушбу Кодекс 541 code_article
ФКнинг 112-моддаси ФКнинг 112 law
ФКнинг 542-моддаси ФКнинг 542 law
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
нинг 157-моддаси нинг 157 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ФКнинг 551-моддаси ФКнинг 551 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 17 828 символов
4-1401-2202/3467-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 10 апрель Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар Самарқанд ДДД манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд ҳудудий бошқармасининг, жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили ААА (2022 йил 12 июлдаги ишончномага асосан), жавобгар вакили РРР (рахбар) ва адвокат ААА (2022 йил 7-декабрдаги ишончнома ва ордер асосида)лар иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъво аризасидан кўринишича, Самарқанд ДДД (кейинги ўринларда даъвогар) ва ЖЖЖ (кейинги ўринларда жавобгар) ўртасида 2021 йил 1 февралда ижара шартномаси тузилган, шартномага кўра даъвогар жавобгарга Самарқанд шаҳар, А.Темур кўчаси, 126-манзилдаги ишлаб чиқариш фабрикаси биносининг 4-қаватини ижарага бериш, ижарачи эса ҳар ойда 10 000 000 сўмдан ижара тўловларини тўлаш мажбуриятини олган, жавобгар томонидан 2022 йил 01 октябрь ойи ҳолатига жами бўлиб, 185 000 000 сўм ижара тўловлари тўланмаганлиги сабабли, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан 2021 йил 1 февралда тузилган 2-сонли ижара шартномасини бекор қилишни, жавобгардан 185 000 000 сўм ижара тўлови ва 88 500 000 сўм пеня ундиришни ва жавобгарни даъвогарга тегишли бўлган Самарқанд шаҳар, А.Темур кўчаси, 126-манзилдаги ишлаб чиқариш фабрикаси биносидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 декабрдаги ажрими билан кўрмасдан қолдирилган. Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 мартдаги қарори билан Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 декабрдаги ажрими бекор қилиниб, иш биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига юборилган. Суднинг 2023 йил 15 мартдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризаси қабул қилинган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Т.Абдурахманов кўрсатма бериб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг ижара тўловларидан қарздорлиги, бироқ даъво ариза киритилган кунидан буён қарздорлиги ошганлиги, хозирги вақтда қарздорлик 245 000 000 сўмни ташкил этишини, бу хақда судга қўшимча даъво ариза киритилганлигини, бироқ жавобгарнинг илтимосномасини инобатга олган холда қўшимча даъво ариза кўрсатилган 122 500 000 сўм пеня қисмидан воз кечишини билдириб, суддан 245 000 000 сўм ижара пулларини ундириб беришни, тарафлар ўртасида 2021 йил 1 февралда тузилган 2-сонли ижара шартномасини олдиндан бекор қилишни ва жавобгарни даъвогарга тегишли бўлган Самарқанд шаҳар, А.Темур кўчаси, 126-манзилдаги ишлаб чиқариш фабрикаси биносидан мажбурий тартибда чиқаришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили М.Исҳақова ва М.Гиясовалар кўрсатма бериб, даъво талабларини қисман тан олишини, ижарага олинган бинода жавобгар томонидан 287 898 008 сўм миқдорида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги, бу бўйича тегишли ташкилотларнинг хулосаси борлиги, шунингдек, ижара хақи пулларини ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилган кундан, яъни, 2021 йил 26 ноябрдан бошлаб ҳисоблашни, даъвогарнинг бинони таъмирламаганлиги сабабли, жавобгар 2021 йил декабрь ойидан 2022 йил апрель ойигача 5 ой ва 2022 йил декабрь ойидан апрель ойигача 5 ой, жами 10 ой давомида ишламаганлиги боис, ушбу 10 ойлик муддат учун ижара хақини ундирмасликни, ижара шартномасида мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун неустойка тўлаш кўзда тутилмаганлиги сабабли, қўшимча даъво талабида кўрсатилган 122 500 000 сўм пеня ундириш талабини рад этишини сўради. Суд, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 1 февралда 2-сонли ижара шартномаси тузилган бўлиб, ушбу ижара шартномаси 2021 йил 26 ноябрда давлат рўйхатидан ўтказилган. 2021 йил 1 февралдаги 2-сонли ижара шартномаси шартларига кўра, даъвогар ўзига тегишли бўлган Самарқанд шаҳар, А.Темур кўчаси, 126-манзилдаги ишлаб чиқариш фабрикаси биноси 4-қаватни ижарага жавобгарга бериш, жавобгар (ижарачи) эса ҳар ойда 10 000 000 сўмдан ижара тўловларини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади)нинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Ушбу Кодекс 540-моддаси биринчи қисмига кўра, мулк ижараси шартномаси шартномада белгиланган муддатга тузилади, ушбу Кодекс 541-моддасига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига мол-мулкни шартнома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолатда топширмоғи лозим. Аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартноманинг 3.1-бандида, жавобгар ҳар ойнинг 30 санасидан кечикмасдан кейинги ой учун тўловни олдиндан амалга ошириши белгиланган. Ушбу шартноманинг 1.3-бандига кўра, ижара муддати 2021 йил 1 февралдан 2025 йил 1 февралга этиб белгиланган. Тарафлар ўртасида 2021 йилнинг 1 февралида объектни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси имзоланган бўлиб, даъвогар ўзига тегишли бўлган Самарқанд шаҳар, А.Темур кўчаси, 126-манзилдаги ишлаб чиқариш фабрикаси биносидан 4-қават, умумий майдони 500 м2 бўлган бинони жавобгарга топширган, жавобгар эса қабул қилиб олган. Ижара объекти даъвогар томонидан жавобгарга топширилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган. Хусусан, ижара шартномаси тузилган кундан даъво ариза киритилган кунга қадар, жавобгар 2021 йил 28 сентябрда 2 000 000 сўм, 2022 йил 13 апрелда 13 000 000 сўм миқдоридаги тўловларни амалга оширган. Кейинчалик, тарафлар ўртасида 2021 йил 1 февралдаги 2-сонли ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш хақида 2022 йил 7 октябрда 1-сонли келишув имзоланган. ФКнинг 112-моддаси биринчи қисмига кўра, битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Суд мажлисида аниқланишича 2022 йил 7 октябрда 1-сонли келишув давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Шу сабабли мазкур келишув ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади. Гарчи суд мажлисида жавобгар вакили, ижарага олган бинони ўз ҳисобидан 287 898 008 сўмга таъмирлаганлиги, шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси 2021 йил 26 ноябрда давлат руйхатидан ўтказилганлиги боис, ижара пулларини 2021 йил 26 ноябрдан ҳисоблашини, даъвогарнинг бинони таъмирламаганлиги сабабли 2021 йил декабрь ойидан 2022 йил апрель ойигача 5 ой ва 2022 йил декабрь ойидан апрель ойигача 5 ой, жами 10 ой давомида ишламаганлиги боис, ушбу 10 ойлик муддат учун ижара хақини ундирмасликни сўраган бўлсада, бироқ, суд қўйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг ушбу важлари билан келиша олмайди. Хусусан, ФКнинг 542-моддасига кўра, ижарага берувчи ижарага топширилган мол-мулкнинг ундан фойдаланишга тўлиқ ёки қисман тўсқинлик қиладиган камчиликлари учун, ҳатто у шартнома тузиш вақтида булар ҳақида билмаган бўлса ҳам, жавобгардир. Бундай камчиликлар аниқланганда ижарачи ўз хоҳишига кўра: ижарага берувчидан ё мол-мулкдаги камчиликларни текинга бартараф этишни ёки мол-мулкдан фойдаланганлик ҳақини мутаносиб камайтиришни ёхуд мол-мулкдаги камчиликларни бартараф этиш учун қилган ўз харажатларини қоплашни талаб қилишга; ижарага берувчини олдиндан огоҳлантирган ҳолда ўша камчиликларни бартараф этишга сарфлаган харажатлари суммасини мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақдан бевосита чегириб қолишга; шартномани муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилишга ҳақли. Ижарага олувчининг талабларидан ёки унинг мол-мулкдаги камчиликларни ижарага берувчи ҳисобидан бартараф этиш ниятидан хабардор қилинган ижарага берувчи ижарага топширилган мол-мулкни тегишли ҳолатда бўлган бошқа шундай мол-мулк билан дарҳол алмаштириб бериши ёки мол-мулкдаги камчиликни текинга бартараф этиши мумкин. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2 бандида ижарага берувчининг ёзма розилиги асосида ижарага олувчи бинони таъмирлаши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Аниқланишича, ижарага олувчи бинони таъмирлашда ижарага берувчининг ёзма розилигини олмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрдаги 427-XIIсонли “Ижара тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддаси учинчи қисмида ижарага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган яхшилашлар, агар уларни ижарага берилган мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлмаса, шартноманинг амал қилиш муддати тугагач ёки шартнома бекор қилингач, ижарага берувчига текинга ўтиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 9-банди иккинчи хатбошисига кўра, судлар назарда тутишлари лозимки, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Агар ижарага берувчи ижара объектини ижарага олувчига шартномани тузиш пайтида ёки шартномада белгиланган бошқа муддатда топширмаган бўлса, у мулкдан фойдаланганлик учун тўловларни тегишли даврда амалга оширишни талаб қилишга ҳақли эмас деб тушунтириш берилган. Демак, ижара пуллари, яъни 260 000 000 сўм (ойлик тўлов 10 000 000 сўм х 26 ой = 260 000 000 сўм) тарафлар ўртасида 2021 йил 1 февралда объектни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси тузилган кундан ҳисобланиши лозим бўлади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгардан (ойлик тўлов 10 000 000 сўм х 26 ой = 260 000 000 сўм – тўланган сумма 15 000 000 сўм = 245 000 000 сўм) 245 000 000 сўм ижара тўловларини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 122 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Бироқ, даъвогар судга даъводан воз кечиш тўғрисида ариза тақдим қилиб, даъво талабининг пеня ундириш қисмидан воз кечишини маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади)нинг 157-моддаси иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабининг жавобгардан 122 500 000 сўм пеня ундириш қисмидан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф эмаслигини, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, даъво талабининг пеня ундириш қисмидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 110-моддаси 6-бандида даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш бўйича иш юритишни тугатиши белгиланган. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабининг 122 500 000 сўм пеня ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар билан 2021 йил 1 февралда тузилган 2-сонли ижара шартномасини бекор қилишни сўраган. Аниқланишича, жавобгар қарздорликни ўз вақтида тўламасдан, шартнома шартларини мунтазам равишда бузиб келган. Шу сабабли, даъвогар жавобгарга 2022 йил 7 октябр куни 47-сонли талабномахабарнома билан мурожаат қилиб, ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш бўйича таклиф юбориб, ушбу келишувни имзолашни ва бир нусхасини қайтариб юборишни, ижара объектидан фойдаланганлик учун 185 000 000 сўм асосий қарзни тўлаб беришни ва объектни қайтаришни сўраган. ФКнинг 382-моддаси иккинчи қисмига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. ФКнинг 382-моддаси учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 203-сонли қарорининг 18-бандида, ФК 382-моддасининг иккинчи қисми қоидаларидан келиб чиқиб, шартнома суднинг ҳал қилув қарорига биноан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади; ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади деб тушунтириш берилган. ФКнинг 551-моддасида агар ижарачи шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса, мулк ижараси шартномаси ижарага берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгар билан 2021 йил 1 февралда тузилган 2-сонли ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2021 йил 1 февралдаги 2-сонли ижара шартномасини бекор қилишни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар жавобгарни даъвогарга тегишли бўлган Самарқанд шаҳар, А.Темур кўчаси, 126-манзилдаги ишлаб чиқариш фабрикаси биносидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг 7.2-бандида шартнома бекор қилинган тақдирда ижарага олувчи бинони ўн кун ичида ижарага берувчига бўшатиб бериш мажбуриятини олган. Суд, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2021 йил 1 февралдаги 2-сонли ижара шартномаси бекор қилинганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгарни даъвогарга тегишли бўлган Самарқанд шаҳар, А.Темур кўчаси, 126-манзилдаги ишлаб чиқариш фабрикаси биносидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божини қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади: - жавобгардан номулкий тусдаги талабларнинг ҳар бири, яъни шартномани бекор қилиш ва жавобгарни мажбурий чиқариш талаблари бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан (300 000 х 10 = 3.000.000 x 2 = 6.000.000 сўм), ижара тўловини ундириш талаби бўйича даъво суммасининг 2 фоизи (245 000 000 х 2% = 4 900 0000 сўм), жами 10 900 000 сўм давлат божи, биринчи инстанция ва апеляция инстанциясида кўрилганлиги бўйича 60 000 сўм почта харажати; - даъвогардан даъво талабининг 122 500 000 сўм пеня ундириш қисмидан воз кечган қисми бўйича 2 450 000 сўм давлат божи ундирилиши лозим бўлади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, Самарқанд ДДД ва «Ediition Textile» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 1 февралда тузилган 2-сонли ижара шартномасини бекор қилишни, жавобгар ЖЖЖдан даъвогар Самарқанд ДДД фойдасига 245 000 000 сўм ижара тўловини ундиришни, жавобгар ЖЖЖни даъвогар Самарқанд ДДДга қарашли Самарқанд шаҳар, А.Темур кўчаси, 126-манзилдаги ишлаб чиқариш фабрикаси биносининг 4-қаватидан мажбурий тартибда чиқаришни, даъво талабининг 122 500 000 сўм пеня қисми бўйича иш юритишни тугатишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, Республика бюджетига ундирилиши лозим бўлган 10 900 000 сўм давлат божини жавобгар ЖЖЖ зиммасига, 2 450 000 сўм давлат божини даъвогар Самарқанд ДДД зиммасига юклашни, жавобгар ЖЖЖдан даъвогар Самарқанд ДДД фойдасига олдиндан тўланган 60 000 сўм почта харажати ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Самарқанд ДДД ва «Ediition Textile» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 1 февралда тузилган 2-сонли ижара шартномаси бекор қилинсин. Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар Самарқанд ДДД фойдасига 245 000 000 сўм ижара тўлови ва олдиндан тўлаб чиқилган 60 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ЖЖЖ даъвогар Самарқанд ДДДга қарашли Самарқанд шаҳар, А.Темур кўчаси, 126-манзилдаги ишлаб чиқариш фабрикаси биносининг 4-қаватидан мажбурий тартибда чиқарилсин. Даъво талабининг 122 500 000 сўм пеня ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Республика бюджетига: - жавобгар ЖЖЖдан 10 900 000 сўм давлат божи; - даъвогар Самарқанд ДДДдан 2 450 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев