← Назад
Решение #606276 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 43 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| бандида ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2201/801-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Н.Сангиров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Рахимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 10 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев
ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси вакили А.Бийбалаев (2022 йил 8 июлдаги 10-01-01-03/863-сонли
ишончномага асосан), жавобгар “Ўзтрансгаз” АЖ вакиллари М.Карабаев
(2023 йил 4 январдаги 01-32/04Д-сонли ишончномага асосан), Ш.Улуғхўжаев
(2023 йил 4 январдаги 01-32/01Д-сонли ишончномага асосан), учинчи шахс
“Sardoba Gold Wheat” МЧЖ раҳбари З.Махсудов, вакили О.Рисқулов
(2023 йил 1 мартдаги 3-сонли ишончномага асосан)лар иштирокида, Оқолтин
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 июлда қабул қилинган ҳал
қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 октябрдага қарорига нисбатан “Sardoba Gold Wheat”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш
ҳужжатлари билан биргаликда Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар Сардоба туман ҳокимлиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “Ўзтрансгаз” акциядорлик
жамиятига (бундан буён матнда иккинчи жавобгар ёки АЖ деб юритилади)
нисбатан 2022 йил 11 февралдаги 10-28/2022-сонли олди сотди шартномасини
ҳақиқий эмас деб топишни ва Сардоба туман ҳокимлигига балансидаги собиқ
чорвачилик фермаси бино иншоотларини белгиланган тартибда оммавий
савдолар орқали сотилишга чиқариш мажбуриятини юклашни сўраган.
Судининг 2022 йил 27 июндаги ажрими билан ишга “Sardoba Gold
Wheat” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс ёки
МЧЖ деб юритилади) низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 июлдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, 2022 йил 11 февралда
тузилган 10-28/2022 - сонли олди сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб
топилган ҳамда даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 6 октябрдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Учинчи шахс судга Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция суди МЧЖни ишга
низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб этиб хатоликка йўл қўйганлигини, аслида
МЧЖ жавобгар сифатида жалб этилиши лозим бўлганлигини, ҳал қилув
қарорини МЧЖ манфаатига бевосита таъсир этишлигини, низо предмети
бўлган собиқ чорвачилик фермаси бино иншоотларининг эгаси туман
ҳокимлиги эканлиги кадастр ҳужжатларида белгиланганлигини, апелляция
инстанцияси суди ҳам мазкур ҳолатларга эътибор бермаганлигини, шу
сабабли МЧЖ судда қарши даъво ариза тақдим этиш ҳуқуқидан маҳрум
бўлганлигини кўрсатиб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни биринчи
инстанция судига юбориш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган МЧЖ вакиллари томонидан
чорвачилик комплекси қонунда белгиланган тартибда АЖдан сотиб
олинганлигини, ушбу олди-сотди шартномаси Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 августдаги 685-сонли қарорига
мувофиқ тузилганлигини, ҳозирда корхона томонидан кўчмас мулкка
инвестиция киритиб, иш ўринлари яратилганлигини, даъвогар қонун
ҳужжатларини нотўғри талқин этиб судга шартномани ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисида даъво билан мурожаат қилганлигини, чунки, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги 168-сонли қарори билан
бошқа кўчмас мулк сотувга чиқарилиши белгиланганлигини, судлар ушбу
ҳолатларга
эътибор
қаратмаганлигини
баён
қилиб,
шикоятни
қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни сўрадилар.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган иккинчи жавобгар
АЖ вакиллари суд мажлисида кўргазма бериб, учинчи шахснинг апелляция
шикоятини қувватлаб, низоли кўчмас мулк мажмуаси Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 августдаги 685-сонли
қарорига кўра аукцион савдоларида сотилмаганлиги боис, тўғридан тўғри
олди-сотди шартномасини тузиш орқали МЧЖга сотилганлигини, Сардоба
туман ҳокимлигининг балансида бошқа чорвачилик фермалари ҳам
мавжудлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
18 мартдаги 168-сонли қарори билан оммавий савдоларда сотилиши
белгиланган чорвачилик фермаси ҳозирда учинчи шахсга реализация
қилинган чорвачилик комплекси эмаслигини, даъвогар томонидан ушбу
ҳолатларга эътибор қаратилмаганлигини баён қилиб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўрашди.
комплексини инвестиция мажбуриятлари асосида қабул қилиши лозим
бўлганлигини, лекин бир неча бор талаб қилинган бўлса-да инвестиция
мажбуриятлари асосида “ноль” харид қийматида сотиб олиш юзасидан
шартномани тузмаганлигини, бу билан амалдаги қонун ҳужжатлари
талабларини бузганлигини, кўчмас мулк мажмуаси туман ҳокимлиги
балансида ҳисобланишини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 18 мартдаги 168-сонли қарори билан айнан ушбу комплекс оммавий
сотувларга чиқарилиши белгиланганлигини, судлар томонидан барча
ҳолатлар ўрганилиб тўғри қарор қабул қилинганлигини баён қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Сардоба туман ҳокимлиги вакили
А.Абдуқаххоров, кассация шикоятини қувватлаб, Сардоба туман ҳокимлиги,
АЖ ва МЧЖ ўртасида тузилган 2022 йил 11 февралдаги 10-28/2022-сонли уч
томонлама олди-сотди шартномаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 589 ва 685-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан
тузилганлигини, шартнома қонуний эканлигини маълум қилиб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг,
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, шикоят
важларини текшириб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини бекор
қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2016 йил 10 декабрдаги Сардоба
туман ҳокимининг 1153-сонли қарори билан банкрот деб топилиб тугатилган
“Мурувват Агросаноат” МЧЖнинг кўчмас мулклари ва 62 турдаги кўчар
мол-мулклари Сардоба туман ҳокимлигининг тасарруфига қабул қилиб
олинган.
Сардоба туман ҳокимлиги ҳисобига қабул қилинган мулклар таркибида,
Сардоба тумани “Узоқов” СИУ ҳудудидаги амалда фойдаланилаётган
майдони 82 997,11 кв.м, умумий қурилиш майдони 9 996,13 кв.м бўлган
“Чорвачилик фермаси” бино иншоотилари ҳам мавжуд бўлиб, мазкур кўчмас
мулкга нисбатан мулк ҳуқуқи Сардоба туман ҳокимлиги номига рўйхатдан
ўтказилиб, 12:05:03:01:01:0001:0001-сонли кадастр ҳужжати тайёрланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
4 августдаги “Сирдарё вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли
корхонлар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан
самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 589-сонли қарорининг
1-иловасига мувофиқ, Сардоба тумани “Узоқов” СИУ ҳудудидаги собиқ
“Мурувват Агросаноат” МЧЖга тегишли бўлган “Чорвачилик фермаси” бино
иншоотлари АЖга инвестиция киритиш ва чорвачилик комплексини ташкил
этиш шарти билан “ноль” харид қийматида берилиши белгиланган.
Сардоба туман ҳокимлигининг 2017 йил 16 августдаги 1175-сонли
қарори билан кўчмас мулк мажмуаси АЖга инвестиция киритиш шарти билан
Даъвогар томонидан АЖга 2017 йил 24 октябрда 02-24/2017-сонли,
2017 йил 15 декабрдаги 02-23/274-сонли, 2018 йил 27 апрелдаги
01-22/77-сонли, 2018 йил 26 сентябрдаги 01-23/170-сонли, 2018 йил
10 декабрдаги 01-23/192-сонли хатлар билан мурожаат қилиб, ҳудудий танлов
комиссиясининг 2017 йил 26 августдаги 38-1-185-сонли йиғилиш
баённомасига асосан Сардоба тумани, Узоқов СИУдаги собиқ “Мурувват
Агросаноат” МЧЖнинг молхона биносига 2 йил муддатда 3,0 миллиард сўм
инвестиция киритиш ва 20 та янги иш ўринлари яратиш ҳамда чорвачилик
комплексини ташкил этиш бўйича танлов шартлари тасдиқланганлигини,
ушбу шартлар асосида инвестиция киритиш шарти билан олди – сотди
шартномаси тузилиши лозимлиги қайд этилиб, шартнома лойиҳасини
тасдиқлаш сўралган.
Бироқ, АЖ томонидан ушбу мурожаатларга муносабат билдирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
25 августдаги 685-сонли “Нефть газ тармоғи ташкилотларининг активларидан
янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан
АЖ кўчмас мулк мажмуаси Сардоба туман ҳокимлиги, АЖ ва МЧЖ ўртасида
тузилган 2022 йил 11 февралдаги 10-28/2022-сонли уч томонлама олди-сотди
шартномаси асосида, МЧЖга 2 000 000 000 сўмга бўлиб бўлиб тўлаш шарти
билан реализация қилинган.
Даъвогар АЖ томонидан мазкур кўчмас мулк комплекси инвестиция
мажбуриятлари келишилмаган ҳолда, Давлат активларини бошқариш
агентлигининг ҳудудий бошқармаси билан битим тузмаган ҳолда қабул қилиб
олинганлиги боис, унда ушбу кўчмас мулк мажмуасига нисбатан мулк ҳуқуқи
тўлиқ вужудга келмаганлиги асоси билан 2022 йил 11 февралдаги
10-28/2022-сонли уч томонлама олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб
топишни сўраган.
Биринчи инстанция суди томонидан даъвони қаноатлантиришда
шартнома иштирокчиси, низога бевосита алоқадор МЧЖни жавобгар
сифатида ишга жалб қилмасдан, даъвони қаноатлантириб процессуал
хатоликка йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг
5-бандида битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво бўйича ишни
судда кўришга тайёрлаш пайтида суд битимнинг барча тарафлари ва бошқа
манфаатдор шахсларни ишга жалб қилиш масаласини кўриб чиқиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 48-моддасининг биринчи ва иккинчи
қисмларида низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини
қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг тарафлардан бирига
нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса,
даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга киришиши мумкин. Улар тарафнинг
илтимосномасига ёки суднинг ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга
жалб қилиниши мумкин.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар тарафнинг процессуал ҳуқуқларидан
фойдаланади ва унинг процессуал мажбуриятларини ўз зиммасига олади,
бундан даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартириш, даъво талабларининг
миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, даъводан воз кечиш, даъвони тан
олиш ёхуд келишув битими ёки медиатив келишув тузиш, қарши даъво
тақдим этиш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш
ҳуқуқи мустасно.
ИПК 43-моддасининг учинчи қисмига кўра даъво ёки билдирилган
талаб тақдим этилган юридик шахслр ва фуқаолар жавобгарлардир.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида тарафлар тенг процессуал
ҳуқуқдан фойдаланилади деб белгиланган.
Мазкур ҳолатда МЧЖ низонинг предметига нисбатан тенг процессуал
ҳуқуқдан фойдаланаолмаган.
ИПК 299-моддасининг биринчи, иккинчи қисмларига кўра, суд ишни
кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги
далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи
қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал
қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд
ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий
ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
2021 йил 27 ноябрдаги 36-сонли қарорининг 35-бандида ИПК
301-моддасининг 3-бандини қўллашда шуни инобатга олиш лозимки, ушбу
асос бўйича ишни янгидан кўриш учун биринчи ёки апелляция инстанцияси
судига юборишга, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган,
ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган,
шунингдек, арз қилинган талаб бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинмаган
ҳолда, йўл қўйилади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини бекор
қилишни, ишни эса янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини ўз
ўрнида қўллаб, МЧЖни ишга иккинчи жавобгар сифатида жадб этиб, даъво
талабларига ҳамда ишнинг ҳақиқий ҳолатига аниқлик киритган ҳолда, даъво
предмети бўлган шартномани ҳақиқий эмаслик ҳолатларини шартнома
тарафлари иштирокида муҳокама қилиш, ишдаги ва ишда иштирок этувчи
шахслар томонидан тақдим этилган далилларга, тарафларнинг ҳар бир
важига ҳуқуқий баҳо бериш, даъво талаби бўйича асослантирилган суд
ҳужжати қабул қилиш, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
ундириш масаласини муҳокама қилиш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Sardoba Gold Wheat” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 июлдаги ҳал
қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 октябрдаги карори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Гулистон туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари:
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров