← Назад
Решение #606278 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 25 | — | code_article | |
| аролик процессуал кодекси | 124 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг ер кодекси | 24 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Ер кодекси | 31 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 апрель
4-1104-2301/1137-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Ш.Қурбонов
(“ХХХ” фермер хўжалиги раҳбари, судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи
ҳужжати асосида), жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги раҳбари Б.Эрматов
(судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида), жавобгар –
“ХХХ” фермер хўжалиги раҳбари Б.Уралов (судга тақдим этган шахсини
тасдиқловчи ҳужжати асосида), жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги раҳбари
Д.Умарқосимов (судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида),
Бўка тумани ҳокимлигининг ишончли вакили И.Уролов (судга тақдим этган
ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги
манфаатида жавобгарлар “ХХХ” фермер хўжалиги, “ХХХ” фермер хўжалиги ва
“ХХХ” фермер хўжаликларига нисбатан даъво тақдим этиб, Бўка туман
ҳокимининг 18.02.2019 йилдаги 1128-сонли қарори билан “ХХХ” фермер
хўжалигига қарашли бўлган ер майдонларидан “Бахмал” массивидаги қишлоқ
хўжалиги харитасининг “255к, 268, 269, 270, 104, 271, 272” (10969, 10932,
10935к, 10983, 10971к, 10828к) контурларидан жавобгарлар “ХХХ” фермер
хўжалигини, “ХХХ” фермер хўжалигини ва “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан
ўз бошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларидан мажбурий тартибда
чиқариб юбориш ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида, суднинг биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар
“ХХХ” фермер хўжалиги, “ХХХ” фермер хўжалиги ва “ХХХ” фермер
хўжаликларига нисбатан даъво тақдим этиб, Бўка туман ҳокимининг 18.02.2019
йилдаги 1128-сонли қарори билан “ХХХ” фермер хўжалигига қарашли бўлган ер
майдонларидан “Бахмал” массивидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг “255к,
268, 269, 270, 104, 271, 272” (10969, 10932, 10935к, 10983, 10971к, 10828к)
контурларидан жавобгарлар “ХХХ"
фермер хўжалигини, “ХХХ” фермер
хўжалигини ва “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан ўз бошимчалик билан
1
эгаллаб олинган ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариб юборишни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво даъво аризасидаги
талабини қўллаб, Бўка туман ҳокимининг 18.02.2019 йилдаги 1128-сонли қарори
билан, Бўка туман ҳокимлиги захирасидаги, “Бахмал” массивидаги ерлардан
жами 18,3 гектар ер майдонлари қонуний тартибда “ХХХ” фермер хўжалигига
бириктириб берилганлигини, ушбу ажратиб берилган ер майдони учун “Ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси” тузилганлигини ва ушбу
шартнома белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтганлигини билдириб, ушбу
ер майдонларини жавобгарлар “ХХХ" фермер хўжалигини, “ХХХ” фермер
хўжалиги ва “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан ўз бошимчалик билан эгаллаб
олганлигини таъкидлаб, ҳозирги кунда ҳам қонуний равишда ижара шартномаси
асосида ва кадастр маълумотларига кўра даъвогарга тегишли бўлган ер
майдонларидан жавобгарларни мажбурий тартибда чиқариб юборишни сўради.
Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги вакили суд мажлисида иштирок этиб,
даъвогарнинг даъво талаби билан келишмаслигини, “ХХХ” фермер хўжалиги
ташкил топганда Бўка тумани ҳокимининг 2017 йил 22 декбрдаги 1775-сонли
қарори билан “Бахмал” массивидаги 3,7 гектар ер майдони интенсив
боғдорчилик ташкил қилиш учун берилганлигини таъкидлаб, даъвогар фермер
хўжалиги фойдаланаѐтган боғларни “ХХХ” фермер хўжалигининг раҳбари ва
унинг ўз оила аъзолар билан барпо қилганлигини билдириб, ўзаро келиша
олмаслигини билдириб, даъвогарнинг даъво талаблари бўйича ўз эътирозларини
айтиб, даъвогарнинг даъво талабини рад қилишни сўради.
Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги вакили суд мажлисида иштирок этиб,
даъвогарнинг даъво талаби нотўғри эканлигини, “ХХХ” фермер хўжалиги
ташкил топганда Бўка тумани ҳокимининг 2018 йил 12 февралдаги 212-сонли
қарори билан “Бахмал” массивидаги 5,2 гектар ер майдони интенсив
боғдорчилик ташкил қилиш учун берилганлигини айтиб, даъвогар фермер
хўжалиги фойдаланаѐтган боғларни “ХХХ” фермер хўжалиги раҳбари
томонидан ўз кучи билан барпо қилганлигини билдириб, ўзаро келиша
олмаслигини билдириб, даъвогарнинг даъво талабини рад қилишни сўради.
Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги раҳбари суд мажлисида иштирок этиб,
даъвогарнинг даъво талаби асоссиз эканлигини, “ХХХ” фермер хўжалиги
ташкил топганда Бўка тумани ҳокимининг 2004 йил 17 майдаги 176-сонли
қарори билан “Бахмал” массивидаги 2,6 гектар ер майдони берилганлигини
айтиб, ўзаро келиша олмаслигини билдириб, даъвогарнинг даъво талабини рад
қилишни сўради.
Суд мажлисида Бўка тумани ҳокимлиги ишонли вакили иштирок этиб,
Тошкент вилояти Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг 2019 йил 30
январдаги №58/1-сонли сессия қарори ва Бўка тумани ҳокимининг қарорлари
билан жавобгарлар “ХХХ” фермер хўжалигининг, “ХХХ” фермер хўжалигининг
ва “ХХХ” фермер хўжалигининг ер майдонлари туман захирасига олиниб, Бўка
туман ҳокимининг 18.02.2019 йилдаги 1128-сонли қарори билан, Бўка туман
ҳокимлиги захирасидаги, “Бахмал” массивидаги ерлардан жами 18,3 гектар ер
майдонлари қонуний тартибда “ХХХ” фермер хўжалигига бириктириб
берилганлигини, ушбу ажратиб берилган ер майдони учун “Ер участкасини узоқ
2
муддатли ижарага олиш шартномаси” тузилганлигини ва ушбу шартнома
белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтганлигини билдириб, даъвогарнинг
даъво талаби бўйича қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради.
Ишни кўришда низо предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган Бўка тумани Давлат солиқ инспекцияси,
Бўка тумани қишлоқ хўжалиги бўлими, Кадастр агентлигининг Давлат
кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Бўка тумани филиали суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига
қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига
асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ѐки ушбу Кодексда назарда тутилган
бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва
ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган
ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган
ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ѐки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Иш жилдида ушбу шахсларнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу
боис, суд ишни ушбу шахсларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни ва “ХХХ”
фермер хўжалигига нисбатан иш юритиш тугатишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида
белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд муҳокамаларида тарафларнинг вакилларининг кўрсатмаларига ва иш
ҳужжатларидаги маълумотларидан аниқланишича, Бўка тумани ҳокимининг
2017 йил 22 декабрдаги 1775-сонли қарори билан Бўка тумани Бахмал
фермерлар уюшмаси ҳудудида туман захира фондида бўлган боғзорларда
ўтказилган “Ким ошди” савдоси ғолиби бўлган фуқаро Эрматов Бахтиѐрга 3,7
гектар ер майдонларида интенсив боғдорчилик йўналишида фермер хўжалигини
3
ташкил этиш учун 49 йил муддатга туман ҳокими билан тузиладиган ўзоқ
муддатли ер ижара шартномаси асосида ажратиб берилган. Аммо, Бўка тумани
ҳокимининг 2019 йил 16 февральдаги 1063-сонли қарорининг 1-бандига кўра,
Бўка туманидаги боғдорчиликка ихтисослашган “ХХХ” фермер хўжалиги билан
туман ҳокимлиги ҳокимлиги ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли
ижрага олиш шартномасиТошкент вилояти Халқ депутатлари Бўка тумани
Кенгашининг 2019 йил 30 январдаги №58/1-сонли сессия қарорига асосан бекор
қилиниб ва “ХХХ” фермер хўжалигига ажратиб берилган ер майдони Бўка
тумани ҳокимлиги захира фондига қайтарилган.
Шунингдек, Бўка тумани ҳокимининг 2018 йил 12 февралдаги 212-сонли
қарори билан Бўка тумани Бахмал фермерлар уюшмаси ҳудудида туман захира
фондида бўлган боғзорларда ўтказилган “Ким ошди” савдоси ғолиби бўлган
фуқаро Уралов Бахоралига 5,2 гектар ер майдонларида интенсив боғдорчилик
йўналишида фермер хўжалигини ташкил этиш учун 49 йил муддатга туман
ҳокими билан тузиладиган узоқ муддатли ер ижара шартномаси асосида ажратиб
берилган. Аммо, Бўка тумани ҳокимининг 2019 йил 16 февральдаги 1066-сонли
қарорига асосан “ХХХ” фермер хўжалигига ажратиб берилган ер майдони Бўка
тумани ҳокимлиги захира фондига қайтарилган.
Бўка тумани ҳокимининг 2019 йил 18 февралдаги 1128-сонли қарорига
асосан “ХХХ” фермер хўжалиги ўзига қонуний асосларда тегишли бўлган ер
майдонларидаги боғзорлардан собиқ “ХХХ” фермер хўжалиги раҳбари Эрматов
Бахтиѐр, собиқ “ХХХ” фермер хўжалиги раҳбари Уралов Бахорали, собиқ
“ХХХ” фермер хўжалиги раҳбари Умарқосимов Дилмуродлар фойдаланиб
келаѐтганлигини важ қилиб, “ХХХ” фермер хўжалиги фуқаролик ишлари бўйича
Ўртачирчиқ туманлараро суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар
Уролов Бахорали, Эрматов Бахтиѐр ва Умарқосимов Дилмуродларга нисбатан
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонини қайтариб олиш ва
жавобгарларни ер майдонидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Ушбу
даъво ариза бўйича фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судида
2-1104-2204/9258-сонли фуқаролик иши қўзғатилган.
2-1104-2204/9258-сонли фуқаролик иши бўйича фуқаролик ишлари бўйича
Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ажримига асосан
фуқаролик ишида Эрматов Бахтиѐр “ХХХ” фермер хўжалиги раҳбари эканлигин,
Уралов Бахорали “ХХХ” фермер хўжалиги раҳбари эканлигини, Умарқосимов
Дилмуродлар “ХХХ” фермер хўжалиги раҳбари эканлигини инобатга олиб,
низоли ер майдони айни фермер хўжаликларини муқобиллаштирилганлиги
натижасида келиб чиққанлиги сабабли, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик процессуал кодекси 124-моддаси талабларидан келиб чиқиб, 2-11042204/9258-сонли фуқаролик иши иш юиритишдан тугатилган ҳамда даъвогарга
низо бўйича тегишли иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Шундан сўнг, даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгарлар “ХХХ” фермер хўжалиги, “ХХХ” фермер хўжалиги ва “ХХХ”
фермер хўжаликларига нисбатан даъво тақдим этиб, Бўка туман ҳокимининг
18.02.2019 йилдаги 1128-сонли қарори билан “ХХХ” фермер хўжалигига
4
қарашли бўлган ер майдонларидан “Бахмал” массивидаги қишлоқ хўжалиги
харитасининг “255к, 268, 269, 270, 104, 271, 272” (10969, 10932, 10935к, 10983,
10971к, 10828к) контурларидан жавобгарлар “ХХХ" фермер хўжалигини,
“ХХХ” фермер хўжалигини ва “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан ўз
бошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларидан мажбурий тартибда
чиқариб юборишни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг ер кодекси 24-моддасига кўра, ер
участкасининг ижараси ер участкасига ижара шартномаси шартларида муддатли,
ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишдан иборатдир. Ушбу кодекснинг 24-4моддасига кўра, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан
ўтказиш туман (шаҳар) ҳокими ва ижарага олувчи ўртасида тузилган ер
участкасининг ижарасига оид шартнома асосида, Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари
палатаси томонидан белгиланган тартибда электрон ахборот тизими орқали
амалга оширилади.
Давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар
белгиланган тартибда очиқ ҳолда эълон қилинади.
Бўка тумани ҳокимининг 2019 йил 18 февралдаги 1128-сонли қарорига кўра,
“ХХХ” фермер хўжалигига туман ҳокимлиги захирасидаги, “Бахмал”
массивидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг “255к, 268, 269, 270, 104, 271, 272”
контурларидан қўшимча жами 13,3 гектар, шундан боғзор 12,2 гектар, ўтлоқ ва
яйловлар 1.0 гектар ҳамда сув ости ерлар 0,1 гектар ерларни 30 йилга ижарага
ажратиб берилиши ва фермер хўжалигининг умумий ер майдони қишлоқ
хўжалиги харитасининг 268, 269, 270, 104, 271, 272, 255к, 290к-контурларидан
жами 18,3 гектар, шундан боғзор 17,2 гектар, яйлов 1,0 гектар, сув ўрни 0,1
гектар бошқа ер билан банд бўлган ерларни ташкил этишлиги қайд этилган. Шу
билан бирга, мазкур Қарорга асосан ушбу қайд этилган жами 18,3 гектар ер
майдонига “ХХХ” фермер хўжалиги билан узоқ муддатга ер участкасини
ижарага бериш шартномасини илгари тузилган шартнома муддатлари инобатга
олган ҳолда расмийлаштириш вазифаси Бўка туман ер ресурслари ва давлат
кадастри бўлимига юклатилган.
Шундан сўнг, 2021 йилнинг 18 июнида “ХХХ” фермер хўжалиги ва Бўка
тумани ҳокимлиги ўртасида “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномаси” тузилиб, тегишли тартибда давлат
рўйхатидан ўтказилган.
Қолаверса, иш ҳужжатларидаги Кадастр Агентлигининг Давлат кадастрлари
Палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Бўка тумани филалининг 2022 йил 24
ноябрдаги 2/9-сонли жавоб хатига (“Комил Ботиров Файз” адвокатлик
бюросининг 2022 йил 15 ноябрдаги хатига асосан) кўра, Бўка тумани
ҳокимининг 2019 йил 18 февралдаги 1128-сонли қарори билан “ХХХ” фермер
хўжалигига қонуний асосларда тегишли бўлган ер майдонларидаги боғзорлардан
собиқ “ХХХ” фермер хўжалиги раҳбари Эрматов Бахтиѐр, собиқ “ХХХ” фермер
хўжалиги раҳбари Уралов Бахорали, собиқ “ХХХ” фермер хўжалиги раҳбари
Умарқосимов Дилмуродлар фойдаланиб келаѐтганлигини маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 31-моддасига кўра, юридик ва
жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар
5
белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари
тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин
вужудга келади.
Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, суд суд муҳокамалари давомида Бўка
тумани ҳокимининг 2019 йил 18 февралдаги 1128-сонли қарорига кўра, туман
ҳокимлиги захирасидан ажратилган, яъни “Бахмал” массивидаги қишлоқ
хўжалиги харитасининг 268, 269, 270, 104, 271, 272, 255к, 290к-контурларидаги
ер майдони қонуний асосларда ижара ҳуқуқи асосида даъвогар “ХХХ” фермер
хўжалигига учун ажратиб берилганлиги, ер майдони ҳозирги кунда ҳам қонуний
равишда ижара шартномаси асосида ва кадастр маълумотларига кўра даъвогар
“ХХХ” фермер хўжалигига тегишли эканлиги суд томонидан аниқланди ва
даъвогарнинг даъво талаби ўз исботини топди.
Шу билан бирга, “O„zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika
agentligi”нинг http://registr.stat.uz орқали жавобгарларнинг СТИР бўйича
уларнинг маълумотлари текширилганда, “ХХХ” фермер хўжалигининг ва
“ХХХ” фермер хўжалигининг фаоялити фаол эмаслиги, бироқ тугатилмаганлиги
аниқланди ҳамда “ХХХ” фермер хўжалигининг фаолияти тугатилганлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддаси,
биринчи қисми, 4-бандига кўра, ишда тараф ҳисобланган юридик шахс
тугатилган бўлса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган.
Ушбу ҳолатда, суд “ХХХ” фермер хўжалигига нисбатан иш юритишни
тугатишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига
кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва
ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Шунга кўра суд, даъвогарнинг “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига тақдим этган даъво аризаси талаби
мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан
ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини
қаноатлантиришни, бунда Бўка туман ҳокимининг 18.02.2019 йилдаги 1128сонли қарори билан “ХХХ” фермер хўжалигига қарашли бўлган ер
майдонларидан “Бахмал” массивидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 255к,
268, 269, 270, 104, 271, 272 (10969, 10932, 10935к, 10983, 10971к, 10828к)
контурларидан жавобгарлар “ХХХ" фермер хўжалиги ва “ХХХ” фермер
хўжалиги мажбурий тартибда чиқарилсин.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига илова
“Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”нинг 2-банди, “а” кичик бандига
мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризадаги даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида, мазкур
6
банднинг “б” кичик бандига кўра, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи тўлашлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талбини қаноатлантиришни ва
ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарлар зиммасига
юклашни лозим топади.
Бунда, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 18моддаси 13-бандидан келиб чиқиб, “ХХХ” фермер хўжалигидан давлат божи
ундирмасликни суд лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 24, 24-4, 31-моддаларини
ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекснинг 66, 73, 110,
118, 128, 170, 171, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Бўка туман ҳокимининг 18.02.2019 йилдаги 1128-сонли қарори билан
“ХХХ” фермер хўжалигига қарашли бўлган ер майдонларидан, яъни Бўка
тумани “Бахмал” массивидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 255к, 268, 269,
270, 104, 271, 272 (10969, 10932, 10935к, 10983, 10971к, 10828к) контурларидан
жавобгарлар “ХХХ” фермер хўжалиги ва “ХХХ” фермер хўжалиги мажбурий
тартибда чиқарилсин.
Жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ХХХ” фермер
хўжалиги фойдасига 15 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ХХХ” фермер
хўжалиги фойдасига 15 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 3
000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 3
000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи, судья
Х.Н.Равшанов
7
8