Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/2359 Дата решения 10.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ZAFARLI KELAJAK" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Фейҳан-текс масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081401 Claim ID 3185005 PDF Hash c49742d9377579bd... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддаси йича мажбуриятни бажарган шахс ФК 1023 law
Шунинг учун суд ИПКнинг 118-моддаси Шунинг учун суд ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-65-30, (+99873) 244-65-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 10 апрель 4-1501-2302/2359-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг мажлиси котиблигида, А вакили К.А. Содиқов (2023 йил 27 март кунги 55-сонли ва 2023 йил 10 апрель кунги ишончномаларга асосан), даъвогар раҳбари А, жавобгар вакили А (2023 йил 16 март кунги 12-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Анинг даъвогар “Б” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб судга киритган жавобгар “Р” масъулияти чекланган жамиятидан жами 1 663 285 978 сўм асосий қарз, 339 310 339 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд жавобгарга тегишли бўлган Фарғона шаҳар, Истиқлол кўчаси, 38-рақамли маъмурий биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: А (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар “Б” фермер хўжалиги (бундан буён матнда Фермер хўжалиги деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “Р” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) жами 1 663 285 978 сўм асосий қарз, 339 310 339 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахс сифатида Фурқат туман қишлоқ хўжалиги бўлими жалб этилган. Жавобгар турли асоссиз сабабларни келтириб, ишни қонуний ҳал этиш учун зарур бўлган талаб этилган ҳужжатларни судга тақдим этмагани натижасида ишни қонуний муддатда кўришга сунний равишда тўсиқлар қўйилгани, бу эса даъвогар ҳамда бошқа фермер хўжаликлари вакилларини норозиликларини келтириб чиқаришга сабаб бўлгани учун суднинг 2023 йил 6 апрель кунги ажрими билан ишни сайёр суд мажлисида кўриш ва жавобгарга суд мажлисида далилларни тақдим этиш мажбуриятини юкланган. Кенгаш вакили даъво аризасини қонуний ҳал этишни сўраб, жавобгар фермер хўжаликларига қарздорлик бўйича ҳужжатлар бермаслигини, тумандан келган фермерга жавобгарнинг ҳудуди кириш ва иш билан турли жойларда юрадиган раҳбари билан учрашиш осон эмаслигини, даъво аризасига илова қилинган солиштирма далолатнома Фурқат туман прокуратураси орқали олинганини тушунтириб ўтди. Даъвогар раҳбари суд мажлисида жавобгар топширилган пахта пулини тўлаш мажбуриятини лозим даражада бажармаганини, шунинг учун судга мурожаат этишга мажбур бўлганларини, ҳозирда жавобгар тақдим этган маълумот бўйича 1 294 941 928,68 сўм асосий қарз қолганини тан олишини, пеняни ҳам ундириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида даъвони тан олмасдан, фьючерс шартномаси давлат рўйхатидан ўтмагани учун даъвони рад этишни сўради. 3-шахс суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган. Лекин З-шахс судга фьючерс шартномаси давлат рўйхатидан ўтмагани ҳақидаги маълумотномани тақдим этиб, вакили судга келмагани учун суд ишни 3-шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Даъвогар Фермер хўжалиги (бундан буён Фермер хўжалиги деб юритилади) билан жавобгар МЧЖ (буюртмачи) ўртасида электрон шаклда 2022 йил 18 январь куни 7/F2022-сонли “Пахта хомашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” тузилган. Шартноманинг 2.4-бандидаги ҳамда шартноманинг 4-бўлимига асосан МЧЖ уруғлик пахта ва пахта хомашёсини қабул қилиш ва қилинган харажатларини чегириб, 2022 йил 31 декабрь кунига қадар ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини зиммасига олган. Жавобгар Фермер хўжалиги томонидан топширилган пахта хом аше ва уни етиштириш учун олинган товарлар нархини чегириб шартномада белгиланган муддатга қадар тўла ҳисоб-китоб қилмагани, киритилган талабномасига жавоб бермагани учун Кенгаш томонидан судга даъво аризаси киритилган. Тарафлар ўртасидаги низо фьючерс шартномасидан келиб чиққан. Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган фьючерс шартномаси маҳсулот етказиб бериш ва контрактация шартномаларини тури бўлиб, унга асосан шартнома тарафлари ўзаро мажбуриятларга эга бўлади. Жумладан, шартномага асосан буюртмачи-кластер фермер хўжалиги томонидан мавсумда етиштирилган пахтани шартнома тузилган вақтдаги нархда сотиб олиш, фермер хўжалиги товарни буюртмачига шартномада келишилган миқдорда етказиб бериш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари 3 учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмида сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Жавобгар 2022 йил 31 декабрь кунига қадар олинган товарга тўловни амалга ошириши лозим бўлган, лекин мажбуриятини тўла бажармаган. Даъвогарнинг 1 663 285 978,51 сўм асосий қарзни ундириш талаби 2022 йил 23 декабрь кунги жавобгар берган солиштирма далолатномада асосланган. Лекин 2023 йил 11 март куни куни ҳолатига жами 352 000 000 сўм қарз қоплангани учун жавобгардан қолган 1 294 941 928,68 сўм қарздорлик қолгани учун суд ушбу қарзни ундиришни, қолган қарзни ундиришни рад этишни лозим деб топади. Шартноманинг 5.4-бандида буюртмачи хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиздан пеня, лекин пеня миқдори тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаш шарти назарда тутилган. Даъвогар шартнома шартидан келиб чиқиб бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда 339 310 339 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 366-моддасининг иккинчи қисмида нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган шартнома нотариал тасдиқланган ёки рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан, нотариал тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлганда эса — шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан шартнома тузилган ҳисобланади, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 27-бандида битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага нисбатан қўлланилмаслиги, битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (молмулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ, асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2016 йил 23 декабрь 303-сонли қарорини 2.3 ва 3-бандларида агарда шартнома давлат рўйхатидан ўтмаган бўлса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги, бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарор билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши лозим бўлган. Рўйхатдан ўтмаган шартнома тузилмаган ҳисобланиши ва пеня ундириш талабини қаноатлантиришга қонуний асослар мавжуд эмаслиги учун суд ушбу талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунни 9моддасининг 18-бандига асосан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрь кунги ПҚ3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 3бандида Кенгаш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этганида ушбу даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Шунинг учун суд ИПКнинг 118-моддасини қўллаб, жавобгарнинг айби билан фьючерс шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмагани ҳамда низо келиб чиққани учун ундан республика бюджетига даъво аризаси судга киритган кунига мавжуд бўлганбўлган 1 296 941 928,68 сўм асосий қарзни 2 фоизи миқдоридаги 25 938 838,57 сўм давлат божини ундириш лозим бўлади, даъвонинг рад этилган қисми бўйича давлат божи Фермер хўжалигидан ундирилмайди. Бинобарин, суд ИПК 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Б” фермер хўжалиги фойдасига жавобгар “Р” масъулияти чекланган жамиятидан 1 294 941 928,68 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгардан республика бюджетига 25 938 838,57 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суди орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Д.С. Акрамова