Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/931 Дата решения 10.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "LAZZAT FEED ORIGINAL" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "AVANGARD LAZZAT TAOM" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081355 Claim ID 3193861 PDF Hash 34284e9ff10d3861... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 10 апрель 4-1104-2301/931-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили А.Туйчиев (раҳбар) ва жавобгар вакиллари У.Умркулов (судга тақдим этган 14-сонли ордери ва ишончномаси асосида), О.Исмоилов (Судга тақдим этган 2023 йил 29 мартдаги №2-сонли ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 161 198 000 сўм асосий қарз, 80 599 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида кўриб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 161 198 000 сўм асосий қарз, 80 599 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. 4-1104-2301/931-сонли иқтисодий иш бўйича Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 апрелдаги ажрими билан, мазкур иқтисодий ишда низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида фуқаролар Шарапов Изатходжа ва Саидазимов Лазиз жалб этилган. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, маҳсулотлар И.Шарапов ва Саидазимов Лазизлар орқали берилганлигини, мазкур вазиятдан И.Шарапов томонидан тўлов қилинган 20 000 000 сўмни “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти номидан тўламганлигини, балки шахсий маблағидан амалга оширганлигини айтиб, акани хабари борлигини такидлаб, жавобгар топширилган маҳсулотлар учун, жавобгар ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлигини таъкидлаб, жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти олдида 161 198 000 сўм асосий қарздорлигини борлигини таъкидлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакиллари суд мажлисида қатнашиб, суд муҳокамасида, даъво 1 аризада кўрсатилган қарздорликни қисман борлигини тан олиб, бироқ даъвогарнинг даъво аризасидаги томонлар ўртасида электрон равишда тузилган “13-сонли шартнома” бўйича ўз эътирози борлигини билдириб, ушбу ҳақидаги фикрномасини судга тақдим этиб, бир томонлама юборилган, лекин жавобгар томонидан тасдиқланмаган 239-сонли, 244/1-сонли, 246/1сонли электрон ҳисоб-фактуралар бўйича маҳсулотларни олинганлигини тасдиқловчи товар-транспорт юк хати мавжуд эмаслигини инобатга олишини таъкидлаб, жавобгар вакили И.Шарапов томонидан нақд кўринишда тўлов қилинган 20 000 000 сўм учун назорат касса машинасидан берилган чекни ҳам инобатга олинмаганлига эътироз билдириб, даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий қарздорликдан239-сонли, 244/1сонли, 246/1-сонли электрон ҳисоб-фактуралар бўйича маҳсулотлар нархини ва 20 000 000 сўмни чегирган ҳолда қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Ишни кўришда суд мажлисида фуқаро И.Шараповнинг иштироки сўралган ҳамда жавобгарларнинг ишончли вакиллари орқали суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, И.Шарапов суд мажлисида иштирок этмаяпти. Бунга сабаб этиб, жавобгарнинг ишончли вакили У.Умркулов суд мажлисида фуқаро И.Шараповнинг бетоблигини айтиб, суд мажлисларида қатнаша олмаслигини билдирди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан, суд ишни фуқаро И.Шараповнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, тарафларнинг вакилларини тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ушбу низо иқтисодий судга таалуқли бўлмаганлиги туфайли, мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади. Суд мажлисида тарафнинг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “Maroqand Don Rizq” масъулияти чекланган жамияти ўртасида электрон кўринишда 2022 йил 10 март куни №13-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартномага кўра, “Maroqand Don Rizq” масъулияти чекланган жамияти — сотувчи шартлашилган муддатда бройлер жўжа учун омухта ем товарларини сотиб олувчига – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий қиймати 3 000 000 000 сўмни ташкил этган. Томонлар ўртасида электрон кўринишда тузилиб, тасдиқланган 2022 йил 10 мартдаги 172-сонли (7 111 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 15 2 мартдаги 186-сонли (7 150 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 15 мартдаги 187-сонли (7 425 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 17 мартдаги 191-сонли (7 458 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 19 мартдаги 192-сонли (22 035 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 22 мартдаги 193-сонли (36 725 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 26 мартдаги 194-сонли (36 725 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 26 мартдаги 195-сонли (36 160 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 30 мартдаги 196-сонли (7 377 500 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 31 мартдаги 197-сонли (11 017 500 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 4 апрелдаги 224-сонли (73 450 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 11 апрелдаги 239-сонли (77 970 000 сўмлик, ҚҚС билан) ҳисобварақ-фактураларга асосан бройлер жўжа учун омухта ем товарлари сотиб олувчига – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига топширилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 522-сон қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этилган. Ушбу Қарор билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 14-17-банди талаблари асосида тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган электрон ҳисоб-фактурани тасдиқланганлиги ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QR-код бириктирилганлигидан ва жавобгарнинг раҳбари томонидан электрон кўринишда имзоланганлигидан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасида электрон кўринишда тузилиб, тасдиқланган ҳисобфактуралари бўйича шартномада келишилган омухта ем маҳсулоти жавобгарга топширилган. “Maroqand Don Rizq” масъулияти чекланган жамиятининг номи 20.01.2023 йилдан “Lazzat Original” масъулияти чекланган жамиятига, 30.01.2023 йилда “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига ўзгариб, Самарқанд шаҳар “Давлат хизматлари марказидан” 30.01.2023 йилда 984581рақам билан қайта рўйхатдан ўтган. “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 50, 51-моддалари талабларига кўра, 2023 йил 30 январдаги ҳуқуқ ва бурчлари топшириш далоалтномасига кўра, “Lazzat Original” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқий вориси ҳисобланиши кўрсатилган. Томонлар ўртасида электрон равишда тасдиқланган ҳисобварақфактураларга жавобгар вакилларининг эътирози йўқлиги суд муҳокамасида аниқланди. Бироқ, 2022 йил 11 апрелдаги 239-сонли ( 77 970 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 16 апрелдаги 244/1-сонли ( 7 797 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 17 апрелдаги 246/1-сонли ( 7 797 000 сўмлик, ҚҚС билан) ҳисобварақ-фактуралар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига юборилган бўлсада, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан ушбу ҳисобварақфактуралар белгиланган тартибда қабул ҳам қилинмаган ёки рад ҳам этилмаган. Қолаверса, жавобгар вакилларининг ёзма фикрномасига ва суд муҳокамасидаги кўрсатувларига кўра, шартномадаги келишилган маҳсулот 3 учун даъвогарнинг ғазнасига нақд кўринишда фуқаро Шарапов Изатходжа томонидан 20 000 000 сўм топширилганлиги, ушбу топширилган нақд кўринишдагипул маблағлари учун “Maroqand Don Rizq” масъулияти чекланган жамиятининг назорат каса машинасидан чек берилганлиги қайд этилган. Жавобгар вакиллари суд муҳокамасида ушбу топширилган нақд кўринишдаги пул маблағларини даъвогар инобатга олмаётганлигини ҳам баён қилган ва ушбу ҳолат суд муҳокамасида ҳам аниқланди. Шу билан бирга, фуқаро Шарапов Изатходжа “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси ва раҳбари Шарапова Ўғилой Асадуллаевнанинг яқин қариндоши эканлиги суд муҳокамасида аниқланди. Фуқаро Шарапов Изатходжа томонидан омухта ем маҳсулоти учун нақд кўринишда топширилган 20 000 000 сўм пул маблағлари “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисобидан топширилганлиги ҳақида маълумотлар қайд этилмаганлиги боис, суд мазкур ҳолатда, даъвогарнинг даъво талаби бўйича якуний суд ҳужжати Шарапов Изатходжанинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига манфаатларига таъсир кўрсатиши аниқланди. Қолаверса, даъвогар вакили суд муҳокамасида 2022 йил 16 апрелдаги 244/1-сонли ( 7 797 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 17 апрелдаги 246/1сонли ( 7 797 000 сўмлик, ҚҚС билан) ҳисобварақ-фактуралар бўйича маҳсулотларни Саидазимов Лазиз исмли фуқаро бошқарувида бўлган давлат рақами белгиси 10В761ВА бўлган автотранспорт воситаси ёрдамида олиб чиқиб кетганлиги ҳақида ўз кўрсатувларини айтди. Бироқ, жавобгарнинг ишончли вакилларининг суд муҳокамасидаги тушунтиришига кўра, Саидазимов Лазиз исмли фуқаро “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг фаолиятига алоқадор шахс эмаслигини таъкидлаб ўтишди. Суд мазкур ҳолатда, даъвогарнинг даъво талаби бўйича якуний суд ҳужжати даъвогарнинг кўрсатувига асосан аниқланган фуқаро Саидазимов Лазизнинг ҳам ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига манфаатларига таъсир кўрсатиши аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25моддасига асосан ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум 4 қарорининг 22-бандида иш юритишни тугатиш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарорини чиқармасдан суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий судда кўриш учун тегишли бўлмаса, суд иш юритишни тугатиши лозимлиги, ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПК 25 ва 26-моддаларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши, бунда судга тааллуқлилик бошланиб бўлган иқтисодий процессда ҳам ўзгариши мумкинлигини эътиборга олиш лозимлиги, чунки процессга процессуал муносабатлар иштирокчилари мақомига эга бўлмаган шахслар - жисмоний шахслар ёки юридик шахслар бўлмаган ташкилотлар ва бошқаларнинг жалб этилиши муносабати билан ҳам тааллуқлилик масаласи ўзгариши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110моддаси, 1-бандига асосан иш судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Юқоридагилардан ва мазкур иш фуқаролик ишлари бўйича судлари судловига тегишли эканлигидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг мазкур даъво талаби иқтисодий судга тааллуқли эмас деб ҳисоблайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг мазкур талабларига мувофиқ даъвогарнинг аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатиш лозим деб топади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 18-моддаси биринчи қисми 5-бандига кўра, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи қайтарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўлаб чиқилган 4 835 940 сўм давлат божини қайтаришни лозим деб топди. Шунингдек, битта иш бўйича суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажат суммаси ишни кўриб чиқувчи суд томонидан ундирилади. Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (шахсий ҳисобварағига) ўтказилиши лозим. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум қарорининг 8, 22-бандига амал қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 18-моддаси биринчи қисми 5-бандини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 26, 110, 111, 128, 170, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: 5 Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 161 198 000 сўм асосий қарз, 80 599 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси талаби иқтисодий судга тааллуқли эмаслиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасига асосан қўзғатилган 4-1104-2301/931-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогарга мазкур низо бўйича тегишли фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати инобатга олиниб, зиммасида қолдирилсин. Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (шахсий ҳисобварағига) 75 000 сўм ундирилсин. Ажрим қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўлаб чиқилган 4 835 940 сўм давлат божи, “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига қайтарилсин ва ушбу тўғрисида маълумотнома берилсин. Мазкур ажримдан норози тараф белгиланган тартибда шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Х.Н.Равшанов 6